язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Савдо. Спирт. Алкоголь маҳсулотлари. Тамаки маҳсулотлари/ ЎзР ВМ 30.12.2005 й. 285-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (2-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 30.12.2005 й. 285-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (2-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 29.10.2018 й. 884-сон Қароридан олдинги таҳрири



25-банднинг олдинги таҳрири


25. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги банд)




ЎзР ВМ 16.07.2018 й. 539-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш, шунингдек уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Ҳужжатларни қабул қилиш, улар юзасидан эксперт хулосаси ва Комиссия қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш, қайта расмийлаштириш ва бериш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш учун Комиссия ҳузурида "Ўзстандарт" агентлиги ҳузуридаги Алкоголли маҳсулотлар сифати бўйича давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси, "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органлари мутахассисларидан ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда ишчи гуруҳ деб аталади) тузилади. Ишчи гуруҳ фаолиятига Комиссиянинг масъул котиби раҳбарлик қилади. Ишчи гуруҳнинг шахсий таркиби Комиссия томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 24.03.2006 й. 51-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



7-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


маҳсулотнинг ҳар бир тури бўйича стандартлар талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси ёки "Ўзспиртсаноат" акциядорлик компанияси томонидан тасдиқланган технология йўриқномаларининг мавжуд бўлиши; (ЎзР ВМ 24.03.2006 й. 51-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



7-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилиши таъминланиши. Ушбу талаб фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга, шунингдек ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган вазиятларга кўра фойдаланилмаган ҳолларда татбиқ этилмайди; (ЎзР ВМ 25.03.2011 й. 89-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари ва вино лицензия талабгори томонидан лицензия олишда кўрсатилган, йиллар бўйича тақсимлангандан кам бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми лицензия талабгори томонидан ишлаб чиқариш қувватидан, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун - абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ, вино қуювчи ихтисослаштирилган корхоналар учун - йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ вино оборотидан келиб чи??ан ҳолда кўрсатилади, ушбу шарт фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарга татбиқ этилмайди; (ЎзР ВМ 25.03.2011 й. 89-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банд ж) кичик бандининг олдинги таҳрири


ж) корхонанинг устав фонди лицензия бериш тўғрисида ариза берилган кунда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10000 бараварини ташкил этиши керак (узум ва меваларни дастлабки қайта ишлайдиган корхоналар бундан мустасно) шунингдек фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар; (ЎзР ВМ 25.03.2011 й. 89-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



10-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик қувватлардан камида 60 фоизга фойдаланилишини таъминлаш (фақат табиий ачиган натурал вино (этил спирти қўшилмаган) ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналар учун, ишлаб чиқариш қувватларининг даражаси мониторинг натижаларига кўра белгиланади). Ушбу шарт ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳолларга татбиқ этилмайди; (ЎзР ВМ 25.03.2011 й. 89-сон Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



10-банд д) кичик бандининг олдинги таҳрири


д) ишлаб чиқарилаётган маҳсулот намуналари ҳар чоракда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг стандартлар талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш учун "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компаниясининг Республика марказий дегустация комиссиясига тақдим этилиши керак; (ЎзР ВМ 24.03.2006 й. 51-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



11-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


белгиланган талабларга мувофиқ ишлаб чиқариш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги тўғрисида "Ўзстандарт" агентлиги (унинг ҳудудий бошқармалари)нинг "Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси билан биргаликда берилган хулосаси; (ЎзР ВМ 24.03.2006 й. 51-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банд еттинчи-ўн иккинчи хатбошиларининг олдинги таҳрири


ишлаб чиқариш лабораториясининг "Ўзстандарт" агентлиги органларида аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

санитария-эпидемиология назорати органларининг маҳсулотнинг, ишлаб чиқариш шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

технология асбоб-ускуналарининг гигиена сертификатлари нусхалари;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳудудий органларининг ишлаб чиқаришнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ёнғин назорати органларининг ишлаб чиқаришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

давлат солиқ органининг бюджетга ва давлат мақсадли фондларига тўловлар бўйича қарзлар мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси (лицензиянинг амал қилиш муддати узайтирилганда);




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


15. Лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Лицензияларни бериш ва уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш, тўхтатиш ҳамда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг Этил спирти, алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади. (ЎзР ВМ 07.09.2006 й. 190-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



11-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



36-банднинг олдинги таҳрири


36. Лицензиялар реестридаги мавжуд маълумот юридик ва жисмоний шахсларнинг у билан танишиши учун очиқ ҳисобланади, улар ҳақини тўлаган ҳолда аниқ лицензиатлар ҳақида лицензиялар реестридан кўчирма тарзида маълумот олишга ҳақлидирлар.

Лицензиялар реестридан маълумот берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдоридаги тўлов лицензияловчи органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.

Лицензиялар реестридан маълумотлар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига бепул берилади.




ЎзР ВМ 25.03.2011 й. 89-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд ўн биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича мавжуд йиллик ишлаб чиқариш қувватларидан камида 60 фоиз фойдаланишни таъминлаш, ишлаб чиқариш қувватларидан лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳоллар бундан мустасно; (ЎзР ВМ 18.12.2006 й. 260-сон Қарори тахриридаги хат боши)



7-банд ўн иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


халқаро стандартларга мувофиқ келувчи сифатни бошқариш тизимини жорий этиш мажбуриятларини қабул қилиш. (ЎзР ВМ 18.12.2006 й. 260-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



9-банд в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) ароқ, ликёр-ароқ маҳсулотлари ва вино лицензия талабгори томонидан лицензия олишда кўрсатилган, йиллар бўйича тақсимлангандан кам бўлмаган ҳажмда ишлаб чиқарилади. Бунда ишлаб чиқариш ҳажми лицензия талабгори томонидан ишлаб чиқариш қувватидан, ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар учун - абсолют алкоголга қайта ҳисоблаганда йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ, вино қуювчи ихтисослаштирилган корхоналар учун - йилига 60 минг декалитр ва ундан ортиқ вино оборотидан келиб чи??ан ҳолда кўрсатилади; (ЎзР ВМ 18.12.2006 й. 260-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



10-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) алкоголли ичимликлар ишлаб чиқараётган лицензиатлар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан камида 60 фоиз фойдаланилишини таъминлаши керак, ишлаб чиқариш қувватлари лицензиатга боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра фойдаланилмаган ҳоллар бундан мустасно;



37-банднинг олдинги таҳрири


37. Этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун:

ушбу Низом 2-бандининг "а", "в", "е" ва "ж" кичик бандларида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга - энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида;

ушбу Низом 2-бандининг "б", "д", "з", "и" ва "к" кичик бандларида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга - энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида;

ушбу Низом 2-бандининг "г" кичик бандида назарда тутилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга - энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

Лицензиялар берганлик учун давлат божи маблағлари республика бюджетига ўтказилади.




ЎзР ВМ 07.09.2006 й. 190-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банди биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Лицензияларни бериш ва уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва узайтириш ҳамда лицензияларни бекор қилиш тўғрисидаги қарорлар Вазирлар Маҳкамасининг этил спирти ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.