ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот хавфсизлиги /ЎзР ВМ 21.11.2007 й. 242-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 21.11.2007 й. 242-сон Қарори
билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 16.06.2020 й. 384-сон Қароридан олдинги таҳрири
16-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қароридан олдинги таҳрири
14-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
14. Лицензия бериш тўғрисидаги ариза лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган лицензия беришни рад этган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири
24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
24. Юридик шахс - лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири
23. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири
9-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси - юридик шахслар учун; якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси - жисмоний шахслар учун;
31-банд тў??изинчи-ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Лицензиялар реестридаги маълумотлар улар билан юридик ва жисмоний шахсларнинг танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар тўлов асосида лицензияловчи органдан аниқ лицензиатлар тўғрисида лицензиялар реестридан кўчирма сифатида маълумот олишга ҳақлидир.
Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида ундириладиган тўлов лицензияловчи орган ҳисоб рақамига ўтказилади.