язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ ЎзР ВМ 22.11.2005 й. 256-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 22.11.2005 й. 256-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 20.04.2018 й. 297-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Давлат органларининг ахборот тизимларини яратишнинг мақсади улар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва ошкоралигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган электрон давлат хизматлари кўрсатиш спектрини кенгайтириш ва сифатини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳисобига давлатнинг бошқа органлари, юридик ва жисмоний шахслар билан идоралараро электрон ҳамкорликни ташкил этишдан иборат. (ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



5-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- идоралараро электрон ҳамкорликни таъминлаш учун "Электрон ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграция платформаси билан интеграциялаш имкониятини; (ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Давлат органларининг ахборот тизимини яратишнинг мақсади уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш, улар томонидан кўрсатиладиган ахборот хизматлари спектрини кенгайтириш, компьютер технологияларининг замонавий ютуқларини қўллаш ҳисобига давлат бошқа органлари, хўжалик юритувчи бирлашмалар, юридик ва жисмоний шахслар билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этишдан иборатдир.



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Ахборот ресурсларини тақсимлаш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш, янги эҳтиёжларни ўз вақтида қондириш ҳамда пайдо бўлаётган имкониятларни тезда баҳолаш, шунингдек давлат органининг барча таркибий бўлинмалари фаолиятининг самарадорлиги, бошқарувчанлигини ошириш, уни мувофиқлаштириш орқали бошқарувда зарур динамизм даражасига эришиш давлат ахборот тизимидан фойдаланишнинг асосий мақсади ҳисобланади.




ЎзР ВМ 17.12.2015 й. 365-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Давлат органларининг ахборот тизимлари техник ҳужжатлари Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органига - Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига экспертиза учун тақдим этилади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Давлат органларининг ахборот тизимлари техник ҳужжатлари Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг ишчи органига - Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига экспертиза учун тақдим этилади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги банд)



19-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Давлат органларининг ахборот тизимларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)