ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Иш вақти ва дам олиш вақти / Солиқ тўловчининг тақвими / 2003 й. /

Май

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2003


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



МАЙ


  

  

3


- апрель ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлови муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- апрель ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

5


- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар апрель ойи учун ??С тўловини тўлайдиган муддатнинг охирги куни, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно******;


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.


  

  

10


- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва бошқа давлат мулкини бошқарадиган органлар томонидан чораклик ҳисобот тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни;

- вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва бошқа давлат мулкини бошқарадиган органлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ажратмалар ҳамда фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари бўйича чораклик ҳисобот тақдим этиладиган муддатнинг охирги куни;

- апрель ойи учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўловини амалга ошириш муддатининг охирги куни **


ЎзР АВ 03.07.2000 й. 942-сон билан рўйҳатга олинган "Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисида"ги Низом, 1-банд.

ЎзР АВ 16.03.2001 й. 1018-сон билан рўйҳатга олинган "Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқнома, 15, 16, 37, 38, 42, 46-бандлар.

   

  

13


- май ойининг I ўн кунлигидаги ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- май ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

15


- январь-апрель ойлари учун ??С бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиладиган ҳамда тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни, шу жумладан пудрат қурилиш ташкилотлари ҳам;


Солиқ кодекси, 77, 78-моддалар;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.1, 12.2, 12.3-бандлар.


- май ойи учун даромад (фойда) солиғи бўйича жорий тўловларни тўлаш муддатининг охирги куни*;


Солиқ кодекси, 78-модда;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.3-банд.


- бир чорак учун тўланадиган солиқнинг умумий суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ошадиган корхоналарнинг апрель ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғини тўлаш муддатининг сўнгги куни***;


Солиқ кодекси, 121-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13 банди.


- 2003 йил II чораги учун ер солиғини тўланадиган муддатнинг охирги куни (қишлоқ хўжалик корхоналари бундан мустасно)*****;


Солиқ кодекси, 103-модда;

ЎзР АВ 27.03.2002 й. 1118-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Ер солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома, 38 банди.


- апрель ойи учун чакана савдо соҳасидаги микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ бўйича тўлов амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни*****;


Солиқ кодекси, 8-модда;

ЎзР ВМ 10.04.1998 й. 153-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида"ги Қарори, 11, 12-бандлар.


- апрель ойи учун савдо ва умумий овқатланиш корхоналари томонидан ялпи тушумдан олинадиган ягона солиқ ҳисоб-китоби тақдим этиладиган ва тўлови амалга ошириладиган муддатнинг охирги куни;


ЎзР ВМ 10.04.1998 й. 153-сон "Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида"ги Қарори, 11, 12-бандлар.


- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун апрель ойига белгиланган қатъий солиқни тўлаш муддатининг охирги куни:

- болалар ўйин автоматлари;

- бильярдхоналар;

- автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари;

- ўйин автоматлари, шунингдек унга пул ютуқли ўйин автоматлари ҳам киради.


ЎзР АВ 10.01.2001 й. 1001-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом, 11 банди.


- Республика йўл жамғармасига режали тўловлар тўланадиган охирги куни.


ЎзР ВМ 05.07.1993 й. 334-сон Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Қарори, 14 банд.

  

  

20


- апрель ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 9 банди.


- мол-мулк солиғи бўйича ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 94-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1107-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 17 банди.


- ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар май ойи учун ??С бўйича жорий тўловларни тўлайдиган муддатнинг охирги куни, пудрат қурилиш ташкилотлари бундан мустасно******;


Солиқ кодекси, 77, 78-моддалар;

ЎзР АВ 29.12.1997 й. 383-сон билан рўйҳатга олинган "Ишлаб чиқариладиган ва сотиладиган товар (иш, хизмат)лар бўйича қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги МВ ва ДСҚ Йўриқномаси, 12.1, 12.2, 12.3-бандлар.


- апрель ойи учун ер остидан фойдаланганлик учун  (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик учун) солиқ тўлаш муддатининг охирги куни;


Солиқ кодекси, 109-модда;

ЎзР АВ томонидан 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 11а банди.


  


23


- май ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи тўлаш муддатининг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 84-модда;

ЎзР АВ томонидан 11.03.2002 й. 1106-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР ҳудудида ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидаи акциз солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 8 банди.


- май ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий сотилган бензин ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлаш муддатининг охирги куни.


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12 банди.


  

  

25


- инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги кун.


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1100-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Инфратузилмани ривожлантириш учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 7 банди.


     

-----------------------------------

*) йилнинг ҳисобот чорагида маҳсулот сотишдан энг кам иш ҳақининг икки юз бараваригача даражада даромад (фойда)га эга бўлган корхоналар, шунингдек қишлоқ хўжалиги корхоналари, улар ишлаб чиқаришининг мавсумий тусдалигини ҳисобга олиб, солиқ тўловларини ҳар чоракда йил бошидан ўсиб борувчи якун билан, бўнак (жорий) тўловларини тўламасдан ҳақиқатда олинган даромад (фойда)дан келиб чиқиб, аввалги чораклар учун ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммаларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширадилар;

**) шу жумладан, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 14, 15-моддаларига мувофиқ ажратмаларни тўлаш. "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ ажратмалар ҳисоб-китоби ва тўлови ҳар йили  ҳисобот йили натижалари бўйича 15 январга қадар амалга оширилади.

***) ойлик тўловлари миқдори энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошмайдиган корхоналар сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни йилда бир марта чоракда чораклик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тўлайдилар;

****) белгиланган даромаддан олинадиган ягона солиқ тўловчиси сифатида ҳисобга қўйишда ҳамда фаолиятни ўзгартирилган шароитда амалга оширишни бошлагунга қадар ҳисоб-китобдаги маълумотларга (умумий фойдаланиладиган майдон, солиқ ставкаси, энг кам ойлик иш ҳақи ва бошқа кўрсаткичларга) ўзгартиришлар киритилган тақдирда ҳисоб-китоб тақдим этилади;

*****) қишлоқ хўжалик корхоналари ер солиғини йилда бир марта ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар тўлайдилар;

ягона ер солиғи тўловчилари солиқни бир йилда учга бўлиб тўлайдилар: 1 июлгача - солиқ йиллик суммасининг камида 20 фоизини, 1 сентябргача - йиллик сумманинг камида 30 фоизини, 1 декабргача - солиқнинг қолган суммасини;

******) пудрат қурилиш ташкилотлари ўсиб борувчи якун билан ойда бир марта, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечиктирмай, ??С бўйича ҳисоб-китобни тақдим этадилар ва тўловни амалга оширадилар;


Изоҳ: агар муддатнинг сўнгги куни ишланмайдиган (дам олиш) кунга тўғри келиб қолса, ундан кейин келувчи биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни бўлиб ҳисобланади.


Время: 0.0228
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск