язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2000 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.08.2000 й. 338-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айрим қарорларнинг ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.08.2000 й.

N 338



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА АЙРИМ

ҚАРОРЛАРНИНГ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасини Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига айлантириш тўғрисида" 2000 йил 7 февралдаги ПФ-2535-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин:


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика халқ хўжалигида ядро материалларидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш устидан давлат назоратини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 23 апрелдаги 223-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 30 августдаги

338-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида" 1994 йил 7 ноябрдаги 538-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 50-модда)нинг 1-банди бешинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси" сўзлари "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарорида:

қарорнинг 13-банди биринчи хатбошидаги "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси" сўзлари "Саноатконтехназорат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

қарорга 1-илованинг 5-банди йигирма тўққизинчи хатбошидаги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасига" сўзлари "Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.

6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ геология ва маркшейдерлик хизматлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 1 апрелдаги 168-сон қарорига 1-илованинг 1-банди бешинчи хатбошидаги ва 2-илованинг 8-банди бешинчи хатбошидаги "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси" сўзлари "Саноатконтехназорат" агентлиги сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 6 июндаги 286-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 йил, 6-сон, 21-модда)га илованинг матнидаги "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси" сўзлари "Саноатконтехназорат" агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 йил, 9-сон, 35-модда)га 1-илованинг II-бўлими 4-бандидаги "Ўзсаноатконтехназорат" давлат қўмитаси" сўзлари "Саноатконтехназорат агентлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни маън этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенцияни амалга ошириш комиссиясини ташкил этиш ҳақида" 1998 йил 22 сентябрдаги 405-сон қарорининг 3-банди иккинчи хатбошидаги ва 2-илованинг V бўлими еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитасига" сўзлари "Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигига" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 8, 54-модда.