язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2012 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2012 й. 48-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2012 й.

N 48



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ

ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш

киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига

ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги

ПҚ-1686-сон қарорлари)


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати тузилмасига қисман ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2011 йил 24 октябрдаги ПҚ-1630-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида" 2012 йил 13 январдаги ПҚ-1686-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 23 февралдаги

48-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ТАСИС дастурини амалга оширишни таъминлашда вазирликлар ва идораларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида" 1997 йил 29 майдаги 274-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 5-сон, 20-модда):


а) 2-банддаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Ўзбекистон Республикасида Европа Иттифоқи Комиссиясининг ТАСИС дастури доирасида вазирликлар ва идоралар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомнинг 3, 6 ва 34-бандларидаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти", "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари тегишли равишда "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти", "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "2001 йил ҳосили пахта хом ашёси ва бошоқли экинлар дони харид нархлари тўғрисида" 2000 йил 26 декабрдаги 501-сон қарорига 5-иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар вазири" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 16-модда) 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги, 5-бандининг биринчи хатбошисидаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорига 4-иловадагиқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимотига оид битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус давлат комиссиясининг таркиби тўғрисида" 2003 йил 30 июндаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 53-модда) 3-иловадаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкига аъзолиги тўғрисида" 2003 йил 27 августдаги 371-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 январдаги 37-сон қарорига 5-иловадагиқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 22 мартдаги 134-сон қарорида:


2-банддаги "Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-иловада:

"Ўзбекистон - Европа Иттифоқи Ҳамкорлик кенгашининг Ўзбекистонга оид қисми таркиби" бўлимидаги "Ғаниев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ғаниев Э.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекистон - Европа Иттифоқи Ҳамкорлик қўмитасининг Ўзбекистонга оид қисми таркиби" бўлимидаги "Ғаниев Э.М. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари" сўзлари "Ғаниев Э.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Малайзия билан инвестиция ҳамкорлигини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 9 апрелдаги 167-сон қарори иловасидаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Азимов Р.С. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири, ишчи гуруҳ раҳбари


Ғаниев Э.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари".

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссия ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш ҳақида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:


1, 7, 23, 24 ва 46-иловалардаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


13, 18, 28, 44-иловалардаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тариф разрядларини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 14 октябрдаги 482-сон қарорига илованинг V бўлими номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти".


17. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида:


а) 41 ва 59-бандлардагиқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 57-банддаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 60-банддаги "Бош вазир ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари" сўзлари "Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 67-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

19. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга берилаётган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи ролини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 1 майдаги 74-сон қарорига иловадаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Араб мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида" 2008 йил 28 октябрдаги 233-сон қарорида:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) қарорга илованинг "Бажарувчилар" устунидаги Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига топшириқ Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига топшириқлар билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 мартдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-бандидаги "Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этишни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 19 июндаги 173-сон қарорида:


а) 1-иловадагиқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-иловадаги II ва II-1 бўлимлар битта бўлим тарзида қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

      

II. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар,

хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс

ривожлантириш масалалари комплекси

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

200.

"1-SON ZARGARLIK KORXONASI" давлат корхонаси

201.

"KUMUSН" масъулияти чекланган жамияти ҚК

202.

"FONON" илмий-ишлаб чиқариш корхонаси давлат корхонаси

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси

203.

"SSP-EXPOCONTACT" унитар корхонаси

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий

алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги

204.

"O`ZEKSPOMARKAZ" ОАЖ

205.

"INTERSERVIS" давлат корхонаси

        

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Киото протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига иловадаги "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматга қарашли молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 12 августдаги 229-сон қарорида:


а) 1-иловада:

"Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;

қтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-илованинг (Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги Низом) 7-бандидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 4.1-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири ўринбосари";


г) 4.2-илованинг тўққизинчи хатбошиси, 4.3-илованинг ўнинчи хатбошиси ва 4.4-илованинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"лавозими бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси".


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Навоий вилоятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш комплексини қуриш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 16 мартдаги 46-сон қарорига иловадаги биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ибрагимов Ғ.И. - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Ғаниев Э.М. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, комиссия раисининг ўринбосари".


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 29-банднинг иккинчи хатбошисидаги "иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва" сўзлари "таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 34-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг ўзаро фаолиятини мувофиқлаштиради".






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 23 февралдаги

48-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 26 ноябрдаги 302-сон қарори 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиси ҳамда қарорга 1 ва 2-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари комплексининг раҳбари мақоми ва вазифалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2009 йил 15 декабрдаги 315-сон қарори.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 8-9-сон, 82-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 11-модда