язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш/ ЎзР ВМ 09.07.2003 й. 308-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 09.07.2003 й. 308-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 661-сон Қароридан олдинги таҳрири



16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Матни бир варақдан кўп бўлган ҳужжатлар тартиб рақами қўйилган, ип ўтказиб тикилган, лицензия талабгорининг муҳри билан тасдиқланган ва лицензия талабгорининг ваколатли шахси имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.




ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



31-банднинг олдинги таҳрири


31. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 23.09.2015 й. 274-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қимматли қоғозлар бозорида инвестиция даллоли, депозитарий ва (ёки) инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахс қимматли қоғозларни чиқариш масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бунда, у қимматли қоғозлар бозорида инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш учун алоҳида лицензия олиши талаб этилмайди. (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)



6-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


инвестиция воситачиси (брокери, дилери);



9-банд а) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамининг тартиб рақами; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) лицензия талабгорининг аризаси лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;



9-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) солиқ органининг белгиси ва охирги ҳисобот санасига молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот билан биргаликда бухгалтерия баланси нусхаси (талабгор охирги ҳисобот санасидан кейин ташкил этилган ҳоллардан ташқари);



10-банднинг олдинги таҳрири


10. Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

талабгор томонидан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан операцияларни ички ҳисобга олиш қоидалари нусхаси;

талабгор томонидан тасдиқланган Мижознинг манфаатлари билан низо келиб чи??анда инвестиция воситачиси (инвестиция маслаҳатчиси ва инвестиция активларининг ишончли бошқарувчиси)нинг хатти-ҳаракатлари тартиби нусхаси; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 29.12.2008 й. 284-сон Қарорига мувофиқ тўртинчи хатбоши чиқариб ташланган


Ички назорат тўғрисидаги Низом нусхаси. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



12-банднинг олдинги таҳрири


12. Депозитар фаолиятни амалга оширишга лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мижозларга хизмат кўрсатиш тартиби;

лицензияловчи органнинг талабларига мувофиқ бўлган депозитор фаолиятни амалга оширишга қўйиладиган ички тартиб;

дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси; (ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий таъминотнинг техник тавсифи;

депозитар фаолиятни амалга ошириш учун фойдаланиладиган техник воситаларнинг тавсифлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхати;

дастурий таъминот ва техник воситаларнинг депозитарийларнинг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда қимматли қоғозлар бозори профессионал қатнашчилари билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси. (ЎзР ВМ 29.12.2008 й. 284-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


19. Лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



22-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


22. Лицензиялар бериш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш, улар бўйича хулосалар тайёрлаш учун лицензияловчи органда эксперт комиссияси ташкил этилади. Эксперт комиссияси таркиби ва унинг тўғрисидаги низом лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади. Эксперт космиссияси мажлислари бир ойда камида бир марта ўтказилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



42-банднинг олдинги таҳрири


42. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ёки қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ қисмига бир вақтда лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)


ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарорига мувофиқ иккинчи хатбоши чиқариб ташланган


Лицензия талабгорининг аризасига кўра лицензия беришда ва унинг амал қилишини беш йилдан кам муддатга узайтиришда давлат божи миқдори лицензия амал қилишининг қисқартирилган муддатига мутаносиб равишда камайтирилади.




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



12-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


депозитар фаолиятни амалга оширишга ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи мазкур дастурий воситани ёки гувоҳнома нусхасини сотган (берган) ташкилот билан тузилган депозитар фаолиятни амалга ошириш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси;



15-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;



15-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


клиринг фаолиятини амалга ошириш учун дастурий воситаларни тижорат мақсадида ишлатишга мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган муаллифлик лицензия шартномасининг нусхаси ёки клиринг фаолиятини амалга ошириш юзасидан ўз дастурий воситалари мавжуд бўлганда, муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;




ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги банд)



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

мазкур дастурий воситани сотган (берган) ташкилот билан тузилган биржадан ташқари савдони ташкил этиш бўйича дастурий воситадан тижорат мақсадида фойдаланишга муаллифлик лицензия шартномаси нусхаси ёки ўз дастурий воситаси мавжуд бўлган тақдирда муаллифлик ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;

тегишли дастурий таъминотнинг техник тавсифи;

ўз ичига қимматли қоғозларни муомалага қўйиш ва муомаладан чиқариш тартиб-қоидалари, қимматли қоғозлар нархлари котировкаси тўғрисидаги қоидаларни ўз ичига олувчи Қимматли қоғозлар савдоси қоидалари;

индекслар ҳисоб-китоби методикаси;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчисининг қатнашчиларни қўйиш тартиби;

ахборотни ошкор қилиш тартиби;

нархлар билан найранг қилишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар рўйхати.




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



30-банднинг олдинги таҳрири


30. Лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди. Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади.




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



9-банд “б” кичик бандининг олдинги таҳрири


б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



31-бандининг олдинги таҳрири


31. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



41-бандининг олдинги таҳрири


41. Лицензиялар реестридаги маълумотлар юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, юридик ва жисмоний шахслар тўлов тўлаб лицензияловчи органдан лицензиялар реестридан муайян лицензиатлар тўғрисида кўчирма тарзида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадир.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун битта энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига маълумотлар бепул берилади.




ЎзР ВМ 09.11.2010 й. 248-сон Қароридан олдинги таҳрири



9-банд к) кичик бандининг олдинги таҳрири


к) ўз маблағларини пул шалида бўлмаган маблағларни қўйиш ҳисобига шакллантирадиган янги ташкил этилган юридик шахслар баҳоловчининг ҳисоботини тақдим этишлари керак. Ўз маблағларини шакллантириш учун пул маблағлари қўйилиши ҳолида, лицензия талабгори лицензияловчи орган томонидан белгиланган меъёрларга мувофиқ унинг банкдаги ҳисобварағида маблағлар борлиги тўғрисидаги банк маълумотномасини тақдим этиши керак; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги кичик банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қароридан олдинги таҳрири



24-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


амалга оширилишига лицензия берилаётган қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги фаолият қисми (қисмлари)нинг номи; (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори тахриридаги хат боши)




ЎзР ВМ 29.12.2008 й. 284-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган тижорат банклари қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишга ҳақлидирлар. Бунда тижорат банклари томонидан фаолиятнинг кўрсатиб ўтилган турларини амалга ошириш учун лицензия олиш талаб қилинмайди. (ЎзР ВМ 12.12.2007 й. 255-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



3-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган суғурталовчилар қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Бунда суғурталовчининг кўрсатилган фаолият турини амалга ошириш учун лицензия олиши талаб қилинмайди. (ЎзР ВМ 04.07.2008 й. 151-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



12-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


дастурий таъминот ва техник воситаларнинг депозитарийларнинг дастурий-техник комплексларига қўйиладиган белгиланган талабларга мувофиқлиги ҳамда инвестиция институтлари билан электрон ўзаро ҳамкорликка тайёрлиги тўғрисида Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг хулосаси. (ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 02.10.2008 й. 221-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни юридик шахслар амалга оширишлари мумкин, жисмоний шахслар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин бўлган инвестиция воситачиси ва инвестиция маслаҳатчисининг касбий фаолияти бундан мустасно.



4-бандининг олдинги таҳрири


4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларини амалга ошириш учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-бандининг олдинги таҳрири


6. Лицензиялар қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолиятнинг қуйидаги турларига берилади:

инвестиция воситачиси;

инвестиция маслаҳатчиси;

инвестиция компанияси;

инвестиция фонди;

бошқарувчи компания;

депозитарий;

ҳисоб-китоб-клиринг ташкилоти (палаталар);

қимматли қоғозлар эгалари реестрини сақловчи;

қимматли қоғозларнинг номинал сақловчиси;

қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари савдолар ташкилотчиси.

Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият юридик ёки жисмоний шахс томонидан фақат лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича амалга оширилиши мумкин.

Лицензияни ёки унинг бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсларга бериш тақиқланади.



7-банд д) кичик банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


д) қуйидаги шахслар жисмоний шахс - лицензиат ёхуд юридик шахс - лицензиатнинг якка ҳолда ижро этувчи органи бўлишлари мумкин эмас:



7-банд д) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


инвестиция институтларида, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларидаги ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқарув органларидаги ишда камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар;



7-банд д) кичик банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган ёки ушбу шахсларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги учун кўрсатиб ўтилган ташкилотларда фаолиятнинг тегишли турларини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтаган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтган бўлса, инвестиция институти, фонд биржаси, кредит, суғурта ёки аудиторлик ташкилотининг муассислари бўлган шахслар;



8-банднинг олдинги таҳрири


8. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ турларига лицензия олишда лицензия талабгорига қуйидаги талаблар қўйилади:

қонун ҳужжатларига мувофиқ қимматли қоғозлар бозорида асосий фаолиятнинг қўшимча (қўшиб олиб бориладиган) тури қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг амалга оширилган турига мувофиқ бўлиши керак;

қимматли қоғозлар бозорида қўшимча фаолиятни амалга ошириш ниятида бўлган лицензия талабгори ёки лицензиат лицензияловчи органга мазкур Низомда кўрсатилган лицензияланадиган фаолиятнинг тегишли турига ҳужжатларни тақдим этиши ва касбий фаолиятнинг қўшиб олиб бориладиган турларидан бири учун энг кўп даражада белгиланган ўз маблағлари (сармоя)нинг етарли миқдорига эга бўлиши керак.

Лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида лицензия талабгорининг таркибий бўлинмаси ёки лицензия талаблари ва шартлари унга ҳам жорий этиладиган лицензиатнинг қўшиб олиб бориладиган касбий фаолиятни амалга оширишига қўйиладиган талаблар ва унинг тартиби назарда тутилиши мумкин.



9-банд а) кичик банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензия талабгори амалга ошириш ниятида бўлган фаолиятнинг лицензияланадиган тури; (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд к) кичик бандининг олдинги таҳрири


к) ўз маблағларини пул шалида бўлмаган маблағларни қўйиш ҳисобига шакллантирадиган янги ташкил этилган юридик шахслар баҳоловчининг ҳисоботини тақдим этишлари керак. Ўз маблағларини шакллантириш учун пул маблағлари қўйилиши ҳолида, лицензия талабгори - юридик шахс лицензияловчи орган томонидан белгиланган меъёрларга мувофиқ унинг банкдаги ҳисобварағида маблағлар борлиги тўғрисидаги банк маълумотномасини тақдим этиши керак; (ЎзР Президентининг 14.03.2005 й. ПҚ-29-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



10-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


10. Инвестиция воситачиси, инвестиция маслаҳатчиси, бошқарувчи компания ва инвестиция компанияси касбий фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:



11-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фондни бошқариш тўғрисида инвестиция фонди билан бошқарувчи компания ўртасида контракт тузилганлиги тўғрисидаги дастлабки шартноманинг лицензиат томонидан тасдиқланган нусхаси;



13-банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


13. Қимматли қоғозлар бозорида ҳисоб-китоб-клиринг фаолиятини амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:



14-бандининг олдинги таҳрири


14. Қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия олиш учун лицензия талабгори қўшимча равишда лицензияловчи органнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ бўлган Қимматли қоғозлар эгалари реестрини юритиш қоидаларини тақдим этади.



42-бандининг олдинги таҳрири


42. Лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида ёки қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятнинг икки ва ундан ортиқ турига бир вақтда лицензия берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 12.12.2007 й. 255-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолияти лицензияловчи орган томонидан бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.




ЎзР ВМ 10.11.2006 й. 235-сон Қароридан олдинги таҳрири



37-банди еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш.




ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-бандининг олдинги таҳрири


4. Қимматли қоғозлар бозоридаги касбий фаолият турларини амалга оширишга бериладиган лицензиянинг амал қилиш муддати - беш йил. Лицензия 5 йилдан кам муддатга лицензия талабгорининг аризасига кўра берилиши мумкин.