язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2012 й. 56-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.02.2012 й.

N 56



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1672-сон ва "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 февралдаги

56-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 июлдаги 296-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон 54-модда) билан тасдиқланган Нефть маҳсулотлари сотувчи корхоналарнинг чекланган устамаларини шакллантириш тўғрисидаги низомда:


9-банднинг иккинчи хатбошисига "бюджетга ўтказиладиган маблағлардан" сўзларидан кейин "ягона солиқ тўлови тўлашга ўтилганда - ягона солиқ тўловидан" сўзлари қўшилсин;


14-банддаги "ялпи даромадга солиқни ҳисоблаб чиқишда" сўзлари "ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқишда" сўзлари билан алмаштирилсин;


қуйидаги мазмундаги 14-1-банд қўшилсин:

"14-1. Чакана нарх билан белгиланган чекланган устамадан ортиқ бўлган харид нархи ўртасидаги тафовутни ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда Молия вазирлиги томонидан белгиланади".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2012 йилларда чарм-пойабзал саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда тайёр чарм товарлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 17 июндаги 169-сон қарорида:


5-банддаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


3-илованинг номидаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада ишлаб чиқарилмайдиган, сут ва гўшт етиштириш ва қайта ишлашда фойдаланиладиган, божхона тўловларидан озод қилиниши керак бўлган (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) технологик ускунага эҳтиёт қисмлар, ёрдамчи материаллар, ингредиентлар, компонентлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида" 2009 йил 23 июлдаги 212-сон қарорининг 1-бандидаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 апрелдаги 63-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "ва аниқ жисмоний шахсларга бириктириладиган" сўзлари "уларда автотранспорт воситаларини сақлаш жойлари аниқ жисмоний шахсларга бириктирилган" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида:


а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин*:

1.

Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари)


*) Мазкур ўзгартириш 2012 йил 7 апрелдан кучга киради.

б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

3-1.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисида" 2011 йил 4 февралдаги 30-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 7-модда):


а) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирадиган фермер хўжаликларини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади";


3-банднинг тўртинчи хатбошисига "Ўзагромашсервис" уюшмаси" сўзларидан кейин "Агротехсервис" МЧЖ, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК" сўзлари қўшилсин;


б) Пахта толасини сотишнинг ички ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини жамлаш ва улардан фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомда:


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2012 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2011 йил 30 декабрдаги ПҚ-1675-сон қарорига мувофиқ пахта толасини сотишнинг ички (сотиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ва амалдаги нархлари ўртасидаги ижобий тафовутнинг (кейинги ўринларда ижобий тафовут деб аталади) 50 фоизини жамлаш ва улардан пахта хом ашёси етиштираётган фермер хўжаликларининг фойдаланиши тартибини белгилайди";


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Ижобий тафовутнинг 50 фоизи миқдоридаги маблағларни жамлаш ва улардан мақсадли фойдаланиш учун хизмат кўрсатувчи банкда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасига (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади), "Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмалари ташкилотларига ва пахта тозалаш корхоналарига, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Ўзагромашсервис" уюшмаси, "Агротехсервис" масъулияти чекланган жамияти, "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компанияси, "Ўзмашлизинг" шўъба корхонаси ташкилотларига (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи тармоқлар деб аталади), шунингдек фермер хўжаликларига 23226-сон махсус ҳисоб рақами очилади";


6-банддаги "25" рақами "50" рақами билан алмаштирилсин;


11-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг" АЛК, "Ўзмашлизинг" ШК"нинг 23266-махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорига мувофиқ тўлов топшириқлари билан тўлиқ ҳажмда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари фондлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси олдидаги қарзларни тўлашга йўналтирилади";


иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 майдаги 325-ф-сон фармойишида:


1-банддаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг номидаги "2012 йил 1 январгача" сўзлари "2014 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 28 февралдаги

56-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланадиган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Муддатли хизмат ҳарбий хизматчиларига ва уларнинг оила аъзоларига қўшимча имтиёзлар тўғрисида" 1994 йил 3 октябрдаги 496-сон қарорининг 4-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 10-сон, 47-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан солиқлар ва йиғимлар ундиришни тартибга солиш тўғрисида" 1997 йил 23 октябрдаги 483-сон қарорининг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 10-сон, 35-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 мартдаги 42-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасида агросаноат фирмалари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини йўлга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомнинг VIII бўлими.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "2009-2011 йилларда тўқимачилик саноати корхоналарини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 августдаги 236-сон қарорининг 8-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 85-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 14-модда