ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 01.12.2011 й. 235-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2011 й.

N 235


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ

ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАМДА БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми "Судлар тўғрисида"ги Қонуннинг 47-моддасига асосланиб, ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судининг қонуний кучга кирган ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши ҳақида" 2003 йил 25 июлдаги 111-сонли қарори 1-бандининг биринчи хатбошисидаги "218" рақами чиқариб ташлансин.


II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Қишлоқ хўжалигида қонунийликни таъминлаш ва ердан фойдаланишдаги суиистеъмолчиликларнинг олдини олишда хўжалик судларининг ролини ошириш тўғрисида" 2004 йил 12 мартдаги 115-сонли қарорининг 14-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик судлари шуни эътиборга олсинларки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 2-бандига мувофиқ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига нисбатан шартнома мажбуриятларининг бажарилмаслиги юзасидан бериладиган даъво аризалари бўйича, 16-бандига мувофиқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчилар манфаатларини кўзлаб киритиладиган даъво аризалари бўйича давлат божини тўлашдан озод этилганлар".


III. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Банкротлик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини хўжалик судлари томонидан қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарорига қўйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 2-банднинг биринчи хатбошиси ва 34-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "уч" деган сўз "икки" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Қонуннинг 52 ва 53-моддаларига мувофиқ эълон қилиниши лозим бўлган маълумотлар расмий нашр этиб белгиланган "Биржа" ва (ёки) "Солиқ инфо" газеталарида чоп этилади".


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 21-бандидаги "солиқлар, йиғимлар ва давлат бюджетига мажбурий тўловлар" ва "солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловлар" деган сўзлар тегишинча "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 36-бандининг:

биринчи хатбошисининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ХПК 67-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, ишни кўриш вақтида келиб чиқадиган, фан, техника, санъат ёки ҳунар соҳасида махсус билимларни талаб қиладиган саволларни тушунтириб бериш учун хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосига кўра экспертиза тайинлайди";

иккинчи хатбошисининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи жумлалари қуйидаги таҳрирдаги иккинчи жумла билан алмаштирилсин:

"Судлар шуни ҳисобга олишлари лозимки, қўшимча ёки қайта экспертиза тайинланганда ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномаси мавжудлиги талаб этилмайди".


V. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Апелляция инстанцияси судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллаш ҳақида" 2007 йил 28 декабрдаги 173-сонли қарори 5-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ХПКнинг 158-моддасига мувофиқ апелляция шикояти (протести) хўжалик суди томонидан ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой ичида, хўжалик судининг ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) эса - у қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилади".


VI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарорининг 27-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 13-моддасининг биринчи қисмига ва СК 330-моддасининг 6-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат божи тўламасдан судга Палата аъзолари манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят бериш ҳуқуқига эга, бунда ушбу ҳуқуқ улар томонидан ташкил этилган корхона ва ташкилотларга ўтказилиши мумкин эмас".


VII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 24 апрелдаги 197-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 16-банддаги "Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 8 апрелда 423-сон билан рўйхатга олинган "Хорижий инвестицияли корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни белгилаш Қоидалари" ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2000 йил 19 августда 960-сон билан рўйхатга олинган "Ўз эҳтиёжлари учун хорижий инвестор томонидан импорт қилинадиган маҳсулотни сертификатлашнинг ўтказилиш тартиби тўғрисида"ги Низомга" деган сўзлар "Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 майдаги 136-сонли қарори билан тасдиқланган "Хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб келинаётган мол-мулкни аниқлаш тартиби тўғрисида"ги Низомга" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 21.4-банддаги "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида"ги" деган сўзлар "Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисида"ги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарори 28-бандининг тўртинчи хатбошисидаги "у жўнатилган кундан эътиборан уч кун ўтгач, солиқ тўловчига топширилган ҳисобланади" деган сўзлар "шу пайтдан эътиборан солиқ текшируви тугалланган ҳисобланади" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


IX. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик судлари қарорлари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ҳақида" 1997 йил 28 февралдаги 62-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Олий хўжалик суди раиси

Д. Мирзакаримов

Олий хўжалик суди

Пленумининг котиби, судья

   

М. Израилбекова

               




































































Время: 0.0205
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск