ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суд ҳужжатлари / Олий хўжалик суди Пленумининг қарорлари / Пленум қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 30.09.2015 й. 286-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2015 й.

N 286


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2015 ЙИЛ

20 АВГУСТДАГИ "ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ХУСУСИЙ МУЛКНИ,

ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ

ҚИЛИШНИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИШГА, УЛАРНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛИДАГИ ТЎСИҚЛАРНИ БАРТАРАФ

ЭТИШГА ҚАРАТИЛГАН ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГАНЛИГИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ХЎЖАЛИК СУДИ ПЛЕНУМИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 47-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленуми ҚАРОР ҚИЛАДИ:


I. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиётида қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Қонун 21-моддасининг иккинчи қисмига кўра тарафлар хўжалик шартномаларини тузиш учун хўжалик юритувчи субъектлар юридик хизматининг ёки жалб этилган адвокатларнинг ёзма хулосасини олишга ҳақли".


II. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Кассация инстанциясида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2005 йил 23 декабрдаги 136-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 15-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Агар кассация инстанцияси суди иш ҳолатлари тақдим этилган далилларни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўрганиш асосида аниқланганлигини, аммо суднинг хулосалари бу ҳолатларга мос эмаслигини, шунингдек ишни биринчи ва апелляция инстанцияси судларида кўришда ишнинг ҳолатлари тўлиқ аниқланмаганлигини ва шу муносабат билан ҳал қилув қарори, қарор етарлича асосланмаганлигини аниқласа, кассация инстанцияси суди ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилади ҳамда янги қарор қабул қилади";

тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


2) қуйидаги мазмундаги 15.1-банд билан тўлдирилсин:

"15.1. Кассация инстанцияси суди ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳоллардагина ҳал қилув қарори (қарор)ни бекор қилиш ҳамда ишни янгидан кўриш учун биринчи ёки апелляция инстанцияси судига юборишга ҳақли.

Судлар эътиборга олишлари керакки, мазкур модда учинчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган арз қилинган талаб бўйича қарорнинг қабул қилинмаганлигига даъвонинг асоси ёки предметини ўзгартириш, даъво талабларининг миқдорини кўпайтириш ёки камайтириш тўғрисидаги аризаларда, қарши даъво аризада кўрсатилган талаблар бўйича ҳал қилув қарори ва (ёки) қарорнинг қабул қилинмаганлиги ҳам киради.

ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асосларнинг рўйхати тугал ҳисобланади ва унинг кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди";


3) қуйидаги мазмундаги 15.2-банд билан тўлдирилсин:

"15.2. Кассация инстанцияси суди даъво аризасини (аризани) қабул қилишни рад этиш, даъво аризасини қайтариш, иш юритишни тўхтатиб туриш, иш юритишни тугатиш, даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисидаги ажрим (қарор)ни бекор қилган тақдирда, ХПК 172-моддасининг учинчи қисмига мос ҳолда иш ажрим ва (ёки) қарор бекор қилинган суд инстанциясига кўриш учун ўтказилади";


4) қуйидаги мазмундаги 16.1-банд билан тўлдирилсин:

"16.1. Моддий ҳамда процессуал ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши (ХПК 188-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган асослар бундан мустасно) кассация инстанцияси суди томонидан биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ёки апелляция инстанцияси судининг қарорини ўзгартириш ёхуд бекор қилиш ҳамда янги қарор қабул қилиш, иш юритишни тугатиш ёки даъвони кўрмасдан қолдириш учун асос бўлади.

Моддий ҳуқуқ нормаларининг нотўғри қўлланилиши деб қуйидагилар ҳисобланади:

қўлланилиши лозим бўлган қонун ҳужжатларининг қўлланилмаганлиги;

қўлланилиши лозим бўлмаган қонун ҳужжатларининг қўлланилганлиги;

ўз кучини йўқотган қонун ҳужжатларининг қўлланилганлиги;

қонун ҳужжатларининг нотўғри талқин қилинганлиги".


III. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Биринчи инстанция судида ишларни кўришда Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг қўлланилиши тўғрисида" 2007 йил 15 июндаги 162-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 8-бандда:

иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Хўжалик судига корпоратив низолар бўйича ишлар ҳам тааллуқлидир. Бундай ишлар низо вужудга келган ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиси ташкилот ёки жисмоний шахс бўлишидан қатъи назар, фақат хўжалик суди томонидан кўриб чиқилади. Бундан меҳнатга оид низолар, шунингдек хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни, улушларни, кооперативлар аъзоларининг пайларини ўз ичига олувчи мерос мол-мулкни ёки эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш билан боғлиқ ҳолда юзага келадиган низолар мустасно";

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Судлар инобатга олишлари лозимки, ХПКнинг 155-19-моддасида кўрсатилган корпоратив низоларнинг рўйхати тугал ҳисобланмайди. Шунинг учун низонинг ушбу моддада кўрсатилмаганлигини асос қилиб, даъво аризасини қабул қилишни рад этишга ёки иш юритишни тугатишга йўл қўйилмайди";


2) қуйидаги мазмундаги 8-1-банд билан тўлдирилсин:

"ХПК 31-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ корпоратив низолар бўйича даъволар юридик шахс жойлашган жойда тақдим этилади. Бунда шуни эътиборга олиш лозимки, ушбу қоидада кўрсатилган юридик шахс деганда, низо айнан қайси юридик шахснинг фаолияти юзасидан келиб чиққан бўлса, шу юридик шахс тушунилади";


3) 17-банд:

қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Судлар инобатга олишлари лозимки, агар тадбиркорлик субъекти томонидан берилган даъво аризасида давлат органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан ноқонуний ҳужжат қабул қилинганлиги ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) содир этилганлиги натижасида етказилган зарарни ундириш талаби қўйилган бўлиб, даъвогар даъвони таъминлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган бўлса, суд ушбу даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.

Бундай ариза билан тадбиркорлик субъекти манфаатида даъво киритган ваколатли органлар мурожаат қилганда ҳам суд даъвони таъминлаш чораларини кўриши шарт.

Тадбиркорлик субъекти ҳисобланмаган бошқа шахслар томонидан тақдим этилган бундай аризалар умумий тартибда кўриб чиқилади";

иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин";


4) 31-бандда:

биринчи жумласидаги "иккинчи" деган сўз "учинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ХПК 125-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш ҳақидаги қоида ўн беш кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўрилиши лозим бўлган ишларга ҳам татбиқ этилади".


IV. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2008 йил 18 апрелдаги 180-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 26.3-банд билан тўлдирилсин:

"26.3. СК 330-моддасининг 30-бандига мувофиқ мулкдорлар хусусий мулк ҳуқуқини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида давлат органлари ва бошқа органларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга шикоят қилиш ҳақидаги ишлар юзасидан давлат божидан озод қилинади.

Судлар эътиборга олишлари керакки, ушбу имтиёз фақат мулкдорларнинг мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқини бузадиган давлат органлари ва бошқа органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорлари ҳамда улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан судга берилган даъво аризалари бўйича қўлланилади. Бунда мулкдор даъвони қаноатлантириш рад этилганда ҳам давлат божини тўлашдан озод қилинади. Даъво қаноатлантирилганда давлат божи СК 337-моддасининг ўнинчи қисмига кўра жавобгардан (агар у давлат божини тўлашдан озод этилмаган бўлса) давлат даромадига ундирилади";


2) қуйидаги мазмундаги 26.4-банд билан тўлдирилсин:

"26.4. Судларнинг эътибори СК 330-моддасининг 31-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигига қаратилсин. Суд ҳужжатлари устидан апелляция ва кассация шикоятлари билан мурожаат қилинганда ҳам уларга нисбатан ушбу имтиёз татбиқ этилади";


3) 28-банднинг биринчи жумласидаги ", шунингдек хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш органлари" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


V. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида" 2009 йил 24 апрелдаги 197-сонли қарори қуйидаги мазмундаги 19.1-банд билан тўлдирилсин:

"19.1. "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддаси бешинчи қисмининг учинчи хатбошисига кўра божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган, ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва бундай тўловларни тўлаш муддати ўтказиб юборилганлиги учун пеня суммаларини хўжалик юритувчи субъектлардан сўзсиз тартибда ундириб олиш тўғрисидаги божхона органларининг фармойишларини (инкассо топшириқларини) бажарадилар.

Шу муносабат билан судлар божхона органларининг инкассо топшириқномаларини ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўғрисидаги даъво аризаларини кўраётганда мазкур инкассо топшириқномалари ҳақиқатдан ҳам "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 7-моддаси бешинчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган суммаларни ундириш мақсадида қўйилганлигини аниқлашлари керак".


VI. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси умумий қисмини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2010 йил 18 июндаги 210-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) қуйидаги мазмундаги 25.1-банд билан тўлдирилсин:

"25.1. Судларга тушунтирилсинки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун алоҳида жарима тайинланиб, сўнгра Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмига асосан жарима тарзидаги молиявий санкциялар унча оғир бўлмаган молиявий санкцияни оғирроқ жарима билан қамраб олиш ёхуд тайинланган жарималарни тўлиқ ёки қисман қўшиш орқали солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича қўлланилади";


2) қуйидаги мазмундаги 25.2-банд билан тўлдирилсин:

"25.2. Бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги учун молиявий санкцияларни қўллашда давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жарималарнинг энг юқори миқдори оғирроқ жарима ҳисобланади.

Судлар инобатга олишлари керакки, унча оғир бўлмаган жарима оғирроқ жарима билан қамраб олинганда оғирроқ жарима қўлланилади.

Бунда жариманинг узил-кесил миқдори жариманинг юқори миқдори назарда тутилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган жариманинг энг кўп миқдоридан ошмаслиги лозим".


3) қуйидаги мазмундаги 25.3-банд билан тўлдирилсин:

"25.3. Судлар шуни назарда тутишлари лозимки, солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, агар бошқа ҳуқуқбузарликлар билан бир қаторда Солиқ кодекси 119-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳам мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқбузарлик учун белгиланган молиявий жарима миқдори содир этилган бошқа ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган молиявий жарима миқдоридан оғирроқ бўлса, жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ ёки қисман қўшиш йўли билан аниқланади.

Бунда жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг юқори миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас, қисман қўшишда эса жариманинг узил-кесил миқдори Солиқ кодекси 119-моддасининг тегишли қисмида назарда тутилган энг кам миқдордан кам бўлмаслиги керак";


4) қуйидаги мазмундаги 25.4-банд билан тўлдирилсин:

"25.4. Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи биринчи иш бўйича қарор чиқарилгунига қадар солиққа оид яна бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этганлиги иш бўйича қарор чиқарилганидан сўнг аниқланса, Солиқ кодекси 108-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган қоидалар бўйича жарима қўлланилади. Бу ҳолда, суд томонидан солиққа оид ҳуқуқбузарликлар мажмуи бўйича тайинланган жарима миқдорида биринчи қарор бўйича тўланган жариманинг суммаси ҳисобга олинади ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади.

Агар иккинчи ҳуқуқбузарлик учун биринчи иш бўйича тайинланган жаримага нисбатан оғирроқ жарима назарда тутилган бўлса, суд иккинчи иш бўйича молиявий санкцияни иккита санкция ўртасидаги фарқ суммаси миқдорида қўллайди.

Агар иккинчи ҳуқуқбузарлик учун биринчи иш бўйича тайинланган жаримага нисбатан енгилроқ жарима назарда тутилган бўлса, суд иккинчи иш бўйича молиявий санкцияни қўллайди, бироқ, биринчи иш бўйича тайинланган жарима иккинчи ҳуқуқузарлик учун назарда тутилган жаримани қамраб олганлиги сабабли қўлланилган жарима ундирилмайди ва бу ҳақда ҳал қилув қарорида кўрсатилади";


5) қуйидаги мазмундаги 35.1-банд билан тўлдирилсин:

"35.1. Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ қўлланиладиган молиявий санкция ҳуқуқбузарликнинг оқибатларига номутаносиб бўлган, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, шунингдек ҳуқуқбузарнинг моддий аҳволини инобатга олиб, суд Солиқ кодексининг 17-бобида назарда тутилган молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ, бироқ белгиланган санкция энг кам миқдорининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, сабаблар ва асосларни албатта кўрсатган ҳолда молиявий санкция қўллашга ҳақли.

Бунда судларнинг эътибори молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш суднинг ҳуқуқи эканлигига қаратилсин. Ушбу ҳуқуқни амалга оширишда суд қўлланиладиган молиявий санкция миқдорининг содир этилган солиққа оид ҳуқуқбузарлик оқибатларига мутаносиблигини баҳолаши, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлигини аниқлаши, солиқ тўловчининг моддий аҳволини ҳисобга олиши лозим. Бунда инобатга олиш керакки, жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг мавжудлиги солиқ тўловчи томонидан исботланади.

Солиқ кодекси 111-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолатларнинг рўйхати тугал бўлмаганлиги боис, суд солиқ тўловчи томонидан солиқлар мунтазам равишда тўлаб келинганлигини, солиққа оид ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганлигини, унинг молиявий аҳволи оғирлигини, молиявий санкциянинг қўлланилиши оқибатида иқтисодий ночор (банкротлик) ҳолатига тушиши мумкинлигини ва солиқ тўловчини ижобий тавсифловчи бошқа ҳолатларни енгиллаштирувчи деб ҳисоблаши мумкин.

Судларга тушунтирилсинки, агар солиқ тўловчи томонидан солиққа оид бир неча ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб ва молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўллаш учун асослар мавжуд бўлса, Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисмидаги қоида ҳар бир модда ёки модданинг ҳар бир қисми ёхуд уларнинг айримлари бўйича алоҳида қўлланилиши мумкин. Бунда жариманинг узил-кесил миқдори тўлиқ қўшиш йўли билан аниқланиб, ва у давлат солиқ хизмати органи томонидан аризада қўлланилиши сўралаётган жариманинг энг юқори миқдоридан ошмаслиги лозим.

Молиявий санкцияни қўллаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорининг асослантирувчи қисмида молиявий санкциянинг энг кам даражасидан ҳам камроқ қўлланилиши сабаблари ва асослари кўрсатилиши шарт.

Ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик назарда тутилган Солиқ кодексининг тегишли моддаси, ҳуқуқбузарликнинг ҳар бири бўйича Солиқ кодекси 112-моддасининг тўртинчи қисми алоҳида қўлланилганлиги ва ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида белгиланган қоида бўйича аниқланган молиявий санкциянинг узил-кесил миқдори кўрсатилади";


6) 38-бандда:

биринчи хатбошисидаги "ушбу модданинг иккинчи қисмига" деган сўзлар "ушбу модданинг учинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш ёки жиноят иши доирасида кирим қилинмаган товарлар давлат даромадига ўтказилган тақдирда, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган молиявий санкция қўлланилмайди.

Агар жиноят ишлари бўйича суднинг ҳукми, ажрими, қарори ёки ҳал қилув қарорига асосан кирим қилинмаган товарлар йўқ қилинган бўлса, Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган санкция қўлланилиши лозим.

Шу сабабли, судлар Солиқ кодекси 114-моддасининг биринчи қисмига асосан молиявий санкция қўллашда ушбу иш маъмурий ёки жиноий иш билан боғлиқлигини аниқлашлари ҳамда суд ҳужжатларида баён этилган ҳолатларга асосланишлари лозим";


7) 38.2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Солиқ кодекси 114-моддасининг тўртинчи қисмига" деган сўзлар "Солиқ кодекси 114-моддасининг бешинчи қисмига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 43-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


VII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2011 йил 30 июндаги 229-сонли қарорининг 34-бандига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Судларга тушунтирилсинки, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси 330-моддасининг 31-бандига кўра ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божини тўлашдан озод қилинади";

иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


VIII. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Хўжалик судлари томонидан экспертизага оид қонун ҳужжатларини қўллаш амалиётининг айрим масалалари ҳақида" 2014 йил 20 июндаги 261-сонли қарорининг 6-бандидаги "ўн" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилсин.


IX. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Иштирокчилар ўртасида, иштирокчилар билан хўжалик ширкатлари ва жамиятлари ўртасида, акциядорлар ўртасида, акциядор билан акциядорлик жамияти ўртасида хўжалик ширкатлари ва жамиятлари фаолиятидан келиб чиқадиган низоларни хўжалик судлари томонидан ҳал қилишнинг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 20 июндаги 262-сонли қарорининг 2, 5 ва 6-бандлари чиқариб ташлансин.


X. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Ўзбекистон Республикаси Хўжалик процессуал кодексининг процессуал муддатларга оид нормаларининг хўжалик судлари томонидан қўлланилишининг айрим масалалари ҳақида" 2015 йил 19 июндаги 283-сонли қарорига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 11-банднинг биринчи хатбошисидаги "ХПК 125-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари" деган сўзлар ХПК 125-моддасининг биринчи - учинчи қисмлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


2) 12-банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги "ўн" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилсин;


3) 13-банд биринчи хатбошисининг биринчи жумласи "ҳуқуқий таъсир чорасини қўллаш тўғрисидаги иш" деган сўзлардан кейин "ҳамда давлат органининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган, ташкилотлар ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган ҳужжатини (бутунлай ёки қисман) ҳақиқий эмас деб топиш, мансабдор шахснинг шундай ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш тўғрисидаги иш" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 14-бандда:

биринчи хатбошисидаги "иккинчи" деган сўз "учинчи" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "биринчи қисмида назарда тутилган бир ойлик муддат" деган сўзлар "биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган муддатлар" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 19-банд иккинчи жумласидаги "бир ойлик муддатдан" деган сўзлар "муддатлардан" деган сўз билан алмаштирилсин;


6) 23.1-банддаги "ўн" деган сўз "беш" деган сўз билан алмаштирилсин.

 

Олий хўжалик суди раиси

К. Камилов

Олий хўжалик суди

Пленумининг котиби, судья

     

К. Давлетова

            






































Время: 0.0078
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск