язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2016 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2016 й. 50-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2016 й.

N 50



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР ВА ЎЗГАРТИРИШ

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг

соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар

комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида" 2015 йил 29 августдаги 251-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда йодланган тузни реализация қилишдан тушган маблағларнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг (кейинги ўринларда Марказий бюро деб аталади) махсус ҳисоб рақамида жамлаш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги йодланган тузнинг сифати, уни ишлаб чиқариш, сақлаш, олиб келиш ва реализация қилишнинг тизимли мониторингини, шунингдек йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси бўйича тадбирларнинг самарадорлигини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги микронутриентларни харид қилиш ва Марказий бюронинг Озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш дастурини амалга ошириш гуруҳини сақлаш учун назарда тутилган Марказий бюронинг махсус ҳисоб рақамида жамланган маблағлардан самарали фойдаланилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.


5. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 24 февралдаги

50-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

қўшимчалар ва ўзгартириш


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлар ҳақида" 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 428-модда):


а) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд қўшилсин:

"3-1. Белгилансинки:

тузни йодлаштириш учун зарур бўлган микронутриентларни дастлабки харид қилиш бойитилган 1-навли буғдой унини сотишдан тушган жамланган маблағлар ҳисобига амалга оширилади;

йодланган туз ишлаб чиқарувчи корхоналарга микронутриентларни етказиб бериш олдиндан ҳақ тўланмасдан амалга оширилади, йодланган тузни сотишдан тушган тушумнинг микронутриентларни харид қилишни таъминлаш учун уларнинг қийматига тенг бўлган бир қисми кейинчалик корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Саломатлик-3" лойиҳасини амалга ошириш Марказий бюросининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади";


б) 7-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида" 2013 йил 14 майдаги 129-сон қарорининг 4-бандига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 255-модда) "ТИФ ТН коди 2106 90 980 3" сўзларидан кейин "ва 2829 90 800 0" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 29 февраль, 8-сон, 79-модда