язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи куйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.06.2003 й. 289-сон қарорига 2-илова)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

289-сон қарорига

2-ИЛОВА



Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш

шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали

сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.


2. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг автобензин, дизель ёқилғиси, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материаллари сотиш бўйича фаолияти лицензияланиши керак, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.


3. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.


4. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига белгиланган шаклдаги лицензиялар берилади.


5. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда матнда "Комиссия" деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиялари тўғрисидаги намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси томонидан тасдиқланади.

Нефть маҳсулотларини автмобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш масалаларини кўриб чиқиш ҳудудий комиссияси таркибига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси тегишли ҳудудий бўлимларининг вакиллари киради.

Ҳудудий комиссияларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли масалаларга мутасадди ўринбосарлари раҳбарлик қилади.

Комиссияларнинг шахсий таркиби тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

"Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимлари комиссияларнинг ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензияларни бериш, лицензия битимлари тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.


6. Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади.


II. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИ


7. Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш (мазкур Низомга 1 ва 2-илова);

б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;

в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;

г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан мавжуд моддий-техника базасидан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;

д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги;

е) лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникациялари ва технологик асбоб-ускуналарнинг мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан лицензия талабгорида мавжудлиги.

8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.


9. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талаблар "Ўздавнефтгазинспекция" томонидан белгиланади.



III. ЛИЦЕНЗИЯ ОЛИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН ҲУЖЖАТЛАР


10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган стандартлар, нормалар ва қоидаларга мувофиқ келувчи муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктларининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;

е) Ўзбекистон Республикаси "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва сотишда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлигига оид қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси ва мой алмаштириш пунктининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.


10-1. Департамент лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.


12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.


13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).


14. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

15. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳисоб рақамига ўтказилади.


16. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.



IV. АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯ

БЕРИШ ЁКИ ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШНИ РАД ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ


17. Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схемага биноан амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.


18. "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлими ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг таклифи олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


19. "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).


20. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битими "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

- битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

- томонларнинг реквизитлари;

- амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

- лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

- лицензиянинг амал қилиш муддати;

- лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

- лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

- нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.

Лицензия битими икки нусхада - лицензиат ва "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими учун бир нусхадан тузилади.


21. Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади. Лицензиялар бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг буюртманомаларига кўра мазкур Низомга 4-иловага намунада "Давлат белгиси" Давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади. Лицензиялар бланкалари ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун масъулият "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими раҳбарлари зиммасига юкланади.

Лицензиялар "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.


22. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кундан кечикмай берилади.

Давлат божи суммаси давлат бюджетига ўтказилади.


23. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.


24. Лицензия бериш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.


25. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.

26. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарорнинг тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.



V. ЛИЦЕНЗИЯЛАРНИ ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ,

УЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИНИ

УЗАЙТИРИШ, ДУБЛИКАТ БЕРИШ


27. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимига кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.


29. "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Департамент томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

30. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимига лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.


31. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.


VI. ЛИЦЕНЗИЯ ТАЛАБЛАРИ ВА ШАРТЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими:

- лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва лицензия битимлари шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текширади;

- лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонунда белгиланган тартибда режадан ташқари текширади;

- лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўрайди ва олади;

- текширишлар натижалари асосида, лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар тузади;

- лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқаради, бундай бузилишларни бартараф этиш муддатларини белгилайди;

- Комиссияга лицензиянинг тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун киритади.

Давлат назорат ва текшириш органлари, шунингдек давлатнинг бошқа органлари ўз ваколатлари доирасида, лицензия талаблари ва шартлари бузилишлари аниқланганда лицензияловчи органга аниқланган бузилишлар ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида хабар қилиши шарт.


33. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда "Ўздавнефтгазинспекция" ҳудудий бўлимининг ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимида қолади.



VII. ЛИЦЕНЗИЯНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ЛИЦЕНЗИЯНИ БЕКОР ҚИЛИШ


34. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

Комиссиянинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиш мумкин. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, Комиссия лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.


35. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.

36. Лицензияни бекор қилиш "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.


VIII. ЛИЦЕНЗИЯЛАР РЕЕСТРИ


37. "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими белгиланган тартибда лицензиялар реестрини юритади.


38. Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши керак:

а) лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар: юридик шахснинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар (рўйхатдан ўтказиш санаси, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами), почта манзили, телефони ва факси рақами, электрон почтаси манзили;

б) лицензияланаётган фаолият тури;

в) лицензияларнинг берилган санаси ва тартиб рақами;

г) лицензияларнинг амал қилиш муддати;

д) лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;

е) лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;

ж) лицензияларни бекор қилишнинг асослари ва санаси;


39. Лицензияларнинг реестрларида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилади ва танишиб чиқиш учун очиқ бўлади.





Низомга

1-ИЛОВА



Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни

амалга оширишда автомобилларга ёнилғи қуйиш

шохобчаларига қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


I. ТЕХНИК ТАЛАБЛАР


1. Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) АЁҚШдан фойдаланишнинг амалдаги техник қоидаларига жавоб бериши керак.


2. АЁҚШ бинолари, иншоотлари, майдони, шунингдек унга туташ ҳудудлар санитария-маиший ва ёнғинга қарши талабларга жавоб бериши керак.


3. АЁҚШ жойлашган жой тегишли йўл белгилари билан белгиланган бўлиши керак.


4. АЁҚШ бадиий жиҳозланган витриналар, реклама тахталари, кўргазмали тарғибот воситалари билан жиҳозланган бўлиши, у ерда АЁҚШ жиҳозлари, иш тартиби, нефть маҳсулотларининг чакана нархлари прейскуранти, яқин атрофда жойлашган АЁҚШ схемаси бўлиши керак.


5. АЁҚШ телефон алоқаси, овоз кучайтиргич ва сигнализация воситаси (юқори овозли қўнғироқ) билан жиҳозланган ёки идорадан ташқари қўриқлаш пультига уланган бўлиши керак.


6. АЁҚШда пул маблағларининг ўғирланишини ва АЁҚШ биносига чет шахсларнинг рухсатсиз киришини истисно қилувчи (икки қаватли эшиклар - улардан бирининг икки томонига тунука қопланган, полга ёки деворга маҳкамланган ёнмайдиган сейф бўлиши керак, панжарали деразалар ва шу кабилар) чора-тадбирлар амалга оширилган бўлиши керак.


7. Ҳар қайси резервуар лойиҳада назарда тутилган жиҳозларнинг тўлиқ тўплами билан жиҳозланган бўлиши ва резервуарнинг тартиб рақами, (баланд жойга ўрнатиладиган трафаретнинг) базавий баландлиги, сақланаётган нефть маҳсулотининг маркаси кўрсатилган ёзувларга эга бўлиши керак.


8. Нефть маҳсулотлари сотиш учун мўлжалланган ҳар қайси ёнилғи ва мой тарқатиш колонкасида унинг тартиб рақами ва сотиладиган нефть маҳсулотининг маркаси бўлиши керак.


9. Ҳар қайси колонка "Ўзстандарт" агентлиги органлари томонидан сўрғичланган бўлиши керак.


10. Аҳолига нефть маҳсулотларини нақд пулга сотиш назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши керак.



II. ЁНҒИНГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАР


1. АЁҚШ ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг дастлабки воситалари билан таъминланган бўлиши керак. АЁҚШ бинолари ва ҳудудидаги барча ёнғинни ўчириш воситалари зудлик билан қўлланишга ҳар доим тўлиқ соз ва тайёр ҳолатда бўлиши керак.


2. АЁҚШ ҳудуди қоронғи (тунги) вақтларда мавжуд нормаларга мувофиқ портлаш ва ёнғин хавфсизлиги назарда тутилган ҳолда тайёрланган ёритгичлар билан ёритилган бўлиши керак.


3. АЁҚШ операторлари махсус кийим-бош, махсус пойабзал ва якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланган бўлиши керак.


4. Момоқалдироқ вақтида нефть маҳсулотларини резервуарларга қуйиш ва АЁҚШда транспортга ёнилғи қуйиш тақиқланади.


5. Портлаш хавфи бўлган жойлардаги ишлар учқун пайдо бўлишига йўл қўймайдиган асбоблар билан бажарилиши керак.



III. АТРОФ МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ


1. Нефть маҳсулотларининг буғланиши, нефть маҳсулотларининг тўкилиши, шунингдек автотранспортнинг ишланган газлари АЁҚШнинг атроф муҳитини ифлослантирувчи манбалар ҳисобланади.


2. АЁҚШда нефть маҳсулотларининг буғланишини камайтириш учун резервуарлар ва технология жиҳозларини техник жиҳатдан тўлиқ соз ҳолатда сақлаш ҳамда уларнинг герметиклигини, шунингдек қуйиш ва ўлчаш қурилмаларининг, кузатиш ва қуйиш қудуқлари қопқоқларининг зич ёпилганлигини таъминлаш лозим.


АЁҚШ ишлаб чиқариш ва ёмғир сувларини тўплаш учун ишлаб чиқариш-жала канализацияси билан жиҳозланган бўлиши керак.



IV. АЁҚШ ҲУЖЖАТЛАРИ


АЁҚШ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 6 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Автоёнилғи қуйиш шохобчаларининг ишлаш қоидалари 10-бандига мувофиқ ҳужжатлар билан таъминланган бўлиши керак.






Низомга

2-ИЛОВА



АЁҚШда нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш,

сақлаш, сотиш ва ҳисобга олишга қўйиладиган

ТАЛАБЛАР


1. АЁҚШда нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш, сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш давлат стандартларига ҳамда нефть базаларида ва АЁҚШда нефть маҳсулотларининг келтирилишини, уларни сақлаш, сотиш ва ҳисобга олиш тартибини тартибга солувчи норматив ҳужжатлар талабларига қатъий мувофиқ ҳолда амалга оширилади.


2. Нефть маҳсулотларини етказиб беришга шартномалар ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган жўнатиш ҳужжатлари келтириладиган нефть маҳсулотларини қабул қилиб олиш учун асос ҳисобланади.


3. Нефть маҳсулотлари автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари томонидан (импорт бўйича) республика ташқарисидан мустақил равишда келтирилган тақдирда нефть маҳсулотларини сотишнинг тўғри ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси тизими нефть базаларидан кўрсатиб ўтилган АЁҚШга нефть маҳсулотлари бериш импорт бўйича келтирилган ҳажмлар тўлиқ сотилгунга қадар тўхтатиб қўйилади.


4. Нефть маҳсулотларини қабул қилиш:

- автомобиль цистернасининг қуйиш қурилмаси соз ҳолатда бўлмаганда;

- жўнатиш ҳужжатлари нотўғри расмийлаштирилганда;

- сифат паспорти мавжуд бўлмаганда;

- нефть маҳсулотларида сув ва механик аралашмалар мавжуд бўлганда;

- нефть маҳсулотлари камомади аниқланганда тақиқланади.


5. Нефть маҳсулотлари камомади аниқланган тақдирда белгиланган шакл бўйича, ҳайдовчи (экспедитор) ва АЁҚШ оператори иштирокида мажбурий тартибда далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун нефть базаси раҳбариятига тақдим этилади.


6. АЁҚШда нефть маҳсулотларининг келтирилишини ва кирим қилинишини назорат қилиш тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, нефть базасининг муҳри қўйилган белгиланган шаклдаги ҳисобга олиш дафтарини юритиш йўли билан таъминланади.


7. Ёнилғи қуйиш колонкаларининг ишлашини назорат қилиш смена қабул қилиш ва топшириш чоғида смена операторлари томонидан, АЁҚШ бошлиғи иштирокида, нефть маҳсулотлари сотилишининг тўғрилигини намунавий ўлчагич воситасида текшириш йўли билан амалга оширилади. Тафовутлар миқдори натижаси смена ҳисоботида қайд қилиниши керак.






Низомга

3-ИЛОВА


Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи

қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш

пунктлари орқали сотиш бўйича

фаолиятни лицензиялаш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар




Тадбирлар


Бажариш муддатлари






1-босқич


Лицензия талабгори - юридик шахс




       

1. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомда назарда тутилган рўйхатга мувофиқ лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлимига ҳужжатларни бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

        


Лицензия талабгори хоҳишига кўра
















































2-босқич


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлими




        

1. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар департаментнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси ҳужжатларни қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

2. Хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни тегишли қарор протоколи лойиҳаси билан биргаликда тасдиқлаш учун Комиссияга киритади.

3. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва лицензия беришни рад этиш  учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгандан кейин лицензия талабгорлари томонидан ҳужжатлар қайта тақдим этилган тақдирда хулоса тайёрлайди.

         


1) -иш тартибида ҳуж-жатларни қабул қилиш белгиланган кунда

2) -ариза олинган кундан бошлаб 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда

3) -ҳужжатлар қайта тақдим этилгандан кейин  6 кун мобайнида














































































3-босқич


Комиссия




        

1. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлимининг таклифини кўриб чиқади ва Комиссия қарори протоколини имзолайди

2. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

           


- 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда (қайта кўриб чиқишда- Комиссия қарори протоколи лойиҳаси тақдим этилгандан кейин 4

















































4-босқич


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлими




        

1. Лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Лицензия бериш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақидаги хабар билан лицензия талабгорига лицензия битими лойиҳаси юборилади.

2. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ёзма билдиришнома юборилади (топширилади).

3. Реестрга тегишли ёзувни ёзиб қўяди.

         


- тегишли қарор қабул қилингандан кейин 3 кун мобайнида











































































5-босқич


Лицензиат




        

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлимига лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади ҳамда лицензия битимини имзолайди. Ушбу шартлар бажарилмаган тақдирда Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

           


- лицензия талабгорига лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома  юборилган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай





























Лицензия

талабгори




          

1. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.

2. Лицензия талабгорларининг аризалари қайта кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

3. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

            


- Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда




















































6-босқич


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлими




       

1. Лицензиат томонидан лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилган ҳамда лицензия битими имзоланган тақдирда тегишли лицензия бланкаларини расмийлаштиради.

2. Лицензиатга лицензияни беради.

            


1) -лицензия битими имзолангандан ва давлат божи тўлангандан кейин  бир кун муддатда

2) -лицензия имзолан-гандан кейин бир кун муддатда

























































7-босқич


Комиссия раиси

(унинг ўринбосари)




          

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгаз инспекцияси" ҳудудий бўлими томонидан расмийлаштирилган лицензияларни имзолайди.

         


- лицензия расмийлаштирилгандан кейин бир кун муддатда
















Низомга

4-ИЛОВА


НАМУНА


Ўзбекистон Республикаси Герби


ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ


ЛИЦЕНЗИЯ

АА №000


Мазкур лицензия билан Тошкент шаҳар Ҳамза тумани ҳокимлигида

(лицензия эгасининг тўлиқ номи)

2001 йил 24 майдаги 156-сон қарор билан рўйхатдан ўтказилган "Лочин-Д" акциядорлик жамиятига Тошкент шаҳар ҳокимлиги комиссиясининг қарори (2003 йил 15 апрелдаги 14-сон протокол) асосида Тошкент шаҳар Огаҳий кўчасидаги

"Лочин" АЁҚШ орқали                              автобензин сотиш

(АЁҚШ нинг номи ва манзили)                            (автобензин, дизель ёқилғиси,

                                                                               мой ва бошқалар сотиш)


фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади.


Лицензия эгаси жойлашган жой (почта манзили): Тошкент шаҳри .Ашрафий кўчаси, 125-уй

Лицензия эгасининг солиқ тўловчи идентификация рақами: 203361034

Лицензия берилган сана: 2003 йил “ 16 ” апрель

Лицензиянинг амал қилиш муддати: беш йил

Реестр бўйича тартиб рақами: 001


Ваколатли шахс: ____________                    ____________

(Ф.И.О.)                                      (имзо)


М.Ў.



Лицензиянинг амал қилиш муддати ____________ гача узайтирилган


Ваколатли шахс: _____________________          __________

(Ф.И.О.)                                            (имзо)


М.Ў.



Лицензиянинг амал қилиш муддати ____________ гача узайтирилган


Ваколатли шахс: _____________________          __________

(Ф.И.О.)                                            (имзо)


М.Ў.