ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Иш вақти ва дам олиш вақти / Солиқ тўловчининг тақвими / 2007 й. /

Декабрь

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2007


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ДЕКАБРЬ



ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 157;

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 157;

36 соатли иш ҳафтасида - 141.



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 20;

6 кунлик иш ҳафтасида - 24.

         

3

*******

- ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- ноябрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

5


- юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар солиғи ва фоизлар бўйича, шунингдек норезидент юридик шахсларга тўловлардан даромад (фойда) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*;


Солиқ кодекси, 42-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 36 банди.

ЎзР АВ томонидан 05.10.2004 й. 1416-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “ЎзР Чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини соли??а тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”нинг 40 банди.


- акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.

   

   

9

*******

- ноябрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов кирим қилишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


10


- ноябрь ойи учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварақларига сотилган маҳсулот ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш, шунингдек меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов суммалари ҳамда фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китобларини тақдим этишнинг сўнгги куни**.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 15, 38, 39, 52-бандлари.


- ноябрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш ҳисоб-китобларини тақдим этишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 46-банди.



  

13


- декабрь ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- декабрь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

14

- ноябрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадалларни тўлаш ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16 банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10 банди.


- бир чорак учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар учун ноябрь ойига сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 121-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11-13 бандлари.


- ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 121-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11-16 бандлари.


- ягона ер солиғига ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан ҳисобот йили учун ер солиғини тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 103-модда;

ЎзР АВ томонидан 27.03.2002 й. 1118-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқноманинг 39 банди.


15

*******

- ноябрь ойи учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган сўнгги кун**;


Солиқ кодекси, 77-модда;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 53-банди.


- ноябрь ойи учун ??С тўланадиган сўнгги кун****;


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 54-банди.


- декабрь ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни*****;

1

Солиқ кодекси, 43-модда;

ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 29-банди.


- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун ноябрь ойига қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

бильярдхоналар;


ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12 банди.


- ноябрь ойига транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- ноябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР Президентининг 25.10.2006 йилдаги ПҚ-499-сон Қарори билан тасдиқланган ЎзР ВМ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 31-банди.


- ноябрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6, 7-бандлари.


- ноябрь ойи учун импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**.


ЎзР АВ томонидан 15.04.2002 й. 1123-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилинадиган ишлар, хизматларга нисбатан қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 12-банди.


   

  

19

- ноябрь ойи учун ер остидан фойдаланганлик (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 10-11а бандлари.


- ноябрь ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 27 банди.


20

- декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.


- ноябрь ойи учун Республика йўл жамғармасига тўлов тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР Президентининг 25.10.2006 йилдаги ПҚ-499-сон Қарори билан тасдиқланган ЎзР ВМ ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси даромадларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисида Низомнинг 31-банди.



   

23

*******

- декабрь ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26 банди.


- декабрь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


25


- декабрь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни******;


ЎзР АВ томонидан 17.05.2007 й. 1680-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 9-банди.


- ноябрь ойи учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ??Сни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ томонидан 29.04.2003 й. 1238-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 54-банди.


- танлаш ҳуқуқисиз ягона солиқ тўловини тўловчи, микрофирмалар ва кичик корхоналарга кирмайдиган корхоналар томонидан ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 28.03.2007 й. 1667-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом"нинг 36-банди.


  


-----------------------------------

*) жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизлар тўғрисидаги маълумотлар МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 2002 йил 14 мартда 1110-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида йўриқномага 2а-сон иловада акс эттирилади ва солиқ органларига молия йили тугаганидан сўнг 30 кун ичида топширилади;

**) микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари. ЎзР Президентининг 2005 йил 15 июндаги "Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот тизимини такомиллаштириш ва уни ноқонуний талаб этганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида" ПҚ-100-сон қарорига мувофиқ микрофирмалар ва кичик корхоналар бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китобларни ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадилар;

***) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни бир йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар топширадилар ва солиқ тўлайдилар. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган юридик шахслар солиқни чоракда бир марта, чораклик молиявий ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар. Микрофирмалар ва кичик корхоналар чораклик ҳисоб-китобни ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этадилар;

****) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан қўшилган қиймат солиғи ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирилмасдан тўланади;

*****) ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган даромади (фойдаси) энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган ҳамда бўнак (жорий) тўловларини тўламасдан, тўловларни ҳар чоракда йил бошидан ўсиб борувчи якун билан амалга оширадиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари;

******) ҳисобот чорагида маҳсулотни сотишдан олган даромади (фойдаси) энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналардан ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган,тўловларни ҳар чоракда амалга оширадиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари (де??он хўжаликлари бундан мустасно);

*******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - “Норма маслаҳатчи” газетаси ва “Norma” АҲТ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда кўчириб босилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига “Норма маслаҳатчи” газетаси таҳририяти ёки “Norma Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.








































Время: 0.0574
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск