язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2011 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2011 й. 141-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.05.2011 й.

N 141



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзулгуржисавдоинвест"

уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини

ошириш тўғрисида" 2011 йил 30 мартдаги ПҚ-1514-сон қарори,

Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи

ва чакана савдони ташкил этишни такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2011 йил 30 мартдаги 94-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси тузилмасини ислоҳ қилиш ва фаолият самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2011 йил 30 мартдаги ПҚ-1514-сон қарорини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари билан улгуржи ва чакана савдони ташкил этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 30 мартдаги 94-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 18 майдаги

141-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) 1-илованинг "Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари" бўлимининг иккинчи хатбошидаги ҳамда "Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари" бўлимидаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари" ва "шунингдек вилоятлар "Матлуботсавдо" акциядорлик компаниялари" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатининг 100-позицияси "Давлат ахборот ресурслари номи" устунининг матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри, Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий базалар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан ташқари".


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Истеъмол товарлари улгуржи савдоси тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги 52-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 24-модда):


а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи савдони амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ";

учинчи хатбошидаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари" ҳамда "шунингдек вилоятлар "Матлуботсавдо" акциядорлик компанияларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Белгилансинки, Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий базаларнинг йўқотишлардан ва ноликвид товарлар нархини пасайтиришдан кўрган зарарлари фақат базаларнинг ўз даромадлари ҳисобига қопланади";


д) 5-банддаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларига" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда:

Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни рўйхатдан ўтказсин;

Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи кўрсатиб ўтилган ҳудудий базаларга қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишни ҳисобга олган ҳолда истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга оширишга лицензиялар берсин";


ж) 1-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи

ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни

рўйхатдан ўтказиш, шунингдек улар томонидан улгуржи

савдони амалга ошириш тартиби тўғрисида низом";


I бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


I. "Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи

ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро)

базаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби";


1-банддаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-контораларини" ва "ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни" сўзлари "Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-банднинг биринчи хатбошидаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банддаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


з) 2-иловада:

илова номидаги "Республика ихтисослаштирилган улгуржи база-конторалари" ҳамда "шунингдек "Матлуботсавдо" акциядорлик компанияларининг" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом Улгуржи савдо корхоналари уюшмасига кирувчи ҳудудий (вилоят, вилоятлараро ва туманлараро) базаларнинг истеъмол товарлари улгуржи савдосини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди";


2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


7-банднинг олтинчи хатбошидаги "ёки "Матлуботсавдо" вилоят акциядорлик компаниялари" сўзлари чиқариб ташлансин;


16-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин;


иловадаги "АА № 000/00*" сўзлари, шунингдек унга изоҳ чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 20-21-сон, 202-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 5-сон, 38-модда