язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.05.2009 й. 142-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.05.2009 й.

N 142



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини

ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон

ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш

тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сон ва "Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида" 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш.Мирзиёев





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 майдаги

142-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида акциз маркаларини жорий этишга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 1996 йил 18 июлдаги 256-сон қарори 4-бандининг учинчи хат бошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида тиббиёт ва фармацевтика саноатини ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 14 августдаги 283-сон қарорининг 3-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 февралдаги 61-сон қарорининг 3-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 13 июндаги 250-сон қарорининг 8-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини санация қилиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 26 декабрдаги 537-сон қарори 4-бандининг биринчи хат бошидаги "Пахта-банк", "Мевасабзавотбанк", "Ғалла-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқни лизинг шартларида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2000 йил 2 ноябрдаги 424-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 70-модда):

а) 3-банднинг иккинчи хат бошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банднинг учинчи хат бошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 1-илова матнидаги "Пахта-банк"ка кўрсатмалар тегишли келишикда "Агробанк" АТБ"га кўрсатмалар билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 октябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 10-сон, 56-модда) билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси даромад (фойда)ларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-бандидаги "Жамғарманинг молиявий агентлари ("Пахта-банк" ва "Ғалла-банк")" сўзлари "Жамғарманинг молиявий агенти ("Агробанк" АТБ") сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 2-модда):

а) 4-банднинг биринчи хат бошидаги "Пахта-банк", "Ғалла-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия тўғрисида намунавий низомга иловадаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарори 2-бандининг учинчи хат бошидаги "Пахта-банк" акциядорлик-тижорат банки" сўзлари "Агробанк" акциядорлик тижорат банки" сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 11 августдаги 348-сон қарорида:

а) 2-бандда:

бешинчи ва еттинчи хат бошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин;

олтинчи хат бошидаги "Пахта-банк"ка сўзлари "Агробанк" АТБга" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банддаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 537-сон қарорига 2-иловадаги "Тошматов Қ.Ф. - "Пахта-банк" бошқарувининг раиси" сўзлари Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

17. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 25 февралдаги 87-сон қарорига 1-иловадаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 15-модда) "Тошматов Қ.Ф. - "Пахта-банк" бошқарувининг раиси, Ўринбоев И.И. - "Ғалла-банк" бошқарувининг раиси" сўзлари тегишли равишда "Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси", "Тошмуродов Ш.М. - "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ бошқарувининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш ҳайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорида:

а) 1-иловада:

12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. "Агробанк" АТБ";

16-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"16. "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ;

б) 2-илованинг тўққизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси".


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорида:

а) "Тошматов Қ.Ф. - "Пахта-банк" бошқарувининг раиси" сўзлари "Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14-иловадаги "Абдуллаева Ш.Р. - Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг ўринбосари", "Тошматов Қ.Ф. - "Пахта-банк" бошқарувининг раиси" сўзлари "Тўлаганов Ш.А. - Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари", "Боймуратов А.Ж. - "Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси" сўзлари билан алмаштирилсин.

21. Вазирлар Маҳкамасининг "Осиё тараққиёт банки иштирокида "Кичик ва микро молиялаштиришни ривожлантириш" лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 4 августдаги 186-сон қарорига илованинг 5-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий препаратларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 24 февралдаги 31-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 14-модда) 3-иловадаги "Шарипов И.Р. - "Пахта-банк" бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - "Агробанк" АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.

24. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлаш. II босқич” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2008 йил 27 августдаги 196-сон қарорида:

а) 3-банднинг учинчи хат бошидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" сўзи билан алмаштирилсин;

б) 2-илованинг “Изоҳ” сатрининг 3-бандидаги "Пахта-банк" сўзлари "Агробанк" АТБ" сўзлари билан алмаштирилсин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 288-сон қарори билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори соҳасида корхоналарни ва инвестицион фаолликни кредит йўли билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низом 2-бандининг олтинчи хат бошидаги “Пахта-банк” акциядорлик-тижорат банки”, “Ғалла-банк” акциядорлик-тижорат банки” сўзлари "Агробанк" АТБ”, "Қишлоқ қурилиш банк" АТБ” сўзлари билан алмаштирилсин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 15 декабрдаги 726-ф-сон фармойишига иловадаги "Шарипов Илҳом Раҳмонович - "Пахта-банк" бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - "Агробанк" АТБ бошқаруви раисининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 20 майдаги

142-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ғалла-банк" ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат банкининг фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитлар яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 27 июндаги 322-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ихтисослаштирилган акционерлик-тижорат "Пахта-банк"ни ташкил этиш тўғрисида" 1995 йил 27 июлдаги 294-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 15 январдаги 24-сон қарорининг 5-банди, шунингдек қарорга 1-илова.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 21-сон, 252-модда.