язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ ЎзР ВМ 10.07.1998 й. 293-сон Қарорининг олдинги тахрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 10.07.1998 й. 293-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 03.06.2019 й. 457-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон МТРК мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда телерадиодастурларни оммавий ахборот воситалари сифатида давлат рўйхатидан ўтказади ва уларни Ягона давлат реестрига киритади; (ЎзР ВМ 11.10.2006 й. 214-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



6-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ва Ўзбекистон МТРК телерадиодастурларни тайёрлашда ва шакллантиришда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конун ҳужжатларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширадилар; (ЎзР ВМ 10.03.2006 й. 41-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон МТРК мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин. (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, "Интернет" тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади; (ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Идоралараро мувофиқлаштириш комиссиясининг жорий ишларини таъминлаш учун унинг ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон МТРК мутахассисларидан иборат 5 кишилик доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилсин. (ЎзР ВМ 10.03.2006 й. 41-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги белгиланган тартибда хўжалик юритувчи субъектларнинг, шу жумладан, хорижий хўжалик юритувчи субъектларнинг улар томонидан электр алоқасининг, ахборотларга ишлов бериш ва маълумотларни узатиш тармоқларига оид қисмини, шу жумладан, "Интернет" тармоқларини, лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек телевидение ва радиоэшиттириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар беради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади; (ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)