язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2010 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2010 й. ПФ-4209-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.03.2010 й.

N ПФ-4209



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов






ЎзР Президентининг

2010 йил 26 мартдаги

ПФ-4209-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим

қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз пенсионерларни ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1991 йил 27 майдаги ПФ-212-сон Фармони 2-бандидаги "республика ижтимоий таъминот идоралари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сон Фармони 4-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ижтимоий таъминот бўлимлари" сўзлари "аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 январдаги ПҚ-257-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом 149-бандининг "б" кичик бандидаги "ижтимоий таъминот органлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорида:


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг асосий вазифалари ва функциялари этиб белгилансин:

ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг узоқ муддатли устувор вазифаларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат, аҳолининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

меҳнат бозорини ривожлантириш ҳамда тартибга солиш борасидаги самарали тадбирларни тайёрлаш ва амалга ошириш, демографик омилларни ва иқтисодиётни ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда аҳоли бандлигини, шу жумладан, чет эллардаги бандлигини таъминлаш, ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш;

банд бўлмаган аҳоли ва ишсизларга, биринчи галда ёшлар, аёллар, имкониятлари чекланган шахсларга касбий қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш, шунингдек ишсизларга моддий мадад бериш бўйича сифатли хизматлар кўрсатилишини ташкил қилиш;

ёлғиз кексаларни, ногиронларни, камхарж оилалар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича таъсирчан ва аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, тиббий-социал муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш;

меҳнат, аҳолининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини назорат қилиш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини амалга ошириш";


б) 5-бандида:

"Бандликка кўмаклашувчи марказларнинг" сўзлари "Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


еттинчи ва саккизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"меҳнат, аҳолининг бандлиги ва ижтимоий муҳофазаси соҳасидаги қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини назорат қилиш, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини амалга ошириш;

ёлғиз кексаларни, ногиронларни, камхарж оилалар ва аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича таъсирчан ва аниқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш, ижтимоий хизмат кўрсатиш механизмларини такомиллаштириш, тиббий-социал муассасаларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш";


в) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси тўғрисидаги низомда:


3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Бандликка кўмаклашувчи жамғарма тушумлари маблағларининг 5 фоизи Жамғарма маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади";


10-бандида:

биринчи хатбошидаги "Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказлари ҳамда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг" сўзлари "Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


иккинчи хатбошидаги "Бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) марказларининг директорлари ҳамда туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлимларининг бошлиқлари," сўзлари "Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказларининг директорлари," сўзлари билан алмаштирилсин.


11-банднинг "б" кичик банди иккинчи хатбошидаги "бўлимлари ва Марказлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашувчи ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг Корея Республикасидаги меҳнат фаолияти даврида тўланган пенсия ажратмаларини олишда уларга давлат томонидан ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 ноябрдаги ПҚ-738-сон қарорининг 6-бандидаги "ижро этувчи дирекцияси" сўзлари "ижро этувчи аппарати" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2009 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2008 йил 29 декабрдаги ПҚ-1024-сон қарорининг 22-бандидаги "ижтимоий таъминот органлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари" сўзлари билан алмаштирилсин.






ЎзР Президентининг

2010 йил 26 мартдаги

ПФ-4209-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2006 йил 18 декабрдаги ПҚ-532-сон қарори 31-иловасининг 11-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 507-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарори 31-иловасининг 19-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 534-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 13-сон, 92-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2010 йил, 3-сон, 120-модда