язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.12.2012 й. 369-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.12.2012 й.

N 369



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни

янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 декабрдаги

369-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда):


7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


3-илованинг 11-банди учинчи хатбошисидаги "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида" ва "Деҳқон хўжалиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга ошириш муддатлари ва чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 15 июлдаги 300-сон қарорига 4-илованинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмасининг" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида биржа ва кўргазма-ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) 3-бандидаги "Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси" ва "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, моддий-техник таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 52-модда):


а) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 11-банд, шунингдек қарорга 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда):


а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси" ҳамда "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси" ҳамда "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 8-банддаги "Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 9-банддаги "Ўзбекистон Телерадио компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси" ҳамда "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги" ҳамда "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 4-иловада:


1.2-банднинг учинчи хатбошисидаги "давлат кадастри" сўзларидан кейин "ва Фермерлар кенгаши" сўзлари қўшилсин;


1.3-банддаги "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги 383-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомда (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 81-модда):


а) 8-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фермер хўжаликлари томонидан тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан контрактация шартномалари ҳамда моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномалар тузиш туман фермерлари кенгашининг фермер хўжаликлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси иштирокида амалга оширилади";


б) 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги "бўлимини" сўзидан кейин "туман фермерлари кенгашини" сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Туман фермерлари кенгашининг фермер хўжаликлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси контрактация шартномаларини, шунингдек моддий-техника ресурслари етказиб бериш ва хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш) юзасидан шартномаларни тузишда ва бажаришда пайдо бўлган баҳсларни ҳал этишда қатнашади";


в) 16-банддаги "қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими вакили" сўзларидан кейин "ҳамда туман фермерлари кенгашининг фермер хўжаликлари шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси" сўзлари қўшилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда):


а) 6-иловада:


13-банднинг биринчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Бунда фермер хўжалигининг устав фондига фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари мажбурий тартибда киритилади";


39-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ўз устав фондини уставда назарда тутилган миқдорда шакллантирмаслик, шу жумладан, устав фондига фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаси бериш бўйича танловда фермер хўжалиги бошлиғи томонидан берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари киритилмаслиги";

иккинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) 7-иловада:


14-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи жумла қўшилсин:

"Танловда берилган аризада кўрсатилган мол-мулк, техника ва пул маблағлари фермер хўжалигининг устав фондини шакллантиришда унга мажбурий тартибда киритилади";


15-банднинг биринчи хатбошисига қуйидаги мазмундаги жумла қўшилсин:

"Комиссия таркибига ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш, архитектура ва қурилиш органлари, санитария-эпидемиология хизмати, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, шунингдек туман фермерлар кенгаши раиси ва бошқа шахслар киритилади";


в) 10, 11 ва 12-иловаларга IX бўлимдан кейин "200__ йил "__" _______да ____ рақами билан туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимида "РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛДИ" сўзларидан олдин қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Туман фермерлар кенгашининг фермер хўжаликларининг шартномавий-ҳуқуқий муносабатлари бўйича бош мутахассиси


        




(Ф.И.О.)


(имзо)".

9. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда):


а) 1-иловада:

"Давлат мулки қўмитаси раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг 18-бандидаги "Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки қўмитаси раиси" сўзлари "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентининг 35-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётнинг алоҳида соҳалари ва тармоқларини ривожлантириш дастурларини амалга ошириш, республика бюджетидан маблағлар ажратиш билан боғлиқ қарорлар ва фармойишлар лойиҳалари мажбурий тартибда тегишли равишда - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан, ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ масалалар бўйича - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан, фермер хўжаликларини ривожлантириш ва уларнинг фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалалар бўйича эса - Ўзбекистон Фермерлари кенгаши билан келишилиши керак".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомнинг 11-бандига "фуқаролар йиғинлари вакиллари" сўзларидан кейин "шунингдек туман фермерлар кенгаши раиси" сўзлари қўшилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида" 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) 1-илованинг 26 ва 27-бандлари "Масъуллар" устунидаги "Фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини мақбуллаштириш якунлари тўғрисида" 2010 йил 16 мартдаги 47-сон қарорининг 6-бандидаги "Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 26 январдаги 21-сон қарорига 1-илованинг 71-бандидаги "Масъул бажарувчилар ва шериклар" устунидаги "Фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда Болалар меҳнатининг оғир шаклларини тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч чоралар тўғрисидаги Конвенцияни 2012-2013 йилларда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2012 йил 26 мартдаги 82-сон қарорига илова 9 ва 22-бандларининг "Масъул бажарувчилар" устунидаги "Фермер хўжаликлари уюшмаси" сўзлари "Ўзбекистон Фермерлари кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 29 декабрдаги

369-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонини бажаришни ташкил этиш масалалари ҳақида" 1997 йил 28 апрелдаги 215-сон қарорининг 2-банди.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 22 апрелдаги 168-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 16-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарорига илованинг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари Агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 22-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2001 йил 31 декабрдаги 490-сон қарорининг 13-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг маблағларини жамғариш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 25 октябрдаги 486-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2003 йил 13 февралдаги 76-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 121-сон қарорига илова 5-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 28-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 31-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига илованинг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 7 январь, 1-сон, 8-модда