язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ АВ 03.11.2009 й. 2032-сон Қарори билан рўйхатга олинган Қоидаларнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 03.11.2009 й. 2032-сон билан рўйхатга олинган

ААА, СВОЖҚК департаменти Қарори билан

тасдиқланган Қоидаларнинг олдинги таҳрири




АВ 20.04.2015 й. 2032-3-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ, СВОЖЖФОДЛ??Д Қароридан

олдинги таҳрири



4-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта алоқаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан қабул қилинган норматив ҳужжатлар, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини билишга; (АВ 12.07.2013 й. 2032-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, СВОЖЖФОДЛ??Д Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банд саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ички назоратни ташкил этиш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ҳамда мазкур Қоидалар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Инспекция ва Департаментнинг масъул шахслари билан ҳамкорликни амалга оширадилар. (АВ 12.07.2013 й. 2032-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, СВОЖЖФОДЛ??Д Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида почта алоқаси операторлари, провайдерлари Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишув бўйича мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт. (АВ 12.07.2013 й. 2032-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, СВОЖЖФОДЛ??Д Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя қилинишининг мониторинги ва назорати Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ва Инспекция томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади. (АВ 12.07.2013 й. 2032-2-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, СВОЖЖФОДЛ??Д Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 12.07.2013 й. 2032-2-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм, СВОЖЖФОДЛ??Д Қароридан

олдинги таҳрири



4-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


почта алоқаси соҳасидаги қонун ҳужжатларини, шу жумладан, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг норматив ҳужжатларини билишга; (АВ 01.12.2010 й. 2032-1-сон билан рўйхатга олинган ААА, СВОЖҚК департаменти Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари ҳар йили 15 январгача мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати бўйича Давлат алоқа инспекциясига (бундан кейинги ўринларда Давлат алоқа инспекцияси деб юритилади) тақдим этади.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар чоракда Давлат алоқа инспекциясига чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасигача тақдим этилади.

(АВ 01.12.2010 й. 2032-1-сон билан рўйхатга олинган ААА, СВОЖҚК департаменти Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ички назоратни амалга ошириш бўйича тадбирлар дастурларини ишлаб чиқадилар ва раҳбариятга тасдиқлаш учун киритадилар (тасдиқлайдилар);



7-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг маҳфийлигини таъминлайдилар.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Сўнгги янгиликларга, жумладан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг ва терроризмни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида почта алоқаси операторлари, провайдерлари Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишув бўйича мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни доимий равишда қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт. (АВ 01.12.2010 й. 2032-1-сон билан рўйхатга олинган ААА, СВОЖҚК департаменти Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



11-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда (ҳудудда) ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;



11-банд ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Фойдаланувчи томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг хусусияти ўзгаришига қараб, почта алоқаси операторлари, провайдерлари таваккалчилик хавфи даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.



23-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фойдаланувчи билан боғлиқ операцияларни ўтказишга алоҳида эътиборни қаратиш зарурлиги;



29-банднинг олдинги таҳрири


29. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя қилинишининг мониторинги ва назорати Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Давлат алоқа инспекцияси томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади. (АВ 01.12.2010 й. 2032-1-сон билан рўйхатга олинган ААА, СВОЖҚК департаменти Қарори таҳриридаги банд)




АВ 01.12.2010 й. 2032-1-сон билан рўйхатга олинган ААА,

СВОЖҚК департаменти Қароридан олдинги таҳрири



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахслар рўйхатини ҳар йили 15 январгача Департаментга тақдим этадилар.



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан мазкур Қоидаларга риоя этилиши учун масъул шахсларни ўқитиш ҳамда малакасини ошириш ташкил этилади ва ўтказилади.



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Почта алоқаси операторлари, провайдерлари томонидан бир йилда камида бир марта фойдаланувчиларни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижаларининг таҳлили ўтказилади. Таҳлил натижалари бўйича, агар фойдаланувчи томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришни ёки терроризмни молиялаштиришни амалга ошириш хавфи юқори деб баҳоланса, у ҳолда ушбу фойдаланувчи томонидан пул ўтказмалари бўйича ўтказиладиган операцияларга кучайтирилган эътибор қаратиш зарур.