язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2000 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.04.2000 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2000 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ҲАМДА УЛАРНИНГ БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги макроиқтисодий ва Давлат бюджети асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида" 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 11 апрелдаги

140-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 26-модда; 1996 й., 12-сон, 39-модда) билан тасдиқланган Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги Низомдаги:

а) 6, 7 ва 8-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"6. Қуйидагилар йўл жамғармаларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмларидан маблағлар ажратиш - 1,5 фоиз миқдорида;

тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан маблағлар ажратиш - амалдаги товар айланишидан - 1,0 фоиз миқдорида;

банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолар, казинолар, нусха кўпайтиришдан, видео ва аудио кассеталар ижарасидан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан маблағлар ажратиш - амалдаги даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратмалар - 2,5 фоиз миқдорида;

сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:

сотиб олинган енгил автомобиль нархидан - 6 фоиз миқдорида;

бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан - 20 фоиз миқдорида;

"Ўзавтойўл" концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар - 50 фоиз миқдорида;

Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар - 7 фоиз миқдорида;

хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида - 400 АҚШ доллари миқдорида.

Йўл жамғармаларига ихтиёрий бадаллар, республика бюджетидан ажратмалар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида тақиқланмаган бошқа манбалардан ҳам маблағлар йўналтирилиши мумкин.

7. Республика йўл жамғармасига Тошкент шаҳрида тўланадиган:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмларидан ажратиладиган маблағлар - 1,5 фоиз миқдорида;

тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан ажратиладиган маблағлар - амалдаги товар айланишидан - 1,0 фоиз миқдорида;

банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолар, казинолар, нусха кўпайтиришдан, видео ва аудио кассеталар ижарасидан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирлари ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар - амалдаги даромаднинг 1,5 фоизи миқдорида;

автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратмалар - 2,5 фоиз миқдорида;

"Ўзавтойўл" концерни корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан ажратмалар - 50 фоиз миқдорида ўтказилади.

Бундан ташқари, Республика йўл жамғармасига хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун тўловлар, битта автоташувчи кирганлиги учун АҚШ долларида - 400 АҚШ доллари миқдорида ўтказилади.

8. Вилоятлар ва туманлар йўл жамғармаларига тегишли ҳудуддаги:

корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришнинг амалдаги ҳажмларидан маблағлар ажратиш - 1,5 фоиз миқдорида;

тайёрловчи, воситачи корхоналар, савдо корхоналари, шу жумладан, умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан ажратиладиган маблағлар - амалдаги товар айланишидан - 1,0 фоиз миқдорида;

банклар (Марказий банк тизими бундан мустасно), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), кимошди савдолар, казинолар, видео ва аудио кассеталарни купайтиришдан, ижарага беришдан, пул ютуғи бўлган ўйин автоматларидан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари, оммавий концерт-томоша тадбирларини ўтказишдан даромад олувчи корхоналар томонидан ажратиладиган маблағлар - амалдаги даромаднинг 1,5 фоиз миқдорида;

автотранспортга эга бўлган барча корхоналар ва ташкилотларнинг автомобиль транспорти ҳамда автотранспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича даромадларидан ажратиладиган маблағлар - 2,5 фоиз миқдорида;

сотиб олинган автотранспорт воситаларининг, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, харидорлари томонидан тўланадиган ушбу воситалар қийматидан йиғимлар:

сотиб олинган енгил автомобиль нархидан - 6 фоиз миқдорида;

бошқа автотранспорт воситалари: юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар нархидан - 20 фоиз миқдорида;

"Ўзавтойўл" концернининг вилоят, туман ҳудудида жойлашган корхоналари ва ташкилотлари мол-мулкини сотиб олишдан бюджетга тушадиган маблағлар умумий миқдоридан 50 фоиз ажратмалар ўтказилади.

Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси йўл жамғармасига Қорақалпоғистон Республикасида ёнилғи-мойлаш материаллари сотиш ҳажмидан ажратмалар - 7 фоиз миқдорида ўтказилади".


б) 9-банднинг олтинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси" сўзлари "Давлат солиқ қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 13, 16 ва 25-бандлардаги ”рублларда” сўзлари ”сўмларда” сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 19-банднинг биринчи хатбошидаги "5 фоизи" ва "15 фоизи" сўзлари тегишли равишда "6 фоизи" ва "20 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) V бўлим номидаги ва 22-банддаги "икки фоиз" сўзлари "2,5 фоиз" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 23-банднинг биринчи хатбошидаги ва 26-банднинг биринчи хатбошидаги "икки фоизли ажратмалар" сўзлари "2,5 фоиз миқдоридаги ажратмалар" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 11 апрелдаги

140-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг "Ифлослантирувчи моддаларни табиий муҳитга нормативдан ортиқча чиқарганлик (ташлаганлик) ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун тўловларни жорий қилиш  тўғрисида" 1992 йил 29 июндаги 303-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 сентябрдаги 352-ф-сон фармойишининг 1-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1996 й., 12-сон, 39-модда)нинг 1 ва 3-бандлари.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимига ўтган кичик корхоналарга солиқ солиш тартиби тўғрисида" 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1998 й., 4-сон, 15-модда)нинг 3-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 1999 й., 4-сон, 22-модда)га 1-илова 15-бандининг учинчи хатбоши.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., 4-сон, 18-модда