язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2012 й. 261-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.2012 й.

N 261



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил

7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман

ўзгартириш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги

ПҚ-1799-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1798-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2012 йил 7 августдаги ПҚ-1799-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. "Ўзбектуризм" миллий компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасининг туризм фаолиятини лицензиялаш бўйича комиссияси таркибини тасдиқлаш учун бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 6 сентябрдаги

261-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 26 июлдаги 268-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 7-сон, 44-модда) 2-банди иккинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси" сўзлари "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорининг 4-иловасидаги "Қурбонов Ш.Э. - Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари "Болтабоев М.Р. - Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Малайзия билан инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 9 апрелдаги 167-сон қарорига иловадаги "Жабборов А.Ж. - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари "Болтабоев М.Р. - Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:


1-иловада:

"Арипов А.Н." сўзлари "Икрамов А.И." сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қурбонов Ш.Э. - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари "Болтабоев М.Р. - Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Акбаров М.О. - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


4-иловадаги "Болкунов В.Ф. - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг бош мутахассиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг уставида:


10-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги, 16-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси" сўзлари "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин;


VII бўлимнинг номи ўзбек тилидаги матнда ўзгармайди.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Бош вазир ўринбосари - Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари бошқарадиган республика комиссиялари ва кенгашлари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорида:


қарор номидаги ва 1-банддаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари" сўзлари "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


1, 2, 3, 5, 10 ва 11-иловалардаги "А.Н. Арипов" сўзлари "А.И. Икрамов" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 251-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Мурувват ёрдами юклари қабул қилиниши, ҳисобга олиниши, аниқ йўналтирилган тарзда тақсимланиши ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ҳамда мурувват лойиҳалари мониторинги тўғрисидаги низомда:


2-банднинг олтинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси" сўзлари "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


1-иловадаги "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки "Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки билан алмаштирилсин;


4-иловада:

"Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки "Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" блоки билан алмаштирилсин;


8-банддаги "Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД" сўзлари "Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари АТД" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда) 8-банди биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси (А.Н. Арипов)" сўзлари "Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 1 августдаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 41-модда) 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси (Р.С. Қосимов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 29 январдаги 26-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 7-модда) билан тасдиқланган Хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини қисқартиришнинг йиғма параметрлари 5-банди қуйидаги мазмундаги 5 ва 6-бандлар билан алмаштирилсин:

    

5.

Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси

20,4

5.1.

"Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни


20,4

6.

Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси


20,0

6.1.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги


20,0

    

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 4-сон, 30-модда) билан тасдиқланган Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхатида:


I бўлимда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"I. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар,

хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс

ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил

департаменти";


қуйидаги мазмундаги 22-1 ва 22-2-бандлар қўшилсин:

     

22-1.

Туризм

Миқдор ва сифат кўрсаткичлари билан республиканинг туристик салоҳияти тўғрисида таҳлилий маълумот (1 бетли матн, жадваллар, графиклар ва фотографиялар).


Ҳар йили ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги меҳмонхоналарнинг тарифлари, хизматлари, мавжуд жойлари кўрсатилган ҳолда;

Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа шаҳарлардаги республиканинг диққатга сазовор ва тарихий жойлари;

республиканинг туристик агентликлари;

кўргазмалар;

фестиваллар ва ярмаркалар;

инвестиция салоҳияти ва туризмни ривожлантириш.


Ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ва кўргазмалар ва ярмаркалар бошланишига қадар 5 кун олдин


"Ўзбектуризм" миллий компанияси


22-2.

Диққатга сазовор жойлар

Фотографиялар, қисқа тарихий маълумотномалар, шунингдек уларни келиб кўришни хоҳловчилар учун фойдали ахборотлар кўрсатилган Республика ҳудудида жойлашган диққатга сазовор жойлар тўғрисида маълумотнома (3 бетли матн, асосий диққатга сазовор жойлар жойлашган жойлари ва уларнинг фотографиялари, асосий тарихий ва архитектура ёдгорликлари рўйхати кўрсатилган республика картаси).


Ҳар йили ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасигача

"Ўзбектуризм" миллий компанияси, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Фанлар академияси


    

III бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"III. Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш

индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти";


VI бўлимда:

бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"VI. Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза

масалалари ахборот-таҳлил департаменти";


54 ва 55-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 27 октябрдаги ПҚ-1211-сон қарори)" 2009 йил 10 ноябрдаги 293-сон қароридаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 11-сон, 72-модда) 2-банди, шунингдек қарорга 1-илованинг 1, 2, 4 - 6, 8 - 11-бандлари ва 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 22 июлдаги 155-сон қарорига 2-иловада:

"Арипов А.Н. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ: комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фаолиятини ташкил этиш ва "Маърифат маркази" биносидан самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида" 2011 йил 14 ноябрдаги 302-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 88-модда) 7-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси (А.Н. Арипов)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 31 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган 2012 йил учун тайёр маҳсулот, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш дастури лойиҳаларининг прогноз параметрлари V бўлимининг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"V. Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий

муҳофаза масалалари комплекси".


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 64-сон қарори билан тасдиқланган 2012 йилда хўжалик бирлашмалари ва йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш таннархини объектма-объект ўртача 11,2 фоизга қисқартиришнинг йиғма параметрлари V ва VI бўлимлари қуйидаги мазмундаги V, VI ва VII бўлимлар билан алмаштирилсин:

        

V.

Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси


14,9%

02,%

6,2%

0,54%

8,0%

30.

1.

"Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни


14,9%

0,2%

6,2%

0,54%

8,0%

VI.

Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси


14,9%

0,2%

7,9%

0,14%

6,6%

31.

1.

Матбуот ва ахборот агентлиги


14,8%

0,4%

4,7%

0,28%

9,4%

32.

2.

"Шарқ" компанияси


14,9%

0,0%

11,1%

0,0%

3,8%

VII.

Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси


15,1%

0,6%

4,5%

1,5%

8,5%

33.

1.

"Фонон" ИИЧБ


15,1%

0,6%

4,5%

1,5%

8,5%

          

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2011 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-312-сон Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 3-сон, 18-модда):


1-илова 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги, 28-бандининг биринчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза" сўзлари чиқариб ташлансин;


2-иловада:

4-банднинг учинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банднинг учинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин;

Аудиовизуал асарларни тайёрлаш, дубляж қилиш ва экранда намойиш этиш бўйича фаолият турларини лицензиялаш Схемасидаги "Бош вазир ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплекси раҳбари" блоги "Бош вазир ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси раҳбари" блоги билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 мартдаги 76-сон қарори билан тасдиқланган 2011 - 2016 йилларда олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тўғрисидаги низомда:


18-банддаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


25-банддаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментида" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаментида" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 22 июндаги 182-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг фаолиятини ташкил этиш, таълим жараёнини ўқув-методик таъминлашни такомиллаштириш, бинолар мажмуини мукаммал реконструкция қилиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларнинг 2.7, 2.8 ва 2.9-бандларидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплекси" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 14 июлдаги 215-сон қарори билан тасдиқланган 2012 - 2016 йилларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини янада модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастури амалга оширилишини таъминлаш бўйича Комплекс тадбирларнинг 1.6 ва 4.1-бандларидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 февралдаги 63-ф-сон фармойишида:


1-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошисидаги "Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Маданият, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-банддаги "Х. Караматов" сўзлари "Икрамов А.И." сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 36-сон, 412-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 9-сон, 64-модда