язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш/ Молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга бериш Тартиби (АВ томонидан 20.07.1998 й. 455-сон билан рўйхатга олинган 17.07.1998 й. Давлат мулк қўмитасининг 04/14-187-сон, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 32-51-сон билан тасдиқланган, "Ўзбек Қоракўли" компанияси 17.07.1998 й. 52/03-162-сон билан келишилган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.07.1998 й.

N 455



ТАСДИҚЛАНГАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛК ҚЎМИТАСИ

17.07.1998 й.

N 04/14-187


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

17.07.1998 й.

N 32-51


"ЎЗБЕК ҚОРАКЎЛИ" КОМПАНИЯСИ

17.07.1998 й.

N 52/03-162


КЕЛИШИЛГАН



Молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга бериш

ТАРТИБИ


1. Молларни (қоракўл қўйлар) оилаларга пудрат шартномаси асосида бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Мақкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сонли "Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 5-банди асосида ишлаб чиқилган.

Ушбу Тартиб молларни пудрат шартномаси асосида оилаларга беришнинг хусусиятларини белгилаб беради ва бунда кўрсатилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 379-381 ва 631-655-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида"ги Қонунининг 21-модасига мувофиқ тартибга солинади.


2. Молларни оила пудратига бериш танлов асосида оила пудрати шартномасини тузиш йўли билан амалга оширилади.


3. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) (кейинги ўринларда "хўжалик" деб торитилади) бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув танлов ўтказилиши тўғрисида камида ўттиз кун олдин хўжалик аъзоларига хабар қилиши керак. Танлов тўғрисидаги хабар газета, радио, телевидение ёки бошқа ахборот воситаларида эълон бериш билан ёки бошқа шаклда хўжалик аъзоларига етказилиши мумкин. Хабарда, танловнинг вақти, жойи ва шакли, танловга қўйилаётган моллар (ҳар бир пудратчига бериладиган молларнинг бош сони ва уларнинг таркиби, моддий ресурслар (қўтон, яйлов, қудуқ, бинолар, техникалар)) ва уни ўтказиш тартиби, шу жумладан танловда қатнашишни расмийлаштириш, оила пудрати шартномасини туслшга бериладиган муддат ва унинг шартлари тўғрисидаги ҳамда амалдаги қонунчиликда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак.


4. Агар танловни бирор бир сабабларга кўра бошқарув томонидан бекор қилиш зарурияти туғилса унда бошқарув ушбу ҳақидаги қарорни танлов ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин танлов эълон қилинган шаклда маълум қилиши керак.


5. Танловда иштирок этиш истагини билдирган хўжалик аъзолари ушбу тўғрисида хўжалик бошқаруви номига ариза берадилар. Танловда қатнашиш учун ариза берган киши ўз аризасини танлов ўтказиладиган муддатдан уч кун олдин қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Аризаларни қабул қилиш танлов бошланишига беш кун қолганда тўхтатилади.


6. Молларни оила пудратига бериш бўйича хўжаликда хўжалик мутахассис ва фаоллари (ҳисобчи, иқтисодчи, зоотехник, ветврач, тафтишчи, тажрибали чўпон ва бошқалар)дан иборат махсус танлов комиссияси тузилади ва унинг таркиби бошқарув кенгаши томонидан тасдиқланади.


7. Танлов комиссияси аризаларни кўриб чиқишда аризачининг тегишли қишлоқ хўжалик малакасига ва иш тажрибасига эгалигини ҳисобга олади.


8. Танлов комиссияси танлов ўтказилган куни уғинг натижаларини эълон қилади ва угибу ҳақида тегишли баённома тузилади. Баённома бошқарув вакили ҳамда танловда ғолиб деб ҳидобланган оилалар бошлиқлари томонидан имзоланади. Ушбу баённома асосида бошкарув томонидан тегишли қарор чиқарилади. Қарорда ҳар бир танлов ғолибига берилаётган молларнинг бош сони ва уларнинг таркиби, моддий ресурслар (қўтон, яйлов, қудуқ, бинолар, техникалар) кўрсатилади. Ариза берувчиларнинг талаби қондирилмаган ҳолда эса унинг асослантирилган сабаби кўрсатилади. Моллар қонунчиликда ҳамда шартномада кўрсатилган муддатга ҳар бир оилавий пудратчига хўжаликнинг табиий шароитларини ҳисобга олган ҳолда берилади.


9. Танлов натижалари бўйича бошқарув қарори чиққандан сўнг танловда ғолиб деб ҳисобланган оилалар бошлиқлари билан танлов тўғрисидаги хабардор кўрсатилган муддат ичида тегишли пудрат шартномаси тузилади.


10. Оила пудрати шартномаси бўйича, оила, пудратчи сифатида шартномада белгиланган чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ва уларни хўжаликка келишилган муддатларда очириш мажбуриятини олади, хўжалик эса, мазкур маҳсулотларни қабул қилиш ва улар учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади.


11. Оила пудрати шартномасида қуйидагилар назарда тутилади:

молларнинг бош сони ва уларнинг таркиби, улардан фойдаланиш шартлари (қоракўл қўйларининг наслини яхшилаш талаблари, шу жумладан совлиқлар, қўчқерлар ва қўзиларни алоҳида-алоҳида отар қилиб боқиш);

моддий ресурслар (қўтон, яйлов, қудуқ, бинолар, техникалар ва бошқалар) билан пудратчини таъминлаш шартлари;

етиштириладиган чорвачилик маҳсулотининг миқдори ва турлари, унинг сифати;

етиштириладиган чорвачилик маҳсулотининг баҳоси, унга ҳақ тўлаш ва уни реализация қилиш шартлари;

шартнома муддати;

тарафларнинг шартнома мажбуриятларини бажармаганлик учун жавобгарлиги ва шартномани бекор қилиш тартиби;

тарафларнинг хоҳишига қўра бошқа шартлар.