язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2015 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.2015 й. 276-сон “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.2015 й.

N 276



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Республикада сотиладиган маиший электр приборларини,

янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика

жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш

тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорининг 9-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


3. Ушбу қарор:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган маиший электр приборлари учун - 2016 йил 1 январдан бошлаб;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган маиший электр приборлари учун - 2016 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради, илгари фойдаланишда бўлган маиший электр приборлари бундан мустасно.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ғ.И. Ибрагимов ҳамда У.У. Розуқулов зиммасига юкланади.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 28 сентябрдаги

276-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:


а) 165-банднинг рус тили матнидаги "электробытовые приборы" сўзлари "бытовые электроприборы" сўзлари билан алмаштирилган;


б) қуйидаги мазмундаги 168-1-банд қўшилсин:

"168-1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган, маиший электр приборларга илова қилинадиган техник ҳужжатларида, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш ва сотиш учун сақлаш тақиқланади";


в) 189-бандга қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган, маиший электр приборларга илова қилинадиган техник ҳужжатларда, маркировкасида ва этикеткаларида энергия самарадорлигининг класси тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган маиший электр приборларини сотиш";

йигирма биринчи - йигирма учинчи хатбошилар тегишли равишда йигирма иккинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 1-илова 11-бандидаги "маиший электр машиналари ва приборлари" сўзлари "маиший электр машиналари ва маиший электр приборлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 2-илова 3 ва 4-бандларининг рус тили матнидаги "электробытовые приборы" сўзлари "бытовые электроприборы" сўзлари билан алмаштирилган.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги 127-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 29-модда) 5-бандида:

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши қўшилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада сотиладиган маиший электр приборларини, янгидан қуриладиган бинолар ва иншоотларни энергетика жиҳатидан мажбурий маркировкалаш ва сертификатлаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 9 апрелдаги 86-сон қарорида назарда тутилган маиший электр приборлари учун энергия самарадорлиги класси";

тўққизинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда ўнинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 5 октябрь, 39-сон, 509-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 9-сон, 85-модда