язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд ҳужжатлари/ Хўжалик судларининг айрим ишлар бўйича суд ҳужжатлари (ҳал қилув қарорлари, қарорлари) баёни/ Кассация инстанцияси қарорлари/ Ер муносабатларига оид масалалар/ Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг кассация инстанцияси 06.06.2007 й. 18-0605/20402-сонли Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ

КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ

ҚАРОРИ

06.06.2007 й.

N 18-0605/20402


(КЎЧИРМА)




Ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланади.


"Тошқўрғон-Бойсун-Қумқўрғон" йўналиши бўйича темир йўл ўтказилиши муносабати билан даъвогар - "Холмат ота" фермер хўжалиги "Чак-чак" довони "Оқработ" бекатида жойлашган ошхона, АЁҚШ ва бошқа биноларнинг бузилиши натижасида етказилган 30 млн. сўм зарарни "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК Капитал қурилиш дирекциясидан ундиришни сўраган.

Иш кўрилиши жараёнида жавобгарлар сифатида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК ва Де??онобод туман ҳокимлиги жалб қилинган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, жавобгар - "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК Капитал қурилиш дирекциясидан даъвогар фойдасига 1672757 сўм зарар ундирилган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган. "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК ва Де??онобод туман ҳокимлиги жавобгарликдан озод қилинган.

Даъвогар Олий хўжалик судига кассация шикояти билан мурожаат қилиб, суд қарорини бекор қилишни ва даъвони тўлиқ қаноатлантириш тўғрисида янги қарор қабул қилишни сўраган.

Судлов ҳайъати, кассация шикояти важларини муҳокама қилиб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра кассация шикоятини қисман қаноатлантиришни ва ҳал қилув қарорини ўзгартиришни, суд харажатларини тарафлар ўртасида қаноатлантирилган даъво талабларига мутаносиб равишда тақсимлашни лозим топади.

Иш ҳужжатларидан кўринишича, Қашқадарё вилояти Де??онобод туман ҳокимининг 2000 йил 16 ноябрдаги Х-612/11-сонли қарорига асосан даъвогар "Холмат ота" фермер хўжалигига ошхона, дам олиш хоналари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси қурилиши учун Ибн Сино жамоа ширкат хўжалигининг "Чак-чак" участкасидан 0,72 га ер майдони ажратилган. Мазкур ер майдонига Қашқадарё вилояти Ер ресурслари бошқармаси томонидан даъвогарга 2003 йил 22 сентябрда серияси ОY, тартиб рақами 058697 бўлган ҳамда бино-иншоотларга Де??онобод туман Ер муносабатлари ва кўчмас мулк давлат кадастри бошқармаси томонидан 2003 йил 18 октябрда серияси КД бўлган 006590-сонли гувоҳномалар расмийлаштирилган.

"Тошқўрғон-Бойсун-Қумқўрғон" йўналиши бўйича темир йўл ўтказилиши муносабати билан катта ҳажмдаги ер бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилганлиги натижасида "Холмат ота" фермер хўжалигига тегишли бино-иншоотлар яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, бино деворлари ҳар томонлама ёрилиб, қулаб, том шифер ёпмалари синиб кетганлиги аниқланган ва бу тўғрисида 2006 йил 26 май куни Капитал қурилиш дирекцияси бошлиғи ўринбосари Ш. Турсунов, "Харажатларни назорат қилиш сектори" бошлиғи ўринбосари А. Неъматов, инспектор Б. Холлиев, "Оқработ" қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Ш. Норманов, "Холмат ота" фермер хўжалиги раҳбари Б. Турдиалиевлар томонидан далолатнома тузилиб, етказилган зарар миқдори 9690712 сўм деб белгиланган.

Мазкур бино ва иншоотларнинг кадастр ҳужжатлари бўйича нархи 30 млн. сўмни ташкил этганлиги сабабли, даъвогар хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК Капитал қурилиш дирекциясидан ушбу зарарни ундиришни сўраган.

Жавобгар - "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг Капитал қурилиш дирекцияси томонидан 2006 йилнинг 12 октябрь куни даъвогарга етказилган зарарнинг 8017955 сўми тўланган.

Биринчи инстанция суди даъвогарнинг бино-иншоотларига етказилган зарар миқдори 9690712 сўм эканлигини, бу ҳолат мазкур ишга илова қилинган 2006 йил 26 майдаги далолатнома билан тасдиқланишини, мазкур далолатнома даъвогар раҳбари томонидан эътирозсиз имзоланганлигини асос қилиб, 9690712 сўмдан 8017955 сўм тўланган суммани чиқариб, даъвогарнинг фойдасига 1672757 сўм ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилган.

Судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ишни кўришда қуйидаги процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилишига йўл қўйилиб, ишда мавжуд далиллар тўлиқ ва ҳар томонлама текширилмаган, далилларга тегишли ҳуқуқий баҳо берилмаган ва даъвонинг фақат 1672757 сўм миқдори қаноатлантирилиб, қолган қисми далил-ҳужжатлар билан тасдиқланмаётганлиги ҳақида нотўғри хулосага келинган деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодекси 61-моддасининг биринчи қисмида хўжалик суди ишдаги мавжуд далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис текширишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳолайди деб кўрсатилган.

Бироқ, суд томонидан ишда мавжуд бўлган давлат кадастри ҳужжатларига тегишли баҳо берилмаган.

Ваҳоланки, ишда мавжуд бўлган бино ва иншоотларни жамланма баҳолаш далолатномасида даъвогарга тегишли бино ва иншоотларнинг 2005 йил учун эскириш ҳисобга олинган ҳолдаги баҳоси 30624426 сўм эканлиги кўрсатилган.

Судлов ҳайъати зарарни ундиришда бино ва иншоотларнинг жамланма баҳолаш далолатномасини асос қилиб олишни лозим топади, чунки, "Тошқўрғон-Бойсун-Қумқўрғон" йўналиши бўйича темир йўл ўтказилиши муносабати билан катта ҳажмдаги ер бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилишидан олдин бинонинг кадастр баҳоси 30624426 сўм бўлган.

"Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг Капитал қурилиш дирекцияси томонидан ер бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилганидан сўнг даъвогарнинг бино ва иншоотларига катта зарар етказилиб, унинг зарар етказилганидан (яъни, бино деворлари ҳар томондан ёрилиб, қулаб, шифер ёпмалари синиб кетганидан) кейинги қиймати "Наманганконсаудитинформ" ЁАЖнинг 2006 йил 13 сентябрдаги ҳисоботига кўра 8017955 сўм деб белгиланган.

Судлов ҳайъати даъвогарга етказилган 30624426 сўмлик зарарнинг келиб чиқишида Де??онобод туман ҳокимлигининг ҳам айби бор, деб ҳисоблайди.

Кассация инстанцияси суди мажлисида иштирок этган "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг вакиллари даъвогарга тегишли бинонинг тўлиқ йиқитилишида "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг Капитал қурилиш дирекциясининг айби йўқлигини, чунки даъвогарнинг бино-иншоотлари темир йўл қурилаётган ҳимоя зонасига кирмаганлиги, Капитал қурилиш дирекцияси томонидан даъвогарга фақат ер бурғилаш ва портлатиш ишлари амалга оширилиши натижасида етказилган зарар тўланганлиги, ер бурғилаш ва портлатиш ишлари натижасида бино ва иншоотларга зарар етказилган бўлса-да, бироқ бинолар йиқитилмаган ҳолатда бўлганлиги, аслида бинолар ҳокимнинг қарорига асосан тўлиқ йиқитилганлигини билдиришади.

Ишга илова қилинган "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКнинг Капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарининг мазкур иш бўйича биринчи инстанция судида берган тушунтиришларида 2006 йил 14 октябрь куни Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги байрами муносабати билан темир йўл линияси қурилиши ишлари билан танишиб чиқиш мақсадида Оқработ бекати қурилаётган жойга меҳмонлар келиши мумкинлиги сабабли "Холмат ота" фермер хўжалиги бинолари ўрнидаги майдонни тозалаш ҳақида Де??онобод тумани ҳокими мажлисда ахборот берганлиги, ҳоким фермер хўжалиги раҳбарининг ўғлига уч кун муҳлатда хўжаликни бошқа жойга кўчириш зарурлиги ҳақида тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқ берганлиги, 2006 йил 16 октябрь куни Оқработ қишлоғида бузилишга тушган фуқароларнинг уй-жойларини ўрганиб юрган пайтида қишлоқ фуқаролар йиғини раиси "бугун Б. Турдиалиевга қарашли фермер хўжалиги бинолари бузиб ташланди" деб айтганлиги, 19 октябрь куни Б. Турдиалиевни Де??онобод туман ҳокимлиги биноси олдида учратганлиги, у бинолар ҳокимлик томонидан бузиб ташланганлигини айтганлиги кўрсатилган.

Иш ҳужжатларига илова қилинган Де??онобод туман ҳокимининг 2006 йил 4 октябрдаги Х-458/10-сонли қарорининг 1-бандида "Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон" янги темир йўл линияси қурилиши муносабати билан "Чак-чак" довонида бурғилаш-портлатиш ишларини бажариш жараёнида "Холмат ота" фермер хўжалиги бино ва иншоотларига етказилган зарар миқдори бўйича "Наманганконсаудитинформ" аудиторлик ташкилотининг тахминий ҳисоботига мувофиқ 8017955 сўм миқдордаги суммани тўлаш учун ушбу қарорнинг бир нусхаси "Ўзбекистон темир йўллари" ДАКга тақдим этилсин, деб кўрсатилган.

Мазкур қарорнинг 4-бандида эса, фуқаро Б.Турдиалиевга уч кун муддат ичида фермер хўжалигига тегишли майдонни чиқинди материаллардан тозалаш вазифаси юклатилиши белгиланган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, туман ҳокимининг 2006 йил 4 октябрдаги Х-458/10-сонли қарорини қабул қилиш пайтида даъвогарнинг бино ва иншоотларига бурғилаш-портлатиш ишлари натижасида зарар етказилган, бироқ бино ҳали йиқитилмаган бўлган ва туман ҳокимининг Х-458/10-сонли қарорини бажариш мақсадида бино ва иншоотлар йиқитилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасида мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқиши қайд этилган.

Мазкур Кодекснинг 985-моддасига кўра, ғайриқонуний ҳаракат (ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан, бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.

Шунинг учун судлов ҳайъати даъвогарга етказилган 30624426 сўмлик зарарнинг 8017955 сўм миқдори тўланганлигини ҳамда суд қарори билан қўшимча 1672757 сўм ундирилганлигини инобатга олиб, ҳал қилув қарорини ўзгартириб, жавобгар - Де??онобод туман ҳокимлигидан даъвогар - "Холмат ота" фермер хўжалиги фойдасига 20933714 сўм ундиришни, ҳал қилув қарорининг "Ўзбекистон темир йўллари" ДАК Капитал қурилиш дирекциясидан 1672757 сўм ундириш қисмини ўзгаришсиз қолдиришни лозим топади.



“Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Ахборотномаси”,

2007 й., 11-сон