ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /ЎзР ВМ 28.06.2003 й. 290-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (5-илова) олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 28.06.2003 й. 290-сон Қарори билан
тасдиқланган Низомнинг (5-илова)
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 22.11.2017 й. 933-сон Қароридан олдинги таҳрири
6-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
20-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Вазирлик фаолиятининг қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш ва барқарор ривожлантиришга қаратилган ягона агротехника сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тармоқларига жорий этиш, аграр секторда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек селекция, уруғчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ирригация тизимларини ҳавзалар бўйича бошқариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошқарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолининг бозор принципларини жорий этиш, шунингдек илгаридан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш; (ЎзР ВМ 18.02.2011 й. 40-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қароридан олдинги таҳрири
7-банд йигирма биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
ирригация тизимлари ҳавза бошқармаларига, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармаларига, сув омборларидан фойдаланиш бошқармаларига, трансчегаравий сув объектларидан, вилоятлараро аҳамиятга молик сув объектларидан, йирик ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларидан фойдаланувчи ташкилотларга, насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаларига, мелиорация экспедицияларига, шунингдек бошқа сувдан фойдаланувчиларга ва сув истеъмолчиларига - республика ёки вилоятлараро аҳамиятга молик сунъий сув объектларидан сувдан махсус фойдаланишга ёки сув истеъмолига рухсатномалар беради, табиатни муҳофаза қилиш органларига табиий юза сув объектларидан сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмолига рухсатнома бериш тўғрисида таклифлар киритади; (ЎзР ВМ 18.02.2011 й. 40-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)
ЎзР Президентининг 25.12.2012 й.
ПҚ-1887-сон Қароридан олдинги таҳрири
25. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва корхоналарнинг хўжалик ҳисобидаги фаолиятидан олинадиган даромадлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини ва унинг бўлинмаларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
26. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилади, Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига 2-иловада кўрсатилган, Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан тузилган шартномалар асосида ширкат хўжаликлари (қишлоқ хўжалиги кооперативлари)нинг хўжалик фаолиятидан (ихтиёрий тартибда) ажратиладиган маблағлар Жамғарманинг манбалари ҳисобланади.
Жамғарма маблағлари илмий-қидирув, маърифий, босмахона ва ноширлик ишларига йўналтирилади. Вазирликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари таъминотини молиялаштириш ҳам Жамғарма ҳисобидан амалга оширилади.
Ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Вазир томонидан тасдиқланади.
ЎзР ВМ 18.02.2011 й. 40-сон Қароридан олдинги таҳрири
7-банд ўн еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири
магистрал, хўжаликлараро каналлар ва коллекторлар, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотлари ва бошқа сув хўжалиги объектларидан фойдаланилишини ташкил этади;
ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири
17. Вазирликка белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
20. Вазирликда 15 кишидан иборат таркибда ҳайъат тузилади. Унинг таркибига Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар раислари, айрим бўлинмалар, агросаноат комплекси тизими вазирликлари ва идоралари раҳбарлари, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг бошқа раҳбар ходимлари киради. Ҳайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан ҳаётга жорий этилади.