язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари/ 2009 й./ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.02.2009 й. ПҚ-1062-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2009 й.

N ПҚ-1062



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигини такомиллаштиршп бўйича бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 27 февралдаги

ПҚ-1062-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритиладиган

ЎЗГАРТИШЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган маблағлардан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 23 майдаги ПҚ-82-сон қарори 7-банди иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эрон экспортини ривожлантириш банки иштирокида "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштиршп" лойиҳасини амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 4 июлдаги ПҚ-113-сон қарори 8-бандининг учинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик соҳасини ислоҳ қилиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 11 январдаги ПҚ-255-сон қарори 11-бандининг "б" кичик бандида "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш" лойиҳасини амалга ошириш учун Корея Республикаси Ҳукумати томонидан бериладиган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 мартдаги ПҚ-312-сон қарори 11-бандининг учинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бельгия Қироллиги Ҳукуматининг фоизсиз кредитидан фойдаланган ҳолда "Кичик бизнес учун кадрлар тайёрлашда касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 4 апрелдаги ПҚ-318-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Туман ва шаҳар марказий касалхоналарининг шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини Қувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси иштирокида тиббий ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 19 июлдаги ПҚ-421-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пластик карточкалар асосида нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 3 августдаги ПҚ-433-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2006 йил 7 ноябрдаги ПҚ-505-сон қарори 1-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга алкоголли маҳсулотни маркировка қилиш учун акциз маркалар бериш фақат улар томонидан акциз маркалар номинал қийматининг 50 фоизи тўлангач, импортёрларга эса акциз солиғининг тўлиқ суммаси тўлангандан кейин амалга оширилади."


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 6 декабрдаги ПҚ-525-сон қарори 4-бандидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзкимёсаноат" ДАК корхоналарида Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасидаги лойиҳа ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 25 декабрдаги ПҚ-540-сон қарори 8-бандидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш ва модернизация қилиш тўғрисида" 2007 йил 23 январдаги ПҚ-572-сон қарори 6-бандининг иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекнефтгаз" МХК корхоналарини бурғулаш қурилмалари ва ЗД сейсмик қидирув комплекслари билан жиҳозлаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-617-сон қарори 8-бандидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорининг 3 ва 6-бандларидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 20 июлдаги ПҚ-672-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда), ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ҳудудларни ободонлаштириш" сўзлари "фойда, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Деҳқонобод калий ўғитлари заводи қурилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги ПҚ-748-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Марказий Фарғонанинг ҳайдаладиган ерлари мелиоратив тармоқларини яхшилаш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 14 февралдаги ПҚ-794-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбошидаги "даромад (фойда)" сўзлари ''фойда" сўзи билан алмаштирилсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Германия Федератив Республикаси ҳукуматининг имтиёзли кредитидан фойдаланган ҳолда "қурилиш ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида касб-ҳунар таълимини ривожлантиришга кўмаклашиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 30 апрелдаги ПҚ-852-сон қарори 7-бандининг тўртинчи хатбошидаги "даромад" сўзи "фойда" сўзи билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 10-11-сон, 107-модда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, 2-сон, 43-модда