язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Коммунал хўжалик/ Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 19.02.2007 й. 15-сон "Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.03.2007 й. 1661-сон билан рўйхатга олинган)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.03.2007 й.

N 1661


ЎЗБЕКИСТОН "ЎЗКОММУНХИЗМАТ"

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

19.02.2007 й.

N 15


БУЙРУҒИ



Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий

мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар

тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок

этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида

Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 22 мартдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 12 апрелдаги 64-сон "Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатларини янада ривожлантириш ва турар жойларга хизматлар кўрсатишнинг аниқ бозорини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган Тошкент шаҳрида кўп хонадонли уйларнинг умумий мулкини яхши ҳолатда сақлашда ва коммунал хизматлар тўловларини йиғиш учун ёрдам беришда фаол иштирок этувчи шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисида Вақтинчалик низом тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кундан кейин кучга киритилсин.


3. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директорнинг ўринбосари О.Ю. Ахмедов зиммасига юклансин.



"Ўзкоммунхизмат" агентлиги Бош директори                 У. Халмухамедов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 11-сон, 100-модда.