язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2010 й. 201-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.09.2010 й.

N 201



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда

намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилишини

кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"

2010 йил 17 июндаги ПҚ-1354-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилишини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2010 йил 17 июндаги ПҚ-1354-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 13 сентябрдаги

201-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 12-сон, 97-модда) билан тасдиқланган Якка тартибдаги уй-жой қурилиши тўғрисидаги низом 9-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида қурилган уй-жой жойлашган ер участкаси туман ҳокимининг қарорига биноан, якка тартибда уй-жой қурувчига (Ўзбекистон Республикаси фуқаросига) ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан кимошди савдоси ўтказмасдан мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи билан ажратилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 9-10-сон, 68-модда) билан тасдиқланган "Қишлоқ қурилиш инвест" инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги "қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги мақсадидаги ерлар таркибига" сўзлари "ҳар бир иморат солувчига 0,06 гектардан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ҳамда ўрмон фонди ерлари тоифасига" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 37-сон, 321-модда.


“Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами”, 2010 йил, 9-сон, 48-модда