язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.1998 й. 382-сон "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.1998 й.

N 382



ТОШКЕНТ ШАҲРИНИ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмолчиларининг нефть маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини янада тўлиқ қондириш, аҳолини улар билан таъминлашда зарур тартиб ўрнатиш ва жисмоний шахслар томонидан нефть маҳсулотларини ноқонуний сотиш ҳолларини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Тошкент шарини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Нефть маҳсулотларини сотишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши юзасидан жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмасига юклансин.


3. "Ўздавнефтмаҳсулог" бирлашмаси:

Тошкент шаҳар автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига автобензиннинг уларнинг буюртмасига мувофиқ ҳар суткада кафолатли етказиб берилишини;

хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига автобензин, уларнинг қувватидан келиб чиққан ҳолда, тўлиқ миқдорда берилишини таъминласин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси билан биргаликда автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга узлуксиз берилишини таъминлаидиган иш тартибини ўрнатсин, бунда шаарнинг энг серқатнов участкаларида, шу жумладан айланма йўлда жойлашган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг бутун сутка давомида ишлашини назарда тутсин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг нефть маҳсулотлари сотишдан олинган ҳар кунги тушумининг ўз вақтида инкассация қилинишини таъминласинлар, бунда хизмат ходимларининг тунги вақтдаги хавфсизлигини таъминлашга алоҳида эътибор берсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси нефть маҳсулотларининг ўғирланиш йўлларини, уларнинг божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши ҳолларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича мунтазам равишда қўшма текширишлар ўтказсинлар, нефть маҳсулотларини сотиш борасида ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга доир қаттик чоралар кўрсинлар.

Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларини ва уларга туташ ҳудудларни ҳамда уй-жой иморатларини ёнғиндан муҳофаза қилишнинг аҳволи устидан умумий назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига юклансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси қонун ҳужжатларига нефть маҳсулотларини сотишга лицензия бериш ва уларни сотиш қоидаларини бузганлик учун жазони кучайтириш бўйича ўзгартиришлар киритиш юзасидан белгиланган тартибда таклифлар тайёрласинлар.


7. Бош вазир Ў.Т. Султонов 3 кун муддатда махсус аттестация комиссияси таркиби бўйича таклифлар киритсин ва бир ой муддатда:

"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси марказий аппарати раҳбар ходимларини, нефть маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича Қорақалпоғистон Республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар корхоналари ва нефть базалари раҳбарларини, шунингдек автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчалари раҳбарлари ва мутахассисларини навбатдан ташқари аттестациядан ўтказсин;

аҳолини нефть маҳсулотлари билан таъминлашда йўл қўйилган қоида бузишлар ва суиистеъмолчиликлар учун қонунчиликка мувофиқ жиноий иш қўзғаш мақсадида материалларни прокуратура органларига беришгача бўлган қаттиқ жавобгарлик чораларини кўрсин;

Тошкент шаҳрининг нефть маҳсулотларини хусусийлаштирилган автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларига шартнома асосида сотиш бўйича тажрибасини республиканинг бошқа минтақаларига ёйсин.


8. Куйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 9 июндаги 290-сон қарорининг 5, 6, 7-бандлари; ушбу қарор билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган хусусий автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом 2-бандининг биринчи хатбоши;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 июндаги 215-сон қарорининг 5, 6-бандлари;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 107-сон қарорининг 4-банди.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., N 9, 33-модда.