ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2004 й. /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2004 й. ПФ-3376-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
08.01.2004 й.
N ПФ-3376
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ФАРМОНЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида" янги таҳрирдаги Қонунига, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1987-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармонига, шунингдек "Ўзбекистон Республикасининг 2004 йилги Давлат бюджети тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2003 йил 11 декабрдаги 553-II-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
Президентининг
2004 йил 8 январдаги
ПФ-3376-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
баъзи фармонларига киритиладиган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
3. "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонида:
сарлавҳадаги, кириш қисмидаги, 3-банднинг биринчи ва учинчи хатбошидаги, 4-банднинг иккинчи ва бешинчи хатбошидаги, 5-банднинг учинчи хатбошидаги, 7-банднинг иккинчи хатбошидаги, 8 ва 9-бандлардаги, 10-банднинг тўртинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
10-банднинг учинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги Ф-895-сон Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомнинг 8-бандидаги 4-кичик банд тўртинчи хатбошидан ва 5-кичик банд олтинчи хатбошидан "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.
7. "Корхоналар банкротлиги ва санацияси механизмини такомиллаштириш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 23 июлдаги ПФ-2342-сон Фармонида:
3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
4-банднинг биринчи хатбошидаги "ишончли шахсларга" сўзлари "тугатувчи бошқарувчиларга" сўзлари билан алмаштирилсин;
5-банддаги "ишончли шахслар ва банкрот корхоналарни тугатиш комиссиялари" деган сўзлар "банкрот корхоналарни тугатувчи бошқарувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин.
9. "Банк тизимини янада такомиллаштириш ва ислоҳ қилиш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонида:
кириш қисмидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банднинг биринчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи ва иккинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.
12. "Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги ПФ-3090-сон Фармонида:
сарлавҳадаги ва кириш қисмидаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин;
2-банднинг учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
3-банддаги "ва ўрта" сўзлари чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 1-2-сон, 9-модда
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 1-2-сон, 32-модда