язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ АВ 27.11.2007 й. 1743-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 27.11.2007 й. 1743-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 25.05.2015 й. 1743-2-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қароридан

олдинги таҳрири



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат қўмитаси деб юритилади) томонидан тегишли махсус истеъмолчининг асосланган таклифларига биноан махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда қабул қилинади. Ушбу таклифлар Давлат қўмитасига телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилади ҳамда зудлик билан кўриб чиқилади. (АВ 12.08.2013 й. 1743-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Фавқулодда ҳолатлар минтақасида телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларининг ҳолатини таҳлил қилиш асосида Давлат қўмитаси телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади. Қабул қилинган қарор фармойиш билан расмийлаштирилади ва телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан фавқулодда ҳолатлар зонасида жойлашганларга етказилади.

Ушбу фармойиш Давлат қўмитаси раҳбари томонидан имзоланади ва телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда, телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига етказилади ҳамда зудлик билан бажарилади.

Давлат қўмитаси, алоқани ташкил қилиш зарур бўлганда, фавқулодда ҳолатлар вақтида ҳудудда барча алоқа ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш ва тиклаш бўйича ваколатлари учун жавобгарларни белгилайди ҳамда буни кўрсатилган фармойишда белгилайди.

(АВ 12.08.2013 й. 1743-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Фавқулодда ҳолатлар вақтида телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги фармойишда чеклашлар (тақиқлашлар)нинг амал қилиш муддатлари белгиланади. Зарур бўлганда телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш муддатини фармойишда кўрсатилгандан ортиқ муддатга узайтиришни Давлат қўмитаси тегишли қарор билан қабул қилади ва уни ушбу Низомда белгиланган тартибда етказади. (АВ 12.08.2013 й. 1743-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)




АВ 12.08.2013 й. 1743-1-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қароридан

олдинги таҳрири



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Қуролли кучлар Бирлашган штаби, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати (кейинги ўринларда - махсус истеъмолчи деб юритилади) фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўриш имкониятини таъминлаш, фавқулодда ҳолатлар юзага келганда давлат бошқаруви, миллий хавфсизлик, мудофаа ва ҳуқуқ-тартиботни қўриқлаш бўйича вазифаларни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик деб юритилади) томонидан тегишли махсус истеъмолчининг асосланган таклифларига биноан махсус истеъмолчилар билан ўзаро ҳамкорликда қабул қилинади. Ушбу таклифлар Агентликка телекоммуникацияларнинг исталган тармоқлари ва воситаларидан фойдаланган ҳолда етказилади ҳамда зудлик билан кўриб чиқилади.