язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2015 й. 365-сон "Жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва "Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2015 й.

N 365



ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК

ШАХСЛАР МАРКАЗИЙ МАЪЛУМОТЛАР

БАЗАЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ВА "ЭЛЕКТРОН

ҲУКУМАТ" ТИЗИМИ ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИНИ

ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШНИНГ ЯГОНА АХБОРОТ

ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989-сон қарорига мувофиқ, жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборотнинг ягона марказлаштирилган манбаини шакллантириш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилишда "Электрон ҳукумат" тизимининг фойдаланувчиларини ҳақиқий идентификациялашни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

"Электрон ҳукумат" тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан биргаликда "Электрон ҳукумат" тизимининг жисмоний ва юридик шахслар марказий маълумотлар базаларини (кейинги ўринларда марказий маълумотлар базалари деб юритилади) шакллантириш ва юритиш жадвалини тасдиқласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази тузилмаларида ходимларнинг белгиланган штатдаги сони доирасида "Электрон ҳукумат" тизимининг марказий маълумотлар базаларини ва тизимдан фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда идентификациялашнинг ягона ахборот тизими деб аталади) техник қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича гуруҳларни ташкил этсин;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ахборот тизимларининг марказий маълумотлар базалари ва идентификациялашнинг ягона тизими билан интеграциялашувига қўйиладиган техник талабларни икки ой муддатда тасдиқласин;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг ахборот тизимларида жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларини жорий қилиш ҳамда уларнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувига доир чора-тадбирлар режасини икки ой муддатда тасдиқлаш учун 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясига киритсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


4. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 17 декабрдаги

365-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Қарорлари тўплами, 2005 йил, 11-сон, 62-модда):


а) 1-иловада:


11-банддаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар қўшилсин:

"Яратиладиган давлат ахборот ресурслари давлат органларининг бошқа давлат ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан ахборот олишни назарда тутмаслиги керак, агар ушбу ахборот "Электрон ҳукумат" тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлса.

"Электрон ҳукумат" тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар тўғрисидаги ахборот сақланишини таъминлайдиган давлат ахборот ресурслари тегишли равишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ягона идентификаторларидан фойдаланишлари керак";

иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


б) 2-иловада:


5-бандда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"очиқ маълумотлар тўпламларини генерация қилиш имкониятини";

тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Давлат органлари ахборот тизимларининг техник ҳужжатлари 2013 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг ишчи органи - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига экспертизага тақдим этилади.

Давлат органлари ахборот тизимларининг техник ҳужжатлари автоматлаштириш ва электрон шаклга ўтказиш режалаштириладиган, бажариладиган маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисидаги ахборот, ишлаб чиқувчи билан буюртмачи томонидан биргаликда автоматлаштириладиган фаолият соҳасининг функционал ва операцион жараёнларини қайта ташкил қилиш ва мақбуллаштириш ўтказилганлиги ёки ўтказиш режалаштирилганлиги тўғрисидаги ахборот, шунингдек уни ўтказиш якунлари бўйича самарадорлик кўрсаткичларини ўз ичига олиши керак";


14 ва 18-бандлардаги "Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг" сўзлари "2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш Республика комиссиясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-бандда:

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"жараёнларни электрон шаклга ўтказиш учун йўналтирилган давлат хизматларини тақдим этишда функционал ва операцион жараёнларнинг қайта ташкил қилиниши ва мақбуллаштирилишини ўтказиш зарурати, муддатлар ва асосланмаган харажатларни қисқартириш ва бошқалар";

учинчи - бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


17-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Давлат органларининг яратиладиган ахборот тизимлари давлат органларининг бошқа давлат ахборот ресурсларидан ва ахборот тизимларидан ахборот олишни назарда тутмаслиги керак, агар ушбу ахборот "Электрон ҳукумат" тизими жисмоний ва юридик шахсларининг марказий маълумотлар базаларида мавжуд бўлса".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни ва вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган таркибий бўлинмаларининг штатдаги ходимларини моддий рағбатлантириш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 25 январдаги 18-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Қарорлари тўплами, 2013 йил, 1-сон, 4-модда):


а) 1-иловада:


24-банддаги "февралгача" сўзи "августгача" сўзи билан алмаштирилсин;


25-бандда:

иккинчи хатбошидаги "1 августидан 1 октябригача" сўзлари "1 сентябригача" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "20 октябригача" сўзлари "1 октябригача" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "10 ноябридан" сўзлари "15 октябридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўққизинчи хатбошидаги "15 ноябридан" сўзлари "20 октябридан" сўзлари билан алмаштирилсин;

ўнинчи хатбошидаги "декабридан" сўзи "ноябридан" сўзи билан алмаштирилсин;


28-банднинг иккинчи хатбошидаги "етказиб берувчилар ҳамда тизим интеграторлари" сўзлари "тизим интеграторлари ва/ёки товарларни (ишлар ва хизматларни) етказиб берувчилар" сўзлари билан алмаштирилсин;


илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


Ахборот-коммуникация технологияларини жорий

қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга

ошириш учун давлат буюртмасини шакллантириш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Тадбирлар


Муддатлар


Масъуллар


1-босқич

Ишчи орган давлат буюртмасига киритиш учун таклифларни тайёрлаш бўйича методик кўрсатмаларни давлат органларига юборади.


ҳар йили

1 августгача

Ишчи орган

2-босқич

Лойиҳа ташаббускорлари лойиҳалар бўйича таклифлар ва дастлабки ахборотни тайёрлайдилар, йиллик давр учун давлат буюртмасига киритиш учун ишчи органнинг кўриб чиқиши учун киритадилар.


1 сентябргача

Лойиҳалар ташаббускорлари, ишчи орган


3-босқич

Ишчи орган ахборотлаштириш соҳасида ривожлантириш устуворликларига мувофиқ лойиҳаларни ўрганиб чиқади ва уларни Комиссиянинг кўриб чиқиши учун тақдим этади.


1 октябргача

Ишчи орган, Комиссия

4-босқич

Комиссия давлат буюртмаси лойиҳаларини белгиланган тартибда кўриб чиқади, танлаб олинган ва бутланган лойиҳалар давлат буюртмасининг манзилли қисмига киритиш учун тақдим этилади.


15 октябргача

Комиссия

5-босқич

Ишчи орган давлат буюртмасининг лойиҳасини тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритади.


20 октябргача

Ишчи орган, Республика комиссияси


6-босқич

Давлат буюртмасининг лойиҳаси Республика комиссиясининг протоколи қарори билан тасдиқланади.


1 ноябргача

Республика комиссияси


7-босқич

Давлат буюртмасини амалга оширишнинг биринчи йилига киритиладиган янги бошланадиган лойиҳалар бўйича танлов (тендер) савдолари ўтказилади.


ноябрь - январь

Ишчи орган, лойиҳалар ташаббускорлари


8-босқич

Тасдиқланган давлат буюртмаси ва ўтказилган танлов (тендер) савдоларига мувофиқ белгиланган тартибда лойиҳаларни амалга ошириш учун шартномалар тузилади.


январь-февраль

Ишчи орган, лойиҳалар ташаббускорлари, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги тизим интеграторлари, товарларни (ишлар ва хизматларни) етказиб берувчилар


б) 2-илованинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"8. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг штатдаги ходимларига устамалар ходим лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда белгиланади. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар ўзларининг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда штатдаги ходимларига устамаларни мустақил белгилайдилар".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 21 декабрь, 50-сон, 628-модда