язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.09.2011 й. 258-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.09.2011 й.

N 258



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада

ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро

рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари

тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида" 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сон қарорига мувофиқ, давлат мулкини бошқариш самарадорлигини ошириш ҳамда давлат активларининг ишончли бошқарувчилари фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 14 сентябрдаги

258-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 32-модда):


а) 4-бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги тўртинчи - олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ёки Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акцияларнинг давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси қарорига биноан ишончли бошқарувга берилади;

давлатнинг ишончли вакили акциялар (улушлар, пайлар)нинг фақат битта давлат пакетини бошқаришга ҳақлидир;

акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари акциялар (улушлар, пайлар)нинг давлат пакетлари бўйича давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаганда эса - хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади";

бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) Давлатнинг хўжалик жамиятларидаги ишончли вакиллари тўғрисидаги низомда:


3-банддаги "акциядорлар (муассислар, қатнашчилар)нинг умумий йиғилишида" сўзлари "хўжалик жамиятида" сўзлари билан алмаштирилсин;


6-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат ишончли вакиллари бир йилдан кўп бўлмаган муддатга, ушбу муддатни узайтириш имконияти билан тайинланадилар";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"Томонлардан бирининг шартноманинг амал қилиш муддати тугагач уни тўхтатиш тўғрисидаги аризаси мавжуд бўлмаган тақдирда, у шартномада назарда тутилган муддатга ва айнан ўша шартларда узайтирилган ҳисобланади";


9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Давлатнинг ишончли вакили хўжалик жамиятининг ижро этувчи органи томонидан амалга оширилаётган жорий фаолиятга аралашишга ҳақли эмас, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно";


12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Давлатнинг ишончли вакилига бошқариш хизматлари кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Давлатнинг ишончли вакилига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимланган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Давлатнинг ишончли вакили томонидан олинадиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусияти шартномада белгиланади.

Давлатнинг ишончли вакилига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида акцияларни (улушларни) бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади";


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетларини бошқариш харажатлари, шу жумладан, давлатнинг ишончли вакили фаолиятини тақдирлаш харажатлари акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича давлат бюджетига тушган дивидендларнинг бир қисми ҳисобига, улар бўлмаган тақдирда эса - хусусийлаштиришдан тушадиган умумий маблағлар ҳисобига амалга оширилади";


14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Давлатнинг ишончли вакили ўзи кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланадиган жамиятнинг маблағлари ҳисобига қўшимча тақдирлаш пули олиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш пули миқдорлари жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади";


16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ҳар йили давлатнинг ишончли вакилларини аттестациядан ўтказади, аттестация натижалари бўйича улар билан шартномани узайтириш мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилинади";


в) Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчилари тўғрисидаги низомда:


2-банддаги "қонун ҳужжатларига мувофиқ" сўзлари "шунингдек банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари билан" сўзлари билан алмаштирилсин;


31-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"31. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига бошқарув муассисига хизматлар кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимланган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусиятлари шартномада белгиланади.

Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчисига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Давлат активларини бошқарган тақдирда инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади";


қуйидаги мазмундаги 31-1-банд қўшилсин:

"31-1. Инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси ўзи кузатувчи кенгашининг аъзоси ҳисобланадиган жамиятнинг маблағлари ҳисобига қўшимча тақдирлаш пули олиши мумкин. Ушбу ҳолатда тақдирлаш пули миқдорлари жамиятнинг ички норматив ҳужжатлари билан белгиланади";


32-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Акциялар (улушлар)нинг давлат пакетлари бўйича давлат бюджетига тушган дивидендлар, улар бўлмаган тақдирда эса - хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлар давлат активларини ишончли бошқарганлик учун тақдирлаш пули тўлашнинг манбалари ҳисобланади. Инвестиция активларини ва хусусийлаштириш инвестиция фондларини ишончли бошқаришни амалга ошириш билан боғлиқ тақдирлашнинг хусусиятлари қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади";


51-бандда:

биринчи хатбошидаги "қўшимча (мукофот пули)" сўзлари "мукофот пулини" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "қўшимча (мукофот пули)" сўзлари "мукофот пули" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 25 июндаги 295-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 6-сон, 61-модда) билан тасдиқланган Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси тўғрисидаги низомда:


а) 6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улуши бўйича дивидендларни ва давлат корхоналарининг соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмаларни ҳисоблашнинг прогноз параметрларини белгилаш";


б) 7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"республика иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга бўлган, устав фондларидаги давлат улуши ишончли бошқарувга бериладиган хўжалик жамиятлари рўйхатини тасдиқлаш;

давлат ишончли вакилларини аттестациядан ўтказишнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан тасдиқланадиган тартибини келишиш";


в) 12-банднинг учинчи хатбошидаги "бир ҳафта муддатда" сўзлари "ўн иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда):


а) Давлат корхоналари тўғрисидаги низомда:


12-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган корхона уставига мувофиқ корхонага ўзи берган мулкдан фойдаланишдан тушган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш учун давлат корхоналарининг соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмаларнинг прогноз параметрларига мувофиқ";


13-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"бозор қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг минг баравари миқдоридан ошадиган мол-мулкини ушбу Низомнинг 17-бандига мувофиқ мулкни тасарруф этиш учун давлат корхонасининг ижро этувчи органига рухсатномалар бериш тўғрисидаги қарорни тегишли равишда Давлат мулки қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси билан келишиш";


24-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"24. Бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга барча солиқлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин давлат корхонасида қоладиган соф фойда, шунингдек Акциядорлик бирлашмалари ва компанияларидаги акциялар давлат улушидан самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш комиссияси томонидан белгиланадиган давлат корхонасининг соф фойдасидан давлат бюджетига ажратмалар корхона ихтиёрида қолади ва ундан муассиснинг қарорига биноан фойдаланилади";


б) Корхоналардаги ички аудит хизмати тўғрисидаги низомда:


6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ички аудит хизмати ходимлари охирги ўн йилнинг камида икки йилида бухгалтерия ҳисоби, аудит, молия ёки солиқ назорати соҳасида амалий (шу жумладан, ўриндошлик бўйича) иш стажига эга бўлиши ва қуйидаги талаблардан биттасига жавоб бериши керак:

аудиторнинг малака сертификатига эга бўлиш;

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш.

Ички аудит хизмати ходимларини сертификатлаш тартиби аудиторларнинг республика профессионал жамоатчилик бирлашмалари томонидан, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади";


7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Ички аудит хизмати ходимларининг сони ички аудит мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларини ҳал этиш учун етарли бўлиши керак ҳамда корхонанинг кузатувчи кенгаши томонидан сертификацияланган икки нафардан кам бўлмаган ички аудитордан иборат этиб белгиланади";


8-банднинг биринчи хатбошисидаги "тегишли аудитор сертификатига" сўзлари "ички аудитор сертификатига" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисидаги низомда:


10-банднинг биринчи хатбошисидаги "уч кун муддатда" сўзлари "икки иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тақдирланиш" сўзидан кейин "давлат активларини ишончли бошқаришни амалга оширадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


14-банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш учун ижро этувчи орган томонидан ишлаб чиқаришни замонавий технологиялар асосида реконструкция қилиш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш;

хўжалик жамиятида давлат бюджетига, давлат мақсадли фондларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлганда, шунингдек кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режа параметрлари бажарилмаганда жамиятнинг кузатувчи кенгашига ижро этувчи орган раҳбарининг ишларини баҳолаш ҳамда у билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун акциядорлар (қатнашчилар)нинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш масаласини киритиш";


18-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Ишончли бошқарувчига бошқариш хизматлари кўрсатганлик учун тақдирлаш пули асосий ва мукофот пули тарзида тўланади.

Ишончли бошқарувчига асосий тақдирлаш пули чораклар бўйича тақсимлаган ҳолда ёки улар бошқарадиган активлардан олинадиган даромадга нисбатан фоизларда бир йил учун ёзилган суммада белгиланади. Ишончли бошқарувчи оладиган асосий тақдирлаш пулининг умумий миқдори ва хусусиятлари шартномада белгиланади.

Ишончли бошқарувчига мукофот пули йил натижалари бўйича, шартномага мувофиқ тўланади.

Ишончли бошқарувчи фаолиятини тақдирлаш унинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси томонидан Адлия вазирлиги билан биргаликда белгиланадиган тартиб асосида давлат активларини бошқариши самарадорлигига бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади";


г) Ишончли бошқаришнинг Намунавий шартномасида:


5-банддаги "уч кун муддатда" сўзлари "беш иш куни мобайнида" сўзлари билан алмаштирилсин;


7-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "тақдирланиш" сўзидан кейин "давлат активларини ишончли бошқаришни амалга оширувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бундан мустасно" сўзлари қўшилсин;


8-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хўжалик жамиятида давлат бюджетига, давлат мақсадли фондларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича, иш ҳақи бўйича қарздорлик пайдо бўлганда, шунингдек кетма-кет икки чорак мобайнида бизнес-режа параметрлари бажарилмаганда жамиятнинг кузатувчи кенгашига ижро этувчи орган раҳбарининг ишларини баҳолаш ҳамда у билан меҳнат муносабатларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида тегишли қарор қабул қилиш учун акциядорлар (қатнашчилар)нинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш масаласини киритиш";

ўн тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ҳар чоракда Давлат мулки қўмитасига Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда, муддатларда ва шакл бўйича ҳисобот тақдим этиш";


20-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"давлатнинг ишончли вакилининг Давлат мулки қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари билан биргаликда ўтказилган аттестация натижаларига биноан аттестациядан ўтолмаган деб эътироф этилганда";

учинчи - олтинчи хатбоши тегишли равишда тўртинчи - еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 37-сон, 381-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 9-сон, 78-модда