язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ ЎзР ВМ 09.07.2003 й. 310-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 09.07.2003 й. 310-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 11-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, хоналар, қурилиш машиналари, механизмлар ва транспорт, асбоблар, электр қурилмалари, назорат ва ўлчов воситалари, ташкилий техника, компьютерларга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;




ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 5-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосалари тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битими тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳамда давлат бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўича хулосалар тайёрлаш, лицензияларни бериш, лицензия битими тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси ҳамда давлат бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб юритилади) тузилади.




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 2-иловадаги Низом 5-бандининг олдинги таҳрири


5. Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом V бўлим номининг олдинги таҳрири


V. ЛИЦЕНЗИЯНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ



Қарорга 2-иловадаги Низом 29-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


29. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.



Қарорга 1-иловадаги Низом 11-банд “б” кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



Қарорга 1-иловадаги Низом 37-бандининг олдинги таҳрири


37. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўров бўйича ҳамда сўров ҳақи тўлагани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилган тақдирда аниқ лицензиатлар ҳақидаги маълумот реестрдан кўчирма тарзида уч кун муддатда берилади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 4-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


4. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) томонидан қабул қилинади.



Қарорга 2-иловадаги Низом 10-банд “б” кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



Қарорга 2-иловадаги Низом 36-бандининг олдинги таҳрири


36. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот манфаатдор юридик шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади ва ёзма сўров бўйича ҳамда сўров ҳақи тўлагани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилган тақдирда аниқ лицензиатлар ҳақидаги маълумот реестрдан кўчирма тарзида уч кун муддатда берилади.




ЎзР ВМ 17.12.2010 й. 301-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 11-банд е) кичик бандининг олдинги таҳрири


е) Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси; (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом 10-банд ж) кичик бандининг олдинги таҳрири


ж) Ўзбекистон Республикаси "Саноатконтехназорат" давлат инспекциясининг лицензия талабгори моддий-техника базасининг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатларига мувофиқлиги, шунингдек ходимларнинг билимлари текширилганлиги тўғрисидаги хулосаси (магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш фаолияти бундан мустасно); (ЎзР ВМ 10.07.2004 й. 323-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)




ЎзР ВМ 20.09.2008 й. 213-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 14 бандининг олдинги таҳрири


14. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради. (ЎзР ВМ 11.05.2007 й. 96-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



Қарорга 2-иловадаги Низом 13 бандининг олдинги таҳрири


13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё ва нефть-кимё саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради. (ЎзР ВМ 11.05.2007 й. 96-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 11.05.2007 й. 96-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-иловадаги Низом 14 бандининг олдинги таҳрири


14. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 2-иловадаги Низом 13 бандининг олдинги таҳрири


13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Комиссия ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади). Ишчи гуруҳ раҳбари вақтинча бўлмаган тақдирда унинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, металлургия ва машинасозлик масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан белгиланган тартибда белгиланадиган шахс бажаради. (ЎзР ВМ 22.02.2005 й. 73-сон Қарори таҳриридаги банд)