язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Аудит. Баҳолаш фаолияти. Суғурталаш/ ЎзР ВМ 22.09.2000 й. 365-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 22.09.2000 й. 365-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 21-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


21. Аудиторлик ташкилоти қайта тузилган, унинг номи ёки ўрни (почта манзили) ўзгарган ҳолларда, аудиторлик ташкилоти, ёхуд унинг ҳуқуқий вориси, қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда лицензияловчи органга қайта расмийлаштириладиган лицензияни ва тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза беришлари шартдир. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 22.01.2018 й. 40-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. Тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга оширшга лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза (мазкур Низомга 1-илова) тақдим этади: (ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 20.12.2017 й. 1001-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


меҳнат дафтарчаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторларни ушбу Низомда назарда тутилган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига тўғри келадиган миқдорда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари; (ЎзР Президентининг 02.07.2008 й. ПҚ-907-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


таъсис ҳужжатларнинг нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома; (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 03.09.2014 й. 247-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хўжалик субъектларини ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширишга, очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно; (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Ҳужжатлар лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун (тўлов кунидаги) энг кам иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензия бериш тўғрисидаги билдириш хати лицензия битими лойиҳаси илова қилинган ҳолда ёзма шаклда аудиторлик ташкилотига юборилади (топширилади), унда давлат божи тўланадиган банк ҳисобрақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатиб ўтилади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 22-бандининг олдинги таҳрири


22. Лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарор тегишли ариза олинган кундан бошлаб беш кун муддатда лицензияловчи орган томонидан қабул қилинади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 25-бандининг олдинги таҳрири


25. Лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар аудиторлик ташкилотига аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 26-бандининг олдинги таҳрири


26. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

лицензия олинаётганда мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда тўлиқ шакллантирилган устав капиталига эга бўлиш;

фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

фуқаролик масъулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиш;

аудитор томонидан аудиторлик фаолиятини фақат битта аудиторлик ташкилотида амалга ошириш;

штатда аудиторлар сонининг мазкур Низомда назарда тутилган миқдорда бўлиши;

лицензия турига мувофиқ штатдаги аудиторларда халқаро бухгалтер сертификатининг бўлиши;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг сир сақланишини таъминлаш;

аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;

аудиторлик ташкилоти раҳбарининг уч йилда бир маротаба лицензияловчи органда аттестациядан ўтиши;

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;

ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;

аудиторлик ташкилотларида аудиторлар иш сифатининг ички стандартлари мавжудлиги;

ўз почта манзили ўзгаргани тўғрисида 10 кун муддатда лицензияловчи органни хабардор қилиш;

аудиторлик фаолияти тўғрисидаги маълумотларни бир йилда бир марта белгиланган шаклда лицензияловчи органга тақдим этиш, шунингдек аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бошқа ахборотларни лицензияловчи орган талаби бўйича тақдим этиш. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

(ЎзР ВМ 17.05.2007 й. 99-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 26-1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг камида биттаси бухгалтер халқаро сертификатига эга бўлиши; (ЎзР Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 34-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик фаолиятини амалга оширишда фуқаролик масъулияти суғурта полисининг йўқлиги; (ЎзР ВМ 17.05.2007 й. 99-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш, кўрсатиб ўтилган лицензияларнинг амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва уларни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш; (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори таҳриридаги хатбоши), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 3-бандининг олдинги таҳрири


3. Лицензияловчи органнинг аудиторлик фаолиятини амалга оширишга лицензия бериш, беришни рад этиш, унинг амал қилишини тўхтатиш, уни бекор қилиш, амал қилишини ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатга тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 3-иловадаги Низом 4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


таъсис ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;



Қарорга 3-иловадаги Низом 36-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун давомида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.



Қарорга 3-иловадаги Низом 39-бандининг олдинги таҳрири


39. Реестрдаги ахборот манафаатдор шахсларнинг у билан танишиб чиқишлари учун очиқ ҳисобланади ва ёзма ҳолдаги сўровга кўра реестрдан кўчирма тариқасида берилади.




ЎзР Президентининг 22.12.2009 й.

ПҚ-1245-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 2-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хўжалик субъектларини ўз ташаббусига кўра ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширишга, устав капитали 500 млн сўмдан ортиқ бўлган очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно; (ЎзР ВМ 17.05.2007 й. 99-сон Қарори тахриридаги хатбоши)



Қарорга 3-иловадаги Низом 26-1-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


устав капитали 500 млн сўмдан кўпроқни ташкил этган очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари хўжалик юритувчи субъектларда ташаббускорлик асосида ва мажбурий аудиторлик текширувларини амалга оширувчи аудиторлик ташкилотлари энг кам ойлик иш ҳақининг 3000 баравари миқдоридан кам бўлмаган устав капиталига ва штатида камида 4 нафар аудиторга, уларнинг камида биттаси бухгалтер халқаро сертификатига эга бўлиши;




ЎзР Президентининг 02.07.2008 й.

ПҚ-907-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 10 бандининг олдинги таҳрири


10. Солиқ органларининг мансабдор шахслари мажбурий аудиторлик текширишини ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган чораларни қўлламаганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 17.05.2007 й. 99-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 5 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Мажбурий аудиторлик текширишни ўтказишдан бўйин товлаш сабаби юзасидан аудиторлик хулосаси мавжуд бўлмаганда хўжалик юритувчи субъектга жарима суд тартибида, унинг томонидан содир этилган қонун бузилиши айби тан олинганда ва жарима ихтиёрий равишда тўланганда эса - солиқ органи томонидан солинади. (ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 6 бандининг олдинги таҳрири


6. Жарима жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 10 кун мобайнида ундирилади. Ўз вақтида тўланмаган жарима миқдори солиқ ҳақидаги қонунларга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда сўзсиз ундириб олинади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 7 банди жадвалининг олдинги таҳрири

Жарима миқдори*

Бир йилда махсулот (ишлар, хизматлар) сотишдан олинган ялпи тушум миқдори (??С хам шу жумлага киради)**

Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 100 баравари

Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 500 бараваригача

Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 300 баравари

Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 500 бараваридан 15 минг бараваригача

Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 500 баравари

Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 15 минг бараваридан ортиқ


Қарорга 3-иловадаги Низом 4 банд учинчи ва тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


камида икки аудиторнинг малака сертификатларининг тасдиқланган нусхалари;

солиқ тўловчининг идентификация рақами берилганлиги тўғрисида солиқ органининг маълумотномаси;



Қарорга 3-иловадаги Низом 10 бандининг олдинги таҳрири


10. Лицензиянинг асли аудиторлик ташкилотига берилади, нусхаси белгиланган тартибда лицензияловчи органда сақланади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 26 бандининг олдинги таҳрири


26. Қуйидагилар аудиторлик фаолиятини амалга оширишда лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари, шунингдек, бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

штатида камида икки нафар аудитор бўлиши;

аудиторлик текшируви ўтказиш чоғида олинган ахборотнинг махфийлигини таъминлаш;

аудиторлик текширувлари ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

аудиторлик ташкилоти раҳбари лавозимига фақат аудиторни тайинлаш;

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш чоғида мустақилликни таъминлаш;

ишончли аудиторлик ҳисоботи тузиш ва аудиторлик хулосаси бериш;

фақат аудиторлик фаолиятини амалга ошириш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав сармоясига эга бўлиши;

фуқаролик маъсулиятини суғурта қилиш полисига эга бўлиши;

ўз почта манзили ўзгартирилганлиги тўғрисида 10 кун муддатда лицензияловчи органга билдириш хати юбориш;

аудиторлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа ахборотни лицензияловчи орган талабига кўра тақдим этиш.



Қарорга 3-иловадаги Низом иловаси номининг олдинги таҳрири


Аудиторлик фаолиятини амалга оширишга

лицензия олиш учун

АРИЗА





ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



3 банд бешинчи хат бошининг олдинги таҳрири


аудиторлик фаолиятини амалга оширишга берилган лицензиянинг, аудиторларнинг малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва бекор қилиш;



Қарорга 2-иловадаги Низом 5 банди иккинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш сабабли аудиторлик хулосаси мавжуд бўлмаса, солиқ органи хўжалик юритувчи субъектга белгиланган тартибда жарима солади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 10 бандининг олдинги таҳрири


10. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан солиқ органи томонидан жазо жаримаси қўлланилмаганлиги бошқа назорат қилувчи орган томонидан аниқланган тақдирда тегишли солиқ органининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қарорга 3-иловадаги Низом 3 бандининг олдинги таҳрири


3. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 3-иловадаги Низом 28 бандининг олдинги таҳрири


28. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган ҳолларда лицензияловчи орган мазкур Низомда назарда тутилган тартибда лицензиянинг амал қилинишини тўхтатиб туришга, тўхтатишга ҳақлидир.



Қарорга 3-иловадаги Низом 29 бандининг олдинги таҳрири


29. Аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилган, шунингдек, аудиторлик ташкилоти томонидан лицензияловчи органнинг аниқланган бузилишларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаган ҳолларда лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиши мумкин.

Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида қарор қабул қилинганидан сўнг уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юбориши шартдир.

Лицензияловчи орган аудиторлик ташкилотига лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатларни бартараф этиш муддатини белгилайди. Кўрсатиб ўтилган муддат олти ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.



Қарорга 3-иловадаги Низом 31 бандининг олдинги таҳрири


31. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйишга олиб келган ҳолатлар аудиторлик ташкилоти томонидан бартараф этилган тақдирда лицензияловчи орган ушбу ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган пайтдан бошлаб 10 кун муддатда лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 33 бандининг олдинги таҳрири


33. Лицензиянинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда ҳам тўхтатилади:

аудиторлик ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;

аудиторлик ташкилоти тугатилганда;

аудиторлик ташкилотини қайта ташкил этиш натижасида унинг фаолияти тўхтатилган тақдирда қайта ўзгартириш бундан мустасно;

аудиторлик ташкилоти томонидан лицензия талаблари ва шартлари мунтазам равишда бузиб келинганда ёки бир марта қўпол равишда бузилганда.

Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги сабаблари асосланган ҳолда қарор қабул қилинганлиги ҳақида у қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида аудиторлик ташкилотига билдириш хати юборади.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарор аудиторлик ташкилоти томонидан олинган кундан бошлаб лицензия ўн кун мобайнида лицензияловчи органга қайтарилиши ва йўқ қилиниши керак.

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб лицензиянинг амал қилиши тўхтатилади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 35 банди олтинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Лицензия суд қарорига кўра ҳам бекор қилиниши мумкин.



Қарорга 3-иловадаги Низом 36 банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


36. Лицензияловчи орган лицензиянинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида аудиторлик ташкилотига қарор қабул қилингандан сўнг уч кун мобайнида билдириш хати юборади.



Қарорга 3-иловадаги Низом 37 бандининг олдинги таҳрири


37. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш янгилаш, тўхтатиш тўғрисидаги, шунингдек, лицензияни бекор қилиш ҳақидаги қарорлари оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши керак.




ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 3-иловадаги Низом 7 бандининг олдинги таҳрири


7. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия, берилган санадан бошлаб, беш йил муддатга берилади. Лицензия белгиланган намунадаги махсус бланкада расмийлаштирилади (мазкур Низомга 2-илова).

Лицензия беш йилдан кам бўлган муддатга фақат аудиторлик ташкилотининг аризасига кўра берилиши мумкин.



Қарорга 3-иловадаги Низом V бўлим номининг олдинги таҳрири


V. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ



Қарорга 3-иловадаги Низом 2-иловасининг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги



Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун

ЛИЦЕНЗИЯ


Серия __________ N _______________


Тошкент шаҳри 200 ___ йил "___" _____


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг

200 ___ йил "___" ______________ даги ___-сон буйруғига мувофиқ


______________________________________________________________

(аудиторлик ташкилотининг номи)


______________________________________________________________ га

(почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами ва аудиторлик ташкилотининг бошқа реквизитлари)


200 ___ йил "___" _______дан бошлаб 200 ___ йил "___" _______ гача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиторлик фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.

ваколатли шахснинг имзоси М.Ў.


Лицензиянинг амал қилиш муддати:

200 ___ йил "___" _______ дан бошлаб 200___ йил "___" ________ гача узайтирилди.

200 __ йил "___"_______ даги ___ -сон қарор.

ваколатли шахснинг имзоси ________________ М.Ў.


Лицензиянинг амал қилиш муддати:

200 ___ йил "___" _______ дан бошлаб 200___ йил "___" ________ гача узайтирилди.

200 __ йил "___"_______ даги ___ -сон қарор.

ваколатли шахснинг имзоси ________________ М.Ў.