язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Давлат сири. Тижорат ва хизмат сири. Конфиденциал ахборот/ Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат сири режимига риоя этилиши бўйича Намунавий низом (АВ томонидан 28.07.2016 й. 2818-сон билан рўйхатга олинган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 21.06.2016 й. 01/26-26/40-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2016 йил 28 июлда 2818-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикасининг

Хусусийлаштириш, монополиядан

чиқариш ва рақобатни ривожлантириш

давлат қўмитасининг

2016 йил 21 июндаги

01/26-26/40-сон қарорига

ИЛОВА



Ходимлари тижорат сиридан фойдаланадиган

корхоналар ва ташкилотлар учун тижорат

сири режимига риоя этилиши бўйича

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Тижорат сири тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ устав фондида (капиталида) давлат улуши эллик фоиздан кўпроқ бўлган корхоналар ва ташкилотларда (бундан буён матнда ташкилот деб юритилади) тижорат сири режимига риоя этилиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.

Бошқа ташкилотлар учун мазкур Низом нормалари тавсиявий хусусиятга эга ҳисобланади.


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


тижорат сири - учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли фан-техника, технология, ишлаб чиқариш, молия-иқтисодиёт соҳаларида ҳамда бошқа соҳаларда тижорат қимматига эга бўлган, қонуний асосда эркин фойдаланилмайдиган ахборот бўлиб, ушбу ахборот мулкдори унинг махфийлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни кўради;


тижорат сирининг махфийлиги - тижорат сирининг тарқалиб кетиши, ошкор этилиши ва ундан рухсатсиз фойдаланилиши хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолати;


тижорат сирининг мулкдори - тижорат сирига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этишни амалга оширувчи ва унга нисбатан тижорат сири режимини ўрнатган юридик шахс;


конфидент - тижорат сирини унинг мулкдори билан тузилган шартнома асосида эгалик қилишга ва фойдаланишга олган юридик ёки жисмоний шахс;


тижорат сирини ошкор этиш - тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг учинчи шахсларга бундай ахборот мулкдорининг ёки конфидентнинг розилигисиз ёхуд меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномага хилоф равишда, мумкин бўлган ҳар қандай шаклда (оғзаки, ёзма, бошқа шаклда, шу жумладан техника воситаларидан фойдаланган ҳолда) маълум бўлиб қолишига олиб келадиган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик;


тижорат сири режими - тижорат сиридан фойдаланишни чеклайдиган ҳуқуқий, ташкилий, техник ва бошқа чора-тадбирлар тизими;


"тижорат сири" грифи - тижорат сири режими ўрнатилган моддий жисмларга қўйиладиган реквизит;


тижорат сири бўйича комиссия (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) - ташкилотда тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;


тижорат сири акс этган моддий жисмлар - тижорат сирини ташкил этувчи ахборот акс этган моддий жисмлар, шу жумладан тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатлар ёки ахборот акс этган ҳажмли жисмлар;


ахборот акс этган ҳажмли жисмлар (бундан буён матнда АҲЖ деб юритилади) - тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ёзиладиган СD ва DVD дисклари, флеш-карталари ва ҳажмли қаттиқ дисклар (ташқи);


ташкилотнинг тижорат сири рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) - ташкилотнинг бўлинмаларидаги маълумотларнинг бутун ҳажмидан саралаб олинган, тижорат сири режими ўрнатилган ахборот.


2. Тижорат сирининг мулкдори фаолият соҳасининг хусусиятидан келиб чиқиб мазкур Низомда назарда тутилмаган тижорат сирини муҳофаза қилиш усулларини мустақил равишда белгилашга ҳақли.



2-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИ РЕЖИМИНИ ЎРНАТИШ

БЎЙИЧА ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


3. Тижорат сири режимини ўрнатиш бўйича ишларни ташкиллаштириш ташкилот раҳбари зиммасига, мазкур Низом талабларининг ходимлар томонидан бажарилишини назорат қилиш таркибий бўлинмаларининг бошлиқларига юклатилади.


4. Ташкилот раҳбари тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий, ҳуқуқий, техник ва бошқа чора-тадбирларни кўради.


5. Ташкилот раҳбари:

Рўйхатни тасдиқлайди, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қарорлар қабул қилади;

тижорат сиридан фойдаланишга ижозат олган ходимларнинг рўйхатини тасдиқлайди;

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини назорат қилади;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал қилади.


6. Ташкилотда тижорат сирини муҳофаза қилиш билан боғлиқ жорий ишлар ташкилий - назорат функцияларини бажарувчи таркибий бўлинмага (бундан буён матнда Тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма деб юритилади) юклатилади. Ташкилотда тижорат қимматига эга бўлган ахборот кам ҳажмда бўлганда мазкур функциялар алоҳида мансабдор шахсга юклатилиши мумкин.


7. Тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тижорат сирини муҳофаза қилиш бўйича ташкилий ишларни амалга оширади;

ташкилотнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда тижорат сири режимининг ўрнатилиши ва унга риоя этилиши бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритишни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларга "тижорат сири" грифини беришни амалга оширади;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни конфидентларга беришни амалга оширади;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши, тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказади;

Рўйхатни шакллантириш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш лойиҳасини тайёрлайди;

ташкилот таркибий бўлинмалари ўртасида тижорат қимматига эга бўлган ахборотни аниқлаш бўйича тушунтириш ишларини ўтказади;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар сақланадиган сейфлар, металл шкафлар ҳисобини юритади.


8. Рўйхатни ташкил қилиш учун ташкилот раҳбарининг буйруғи билан ташкилот мансабдор шахслари орасидан камида уч кишидан иборат бўлган таркибда Комиссия тузилади. Унинг таркибига раис, Комиссия аъзолари ва котиб киради.


9. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ташкилотнинг таркибий бўлинмаларидан келиб тушадиган тижорат қимматига эга ахборотни тижорат сирига киритиш ҳақидаги буюртманомаларни экспертиза қилиш;

тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини белгилаш, ўзгартириш ва бекор қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг мавжудлигини хатловдан ўтказиш;

тижорат сири йўқотилишининг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ташкилотнинг тижорат сирини муҳофаза қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


10. Комиссиянинг раиси ташкилот раҳбариятига ўзининг ваколатига киритилган масалалар бўйича даврий равишда ҳисобот беради.


11. Комиссиянинг тижорат сири режимини ўрнатиш ва унга риоя этилиши масалалари бўйича қарорлари, агар Комиссиянинг мажлисида унинг аъзоларининг камида ярми ва раиси иштирок этган бўлса, қабул қилинган ҳисобланади. Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади.



3-БОБ. РЎЙХАТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


12. Тижорат сири қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши керак:

учинчи шахсларга номаълумлиги сабабли ташкилот учун ҳақиқий ёки потенциал тижорат қийматига эга бўлиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳаммага маълум ёки ҳамма учун очиқ бўлмаслиги;

махфийлиги муҳофаза қилиш чора-тадбирлари билан таъминланган бўлиши;

давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сир белгиларига эга бўлмаслиги.


13. Ўзбекистон Республикасининг "Тижорат сири тўғрисида"ги Қонунининг 5-моддасига мувофиқ қуйидаги маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас:

давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган мол-мулкка доир ҳуқуқлар ва бу ҳуқуқлар бўйича битимлар тўғрисидаги;

юридик шахснинг таъсис ҳужжатларидаги, юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари ҳақидаги ёзувлар тегишли давлат реестрларига киритилганлиги фактини тасдиқлайдиган ҳужжатлардаги;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлардаги;

давлат унитар корхонасининг, давлат муассасасининг мол-мулки таркиби тўғрисидаги ва улар томонидан тегишли бюджет маблағларидан фойдаланилиши ҳақидаги;

атроф-муҳитнинг ифлосланиши, ёнғин хавфсизлигининг ҳолати, санитария-эпидемиологик ва радиациявий вазият, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ҳамда ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз фаолият кўрсатишини, ҳар бир фуқаронинг ва бутун аҳолининг хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар ҳақидаги;

ходимларнинг сони ва таркиби, меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва меҳнат шароитлари тўғрисидаги, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланишлар ва касб касалликлари кўрсаткичлари, шунингдек бўш иш ўринлари бор-йўқлиги ҳақидаги;

иш берувчиларнинг иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий тўловлар бўйича қарздорлиги тўғрисидаги;

қонун ҳужжатлари бузилишлари ва бундай бузилишларни содир этганлик учун жавобгарликка тортиш фактлари тўғрисидаги;

давлат мулки объектларини хусусийлаштириш бўйича танловларнинг ёки кимошди савдоларининг шартлари ҳақидаги;

нотижорат ташкилотлар даромадларининг миқдорлари ва тузилиши, ушбу ташкилотларнинг мол-мулки миқдорлари ва таркиби ҳақидаги, уларнинг харажатлари, бу ташкилотлар ходимларининг (аъзоларининг) сони ва меҳнатига ҳақ тўлаш, нотижорат ташкилотнинг фаолиятида фуқароларнинг текин меҳнатидан фойдаланилиши тўғрисидаги;

юридик шахс номидан ишончномасиз иш юритиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларнинг рўйхати ҳақидаги;

давлат статистика ҳисоботи сифатида тақдим этилиши лозим бўлган маълумотлар.

Ошкор этилиши шартлиги ёки фойдаланишни чеклашга йўл қўйилмаслиги бошқа қонунда белгиланган маълумотлар тижорат сирини ташкил этиши мумкин эмас.


14. Рўйхатни шакллантириш Комиссия томонидан ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади. Рўйхатни шакллантириш учун ташкилотнинг таркибий бўлинмаларида тижорат қимматига эга бўлган ахборот мавжудлиги ҳақида ёзма буюртманомалар йиғилади ва кўриб чиқилади. Буюртманомага бир нусхада тижорат қимматига эга бўлган ахборот акс этган моддий жисм илова қилинади.


15. Саралаб олинган буюртманомалар ташкилот раҳбарининг буйруғида белгиланган муддатда таркибий бўлинмаларнинг бошлиқлари томонидан Комиссиянинг котибига икки нусхада тузилган рўйхат асосида берилади. Рўйхатнинг бир нусхаси Комиссияда қолади, иккинчиси эса қабул қилинганлиги ҳақидаги белги қўйилиб, таркибий бўлинмага қайтарилади.


16. Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғида белгиланган муддатда таркибий бўлинмалар томонидан тақдим қилинган тижорат қимматига эга бўлган ахборотнинг экспертизасини амалга оширади. Буюртманомалар кўп миқдорда бўлган тақдирда Комиссиянинг иши ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида узайтирилиши мумкин.


17. Тижорат қимматига эга бўлган ахборотни экспертиза қилиш якунлари бўйича Комиссия ахборотга ёки унинг бир қисмига нисбатан тижорат сири режимини қўллаш мақсадга мувофиқлиги ҳамда унинг амал қилиш муддати ҳақида хулоса беради.

Комиссиянинг хулосаси мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади, унинг барча аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади.


18. Рўйхат мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шакллантирилади ва ташкилот раҳбарининг тижорат сири режимини ўрнатиш ҳақидаги буйруғи билан тасдиқланади.


19. Рўйхатга киритилган ахборотга нисбатан тижорат сири режими тижорат сири режими ўрнатиш ҳақидаги буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб амал қилади.


20. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ва (ёки) тижорат сири режимини бекор қилиш тегишли таркибий бўлинмаларнинг таклифлари асосида Комиссия томонидан кўриб чиқилади.


21. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ёки тижорат сири режимини бекор қилиш зарурати пайдо бўлган тақдирда, тегишли таркибий бўлинманинг бошлиғи Комиссияга Рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклиф киритади.


22. Комиссиянинг тижорат сири режимининг амал қилиш муддатини ўзгартириш ёки тижорат сири режимини бекор қилиш тўғрисидаги хулосаси мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ баённома билан расмийлаштирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


23. Тижорат сири режимининг амал қилиш муддатининг ўзгартирилиши ёки тижорат сири режимининг бекор қилиниши ташкилот раҳбари томонидан буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради, унинг асосида Рўйхатга тегишли ёзув киритилади.


24. Тижорат сирини ташкил этувчи ахборот жиддий ўзгарганда, Рўйхат янгидан шакллантирилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.



4-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИ АКС ЭТГАН МОДДИЙ

ЖИСМЛАРГА "ТИЖОРАТ СИРИ"

ГРИФИНИ БЕРИШ


25. Тижорат сири акс этган моддий жисмларга "тижорат сири" грифи бериш (бундан буён матнда грифлаш деб юритилади) тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма томонидан амалга оширилади.


26. Ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма ходимига тижорат сири акс этган моддий жисмларни грифлаш, ҳисобини юритиш, сақлаш бўйича мажбуриятлар юклатилади.


27. "Тижорат сири" грифини бериш учун тақдим этиладиган тижорат сирини ўз ичига олган ҳужжатларда уларнинг номи ва қисқа аннотация кўрсатилган титул варағи бўлиши керак.


28. Ҳар бир ҳужжат титул варағи билан бирга китоб ҳолига келтирилиши ва тикилиши, бетлари рақамлаб чиқилиши керак. Охирги варақнинг орқа томонидан тикиш ипининг охирини маҳкамлайдиган ёпишқоқ варақчада тикиб чиқилган ва рақамлаб чиқилган бетларнинг сони кўрсатилади, тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма ходимининг имзоси қўйилади.


29. Ҳужжатларнинг титул варағига қуйидаги реквизитлар қўйилади:

"Тижорат сири" ёзуви ёки "ТС" белгиси;

ҳужжатнинг тўлиқ номи;

тижорат сири мулкдорининг номи;

тижорат сирининг амал қилиш муддати;

тижорат сири режимининг ўрнатилиши ҳақидаги буйруқ рақами ва санаси;

Рўйхат бўйича тижорат сири объектининг рақами.


30. АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмларга мазкур Низомнинг 29-бандида назарда тутилган реквизитларни ўз ичига олган ёрлиқлар ёпиштирилган бўлиши лозим. Агар тижорат сири акс этган АҲЖнинг юзаси реквизитини тушириш имконини берадиган ҳажмга эга бўлса, реквизит унинг юзасига қўйилади.


31. "Тижорат сири" грифи тегишли штамп ёрдамида, машина ёзуви ёки қўлёзма усулда қўйиб чиқилиши мумкин.


32. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ далолатнома асосида тегишли таркибий бўлинмага берилади. Ҳар бир тижорат сири акс этган моддий жисм унинг Рўйхатда мавжудлиги бўйича, АҲЖ эса уларда тижорат сирини ташкил этувчи ахборот мавжудлиги бўйича текширилади.


33. Тижорат сири режими бекор қилинганда тижорат сири режими бекор қилинган барча моддий жисмларга тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма томонидан тижорат сири режимининг ўрнатилганлиги ҳақидаги грифнинг пастига унинг бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг санаси ва рақамини кўрсатган ҳолда тегишли белги қўйилади.



5-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИДАН ФОЙДАЛАНИШГА

ИЖОЗАТ БЕРИШ


34. Ташкилот ходимларига тижорат сиридан фойдаланишга рухсатнома асосида йўл қўйилади.

Тижорат сиридан фойдаланишга ижозат берилган ходимлар рўйхати ташкилот таркибий бўлинмаларининг бошлиқлари томонидан тузилади ва ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.


35. Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланиши, агар бу унинг меҳнат вазифаларида назарда тутилмаган бўлса, ўзининг розилиги билан амалга оширилади.


36. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида иш берувчи:

ўз меҳнат вазифаларини бажариш учун тижорат сиридан фойдаланиши зарур бўлган ходимни тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати билан тилхат олган ҳолда таништириши;

ходимни иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режими ва уни бузганлик учун жавобгарлик чоралари билан тилхат олган ҳолда таништириши;

иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши учун ходимга зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.


37. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида ходим:

иш берувчи томонидан ўрнатилган тижорат сири режимига риоя этиши;

иш берувчининг розилигисиз тижорат сирини ошкор этмаслиги ва ундан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

меҳнат шартномаси (контракти) бекор қилинганда ўз фойдаланишида бўлган, тижорат сири акс этган моддий жисмларни иш берувчига топшириши ёки уни мазкур жисмлардан иш берувчининг назорати остида йўқ қилиб ёхуд ўчириб ташлаши шарт.


38. Тижорат сирининг муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида меҳнат шартномаси (контракт) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада қуйидагилар назарда тутилиши керак:

ходимнинг ва тижорат сири мулкдори ёки конфидент бўлган иш берувчининг тижорат сири муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича мажбуриятлари;

меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бекор қилингандан кейин собиқ ходим тижорат сирини ошкор этмаслиги шарт бўлган муддат.


39. Ходим меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада назарда тутилган вазифаларни бажариши муносабати билан фойдаланишга ижозат олган тижорат сирига қонунга хилоф равишда тижорат сири режими ўрнатилганлиги устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


40. Ходимнинг тижорат сиридан фойдаланишини бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади:

меҳнат шартномаси (контракти) ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг бекор қилиниши;

тижорат сирини ошкор қилмаслик ёки тижорат сири акс этган моддий жисмларни йўқотмаслик бўйича олинган мажбуриятларнинг бузилиши.


41. Меҳнат муносабатлари жараёнида тижорат сиридан фойдаланишнинг бекор қилиниши ходимни тижорат сирини ошкор этмаслик бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлардан озод этмайди.



6-БОБ. ТАШКИЛОТГА КЕЛИБ ТУШАДИГАН

ТИЖОРАТ СИРИ АКС ЭТГАН МОДДИЙ

ЖИСМЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ, РЎЙХАТГА

ОЛИШ ВА ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


42. Ташкилотга келиб тушадиган тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилиш тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма томонидан амалга оширилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилишда қуйидагилар текширилади:

ҳужжатда кўрсатилган адресатнинг мувофиқлиги;

конвертларнинг бус-бутунлиги;

"тижорат сири" грифи қўйилган ҳужжатлар ва АҲЖнинг мавжудлиги.


43. Олинган конвертда тижорат сири акс этган моддий жисмлар мавжуд бўлмаган, ҳужжатнинг айрим варақлари етишмаган ёхуд конвертда кўрсатилган рақам тижорат сири акс этган моддий жисмнинг рақамига мос келмаган тақдирда икки нусхада далолатнома тузилади.

Далолатноманинг бир нусхаси ташкилотда қолади, иккинчиси эса, конвертнинг жўнатувчисига қайтарилади.


44. Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳар бирига тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинманинг рўйхатга олиш штампи қўйилади. Рўйхатга олиш штампи қуйидагиларни ўз ичига олади:

тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма номи;

ҳужжатнинг рўйхат рақами ("тижорат сири" грифини қўшган ҳолда);

келиб тушиш санаси;

ҳужжат ва иловалари варақлари сони.


45. Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш журналида амалга оширилади.



7-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИ АКС ЭТГАН

МОДДИЙ ЖИСМЛАР БИЛАН ИШЛАШ


46. Тижорат сири акс этган моддий жисмни ижрочи ходимга бериш ташкилот таркибий бўлинмаси бошлиғи томонидан амалга оширилади.


47. Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисоби мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналида юритилади.

АҲЖ кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисоби мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ Ахборот ҳажмли жисмлар кўринишидаги тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналида юритилади.


48. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш бўйича тегишли журналга ёзув киритилган пайтдан бошлаб бир иш куни ичида ҳар бир тижорат сири акс этган моддий жисмга йиғмажилд шакллантирилади, унга тижорат сирининг ўрнатилиши ва ундан фойдаланилиши бўйича ҳужжатлар (тижорат сири режимининг ўрнатилиши тўғрисида буйруқ, бошқа буйруқлар, хабарномалар, хизмат хатлари, далолатномалар, шартномалар ва бошқалар) тикилади.


49. Йиғмажилдга "тижорат сири" грифи қўйилади, ташкилотнинг тўлиқ номи, жойлашган жойи, Рўйхатдаги рақами, тижорат сири режимининг муддати, йиғма жилди рақами, тижорат сири акс этган моддий жисмни сақлаш жойи кўрсатилади.


50. "Тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилд ҳужжатларнинг ички рўйхатига эга бўлиши лозим. "Тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдга янги ҳужжатларнинг келиб тушишига қараб ички рўйхатга тегишли ёзув киритилади.

"Тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилддаги ҳужжатларнинг ички рўйхати мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклда тузилади.


51. "Тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилддан ҳужжатлар олинган ёки улар "Тижорат сири" грифи қўйилган бошқа йиғмажилдга жойлаштирилган тақдирда, йиғмажилдга тегишли маълумотнома жойлаштирилади, унда ҳужжатнинг янги жойлашган жойи кўрсатилади ва йиғмажилддаги ҳужжатларнинг ички рўйхатига тегишли белги қўйилади. Маълумотнома мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузилади.


52. Зарурат бўлганда, "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилддан олинган ҳужжатларнинг ўрнига унинг тасдиқланган нусхалари тикилиши мумкин. Бундай ҳолатда маълумотнома талаб қилинмайди.


53. Зарурат бўлганда, "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилддан олинган ҳужжатлардан нусха олиш фақат таркибий бўлинма бошлиғининг тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма бошлиғи томонидан имзо қўйилган ёзма рухсати билан амалга оширилади. Рухсат тегишли йиғмажилдга тикилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг кўпайтирилган нусхалари ҳужжат аслининг рўйхат рақами билан ҳисобга олинади.

Кўпайтирилган нусхалар сони ҳақида тижорат сири акс этган моддий жисмнинг орқа томонида ва уни рўйхатга олишнинг ҳисоб маълумотларида белги қўйилади.

Тижорат сири акс этган моддий жисмнинг кўпайтирилган нусхалари ҳисоби аввал кўпайтирилган ва ҳисобга олинган нусхаларнинг охирги рақамидан бошлаб давом этади.


54. "Тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилддан нусха олинганлиги, нусхаларнинг янги жойлашган жойи ҳақидаги белгилар тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига киритилади.


55. "Тижорат сири" грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғмажилдлар махсус қулфланадиган шкафлар (сейфлар)да сақланиши лозим.


56. "Тижорат сири" бекор қилинган тақдирда тижорат сири акс этган моддий жисмлар ташкилот архивига топширилади.


57. Тижорат сири акс этган моддий жисмларни архивга топшириш учун ёки йўқ қилиш учун ажратиб олиш ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган рўйхат асосида амалга оширилади


58. Комиссия томонидан архивга топшириш учун ажратиб олинган моддий жисмларнинг рўйхати ташкилотнинг раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг икки нусхада "тижорат сири" грифи қўйилган тижорат сири акс этган моддий жисмларни архивга топшириш далолатномаси (бундан буён матнда архивга топшириш далолатномаси деб юритилади) тузилади, у Комиссия аъзолари ва тегишли таркибий бўлинма бошлиғи томонидан имзоланади. Архивга топшириш далолатномасининг биринчи нусхаси тегишли таркибий бўлинмада, иккинчиси эса, ташкилотнинг архивида сақланади.


59. Архивга топшириш далолатномаси тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади. Ҳисобга олиш маълумотларида улар томонидан архивга топшириш далолатномасининг рақамини ва топшириш санасини кўрсатган ҳолда тегишли белги қўйилади.


60. Комиссия томонидан йўқ қилиш учун ажратиб олинган, архивга топширилиши лозим бўлмаган тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг рўйхати ташкилот раҳбари томонидан тасдиқлангандан сўнг икки нусхада тижорат сири акс этган моддий жисмларни йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатнома (бундан буён матнда йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатнома деб юритилади) тузилади, у Комиссия аъзолари ва тегишли таркибий бўлинма бошлиғи томонидан имзоланади. Йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатноманинг биринчи нусхаси Комиссияда, иккинчиси эса, ташкилотнинг таркибий бўлинмасида сақланади.


61. Йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатномадаги маълумотлар тижорат сири акс этган моддий жисмнинг ҳисобга олиш маълумотлари билан солиштирилади ва ҳисобга олиш маълумотларига йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатноманинг рақами ва топшириш санаси кўрсатилган тегишли белги қўйилади.


62. "Тижорат сири" грифи қўйилган моддий жисмлар, йиғмажилдларни йўқ қилиш Комиссия аъзолари иштирокида, қоғозни йўқ қиладиган машиналар ёрдамида ва матннинг тикланишини истисно этувчи бошқа усулда амалга оширилади.


63. Ишдан чиққан тижорат сири акс этган АҲЖ синдириш ёки яроқсиз ҳолга келтириш орқали йўқ қилиниши лозим.

АҲЖ кўринишидаги моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналига АҲЖ ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида тегишли белги ҳамда илгари АҲЖни олганлиги ҳақида имзо қўйган ходимнинг имзоси қўйилади.


64. Тижорат сиридан фойдаланишга ижозат берилган ходим томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмни бошқа ходимга берилиши, тижорат сири акс этган моддий жисмни таркибий бўлинма бошлиғининг ёзма рухсатисиз иш жойидан ташқарига олиб чиқиш тақиқланади.


65. Рухсатнома берилган шахс томонидан хизмат вазифаларини бажариш учун тижорат сири акс этган моддий жисмдан фойдаланиш муддати таркибий бўлинма бошлиғи билан келишилган хизмат хати асосида узайтирилиши мумкин.


66. Ташкилот таркибий бўлинмалари ҳар хил юридик манзил бўйича жойлашган тақдирда, тижорат сири акс этган моддий жисмни бериш таркибий бўлинма бошлиғининг асослантирилган ёзма сўрови асосида тижорат сири акс этган моддий жисмни конвертларда жўнатиш йўли билан амалга оширилади.



8-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИ АКС ЭТГАН МОДДИЙ

ЖИСМЛАРНИНГ САҚЛАНИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


67. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдларнинг сақланишини назорат қилиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:

тижорат сири режимига ходимлар томонидан риоя этилишини кунлик назорат қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва йиғмажилдларни ҳар йили хатловдан ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар сақланадиган йиғмажилдларнинг йўқотилиши муносабати билан тижорат сири режимини навбатдан ташқари текширувдан ўтказиш;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши факти муносабати билан тижорат сири режимини навбатдан ташқари текширувдан ўтказиш;

тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма мансабдор шахслари ва тижорат сирига масъул ходимлар алмашганда тижорат сири режимини текширувдан ўтказиш.


68. Таркибий бўлинмаларнинг мансабдор шахслари ва тижорат сирига масъул шахслар тижорат сири режимига риоя этилишини кунлик назорат қилишни амалга оширадилар.


69. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдларни ҳар йили хатловдан ўтказиш Комиссия томонидан ташкилот раҳбарининг буйруғига мувофиқ амалга оширилади.


70. Комиссия текширишни ўтказиш давомида қуйидагиларни аниқлайди:

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар мавжудлигини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳисобини юритиш журналидаги, тижорат сири акс этган моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш журналидаги ҳисоб маълумотларининг тўғрилигини, шунингдек уларни юритиш тўғрилигини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар билан ишлаш тартибига риоя этилишини;

тижорат сири акс этган моддий жисмларни кўпайтириш, йўқ қилиш ва архивга топшириш тартибига риоя этилишини;

тижорат сири акс этган моддий жисмлардан "тижорат сири" грифини олиш тўғрилигини.


71. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдларни хатловдан ўтказиш тамомлангандан сўнг мазкур Низомнинг 10-иловасига мувофиқ далолатнома тузилади, у Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.

Далолатнома қуйидагиларни акс эттириши лозим:

хатловдан ўтказишга асос;

ким томонидан ва қачон хатлов ўтказилганлиги;

тижорат сири режими ўрнатилиши, унга риоя этилиши ҳолати ва тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдларнинг мавжудлигига баҳо;

тижорат сири муҳофазасини кучайтириш ва сақланишини таъминлаш бўйича зарур тавсиялар.


72. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқотилган ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилган ҳолатлар аниқланганда ташкилот раҳбари ва тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинма мансабдор шахсига маълум қилинади.



9-БОБ. ТИЖОРАТ СИРИ АКС ЭТГАН МОДДИЙ

ЖИСМЛАРНИНГ ЙЎҚОТИЛИШИ ВА ТИЖОРАТ

СИРИНИ ТАШКИЛ ЭТУВЧИ АХБОРОТ ОШКОР

ЭТИЛИШИ ФАКТЛАРИ БЎЙИЧА ХИЗМАТ

ТЕКШИРУВЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


73. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши фактлари бўйича хизмат текширувлари ўтказилади.


74. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ва тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига, шу жумладан қуйидагилар киради:

тижорат сири акс этган моддий жисмни тўлиқ ёки унинг бир қисмини талон-торож қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмни тўлиқ ёки бир қисмини йўқотиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмни ёки ундаги ахборотни қасддан йўқ қилиш;

тижорат сири акс этган моддий жисмдан ахборотдан рухсат берилмаган ҳолда нусха олиш.


75. Таркибий бўлинманинг бошлиғи ташкилот раҳбарини ташкилот ёки унинг конфидентлари томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши факти ҳақида хизмат хати асосида хабардор қилади ва хизмат текширувлари ўтказилиши ташаббуси билан чиқади.


76. Тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши ҳолати бўйича хизмат текширувларини Комиссия ташкилот раҳбарининг буйруғи асосида амалга оширади.


77. Комиссия хизмат текширувини ўтказишда қуйидаги ҳаракатларни амалга оширади:

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмга "тижорат сири" грифи берилиши тўғрилигини аниқлайди;

ошкор қилинган ахборотнинг ташкилот сирини ташкил этувчи ахборотга кириш ёки кирмаслигини;

тижорат сири акс этган моддий жисм йўқотилиши ҳолатларини аниқлайди;

тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилиши содир бўлган ҳолатларни аниқлайди (вақт, жой, усули);

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг жойлашган жойини аниқлашга қаратилган чораларни кўради;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига тааллуқли бўлган ходимларни аниқлайди;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилишига олиб келган ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига олиб келган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.


78. Хизмат текширувларини ўтказаётган Комиссия аъзолари қуйидагиларга ҳақли:

ташкилот таркибий бўлинмалари жойлашган жойни кўздан кечиришни ўтказиш;

тижорат сири акс этган моддий жисм келиб тушиши ва ҳаракатини акс эттирувчи ҳисоб ҳужжатларини текшириш;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйган шахсларни сўроқ қилиш;

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмнинг жойлашган жойини аниқлашда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган таркибий бўлинмалар ходимлари билан савол-жавоб ўтказиш;

тегишли таркибий бўлинмалардан тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши ҳолатларига алоқадор бўлган ахборот ва ҳужжатларни сўраш ва олиш.


79. Хизмат текшируви якуни бўйича Комиссия ташкилот раҳбарининг кўриб чиқиши учун қуйидаги хулосаларни тақдим этади:

ўтказилган хизмат текширувларининг натижалари ҳақида хулоса;

йўқотилган тижорат сири акс этган моддий жисмга "тижорат сири" грифи берилиши тўғрилиги ёки ошкор қилинган ахборотнинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотга киритилиши тўғрилиги ҳақида хулоса;

тижорат сири акс этган моддий жисмларнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборотнинг ошкор этилиши оқибатида етказилган ёки етказилиши мумкин бўлган моддий ва бошқа зарарни аниқлаш натижаси бўйича хулоса;

хизмат текширувларини ўтказишга алоқадор бўлган ҳужжатлар.


80. Хулосалар икки нусхада тузилади ва Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади. Хизмат текширувларининг натижалари бўйича хулосанинг бир нусхаси Комиссияда қолади, иккинчиси эса, ташкилотнинг тижорат сири билан ишлаш бўйича бўлинмасига тақдим этилади.


81. Хизмат текширувлари тамом бўлгандан сўнг Комиссия томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмнинг йўқотилиши ёки тижорат сирини ташкил этувчи ахборот ошкор этилишида айбдор шахслар аниқланади.



10-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


82. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.






Намунавий низомга

1-ИЛОВА



Тижорат қимматига эга ахборотни корхона

(ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш бўйича

БАЁННОМА


"Тасдиқлайман"

________________________

(ташкилот раҳбари)

(Ф.И.О.)

______ -сон

20__ йил "___" ____________

Қатнашдилар:

Комиссия раиси -



(Ф.И.О., лавозими)

Комиссиянинг масъул

котиби -



(Ф.И.О., лавозими)

Комиссия аъзолари:



(Ф.И.О., лавозими)

     

       


(Ф.И.О., лавозими)

   

    


(Ф.И.О., лавозими)

Кун тартиби: тижорат қимматига эга ахборотни корхона (ташкилот)нинг тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш

        

(ташкилотнинг номи)

Эшитилди:



(маърузачининг Ф.И.О.)

_____________________________________________________


_________________________________________ни тижорат қимматига эга ахборотни ташкилотнинг тижорат сирига киритиш мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масала бўйича қуйидаги маълумотлар:


-


(________даги _______-сонли буюртманома);

-


(________даги _______-сонли буюртманома);

-


(________даги _______-сонли буюртманома);


Қарор қилинди: қуйидаги тижорат қимматига эга ахборотга нисбатан:


-


-


-





тижорат сири режими ўрнатилсин;




тижорат сири режимини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эмас.

Комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари:


            

(Комиссия аъзосининг Ф.И.О.)

            

(Комиссия аъзосининг муҳокамада айтилган алоҳида фикри)

Комиссия раиси:


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

Комиссиянинг масъул котиби


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

Комиссия аъзолари:


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

           





Намунавий низомга

2-ИЛОВА


___________________________

(ташкилот номи)

                                раҳбарининг

20___ йил "___" _________даги

_________-сон буйруғи билан

амалга киритилган


Ташкилотнинг тижорат сири

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотнинг тижорат сирини

ташкил этувчи тижорат

қимматига эга ахборот

Тижорат сири

режимининг амал

қилиш муддати


Тижорат сири

режимининг олиб

ташланиши ҳақида

маълумотлар


1.





2.





      





Намунавий низомга

3-ИЛОВА


___________________________

(ташкилот номи)

                                раҳбарининг

20___ йил "___" _________даги

_________-сон буйруғи билан

амалга киритилган


Тижорат сири бўйича комиссиянинг тижорат

сири режимини бекор қилиш (муддатини

ўзгартириш) тўғрисида

БАЁННОМАСИ


20__ йил "__" _____________                __ -сон

Қатнашдилар:

Комиссия раиси -



(Ф.И.О., лавозими)

Комиссиянинг масъул

котиби -



(Ф.И.О., лавозими)

Комиссия аъзолари:



(Ф.И.О., лавозими)

     

       


(Ф.И.О., лавозими)

   

    


(Ф.И.О., лавозими)

Кун тартиби: __________________________га нисбатан тижорат сири режимини бекор қилиш (муддатини ўзгартириш) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш.

Эшитилди:



(маърузачининг Ф.И.О., лавозими)

            

қуйидаги сабабларга кўра (бир ёки бир нечта сабаблар танлансин):




тижоратдаги қийматининг йўқолиши;




эълон қилиниши сабабли ҳаммага маълум бўлган ахборот тоифасига




ўтиши, эълон қилиниш санаси _________________, эълон қилиниш манбаси ______________________;




тижорат сири режими амал қилишининг белгиланган муддати ўтиши;




тижорат сири режими амал қилишининг муддатини узайтириш




мақсадга мувофиқлиги.

Қуйидаги ахборотга нисбатан тижорат сири режими бекор қилинсин (муддати ўзгартирилсин):

- (тижорат сири рўйхати бўйича рақами ____________)

- (тижорат сири рўйхати бўйича рақами ____________)

- (тижорат сири рўйхати бўйича рақами ____________)

Комиссия аъзолари:



(Ф.И.О.)

             

(комиссия аъзоларининг муҳокамада айтган алоҳида фикрлари)

Комиссия раиси:


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

Комиссиянинг масъул котиби


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

Комиссия аъзолари:


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

        





Намунавий низомга

4-ИЛОВА



Тижорат сири акс этган моддий

жисмларнинг қабул қилиш-топшириш

ДАЛОЛАТНОМАСИ


______-сон                             201__ йил "__" ____________


___________________ ташкилоти раҳбарининг _________даги _____-сон буйруғига ва ташкилот раҳбарининг _________даги _______-сон буйруғи билан тасдиқланган Тижорат сири рўйхатига мувофиқ, ___________________


топширдим,

(лавозим, Ф.И.О., имзо)



нинг қуйидаги

(лавозим, Ф.И.О., имзо)


тижорат сири акс этган моддий жисмларни қабул қилдим:

- _________ та (варақда, гигабайт) тижорат сири акс этган моддий жисмлар.






Намунавий низомга

5-ИЛОВА



____________________________________

(ташкилотнинг номи)


____________________________________

(таркибий бўлинманинг номи)


Ташкилотга келиб тушган тижорат сири акс

этган моддий жисмларни рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Рўйхатга олиш

кириш рақами

ва санаси


Жўнатувчининг

санаси ва чиқиш

рақами


Жўнатувчи

ташкилот номи


Ҳужжатнинг

қисқача мазмуни


Варақлар сони

ва нусха рақами


асосий

ҳужжатлар


иловалар


...

1


2

3

4

5

6






            

            

Ҳужжатдаги

резолюция


Ижро муддати

(мавжуд бўлса)


Ҳужжатни қабул қилиш

санаси, Ф.И.О., имзо


Ҳужжатни қайтариш

санаси, имзо, Ф.И.О.


Йиғма жилд

рақами


Йўқ қилинганлик

ҳақида белги (йўқ

қилинганлик ҳақида

далолатнома рақами

ва санаси)


7


8

9

10

11

12









Намунавий низомга

6-ИЛОВА



____________________________________

(ташкилотнинг номи)


____________________________________

(таркибий бўлинманинг номи)



Ҳужжатлар кўринишидаги тижорат сири акс этган

моддий жисмлар ҳаракатининг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

Кирим

рақами,

санаси


Ҳужжат қаердан

келиб тушган ва

қаерга юборилган


Ҳужжатнинг кўриниши

ва қисқа мазмуни


Варақлар сони ва нусха рақами


Ҳужжат ижрога

кимга топширилди,

имзо ва сана


асосий

ҳужжатнинг


илованинг


...

1


2

3

4

5

6






Ҳужжат ижрочидан

олинганлиги ҳақида

имзо ва сана


Ҳужжат тикилган

йиғмажилд рақами


Ҳужжат мавжудлиги

текширилганлиги

ҳақида белги


Ҳужжат йўқ қилинганлиги

(архивга топширилганлиги)

ҳақида далолатноманинг

сони ва санаси


Изоҳ


7


8

9

10

11









Намунавий низомга

7-ИЛОВА



____________________________________

(ташкилотнинг номи)


____________________________________

(таркибий бўлинманинг номи)



Ахборот ҳажмли жисмлар кўринишидаги

тижорат сири акс этган моддий жисмлар

ҳаракатининг ҳисобини юритиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

АҲЖ тури

ва ўлчами


АҲЖ рақами ва

келиб тушиш

санаси


АҲЖ қаердан келиб

тушган ва қаерга

юборилган

АҲЖдаги ахборотнинг

қисқача мазмуни

АҲЖ ижрога кимга

топширилди, имзо

ва сана


...

1


2


3

4

5





Тижорат сирига масъул

шахснинг АҲЖни

олганлиги ҳақида

тилхати ва санаси


АҲЖнинг жойи,

йиғмажилди

рақами


АҲЖ мавжудлиги

текширилганлиги

ҳақида белги


АҲЖдаги

ахборотнинг йўқ

қилинганлиги ҳақида

далолатноманинг

сони ва санаси


АҲЖнинг

ҳисобдан

чиқарилганлиги

ҳақида маълумот


Изоҳ


6


7

8

9

10

11









Намунавий низомга

8-ИЛОВА



____-сонли "Тижорат сири" грифи қўйилган

йиғма жилддаги ҳужжатларнинг

ИЧКИ РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат сони


Ҳужжат

киритилган сана


Ҳужжатнинг номи

ва қисқача мазмуни


Варақлар

сони


Нусхалар

сони


Изоҳ


...

1


2


3

4

5

6






Жами:


та ҳужжат.



(рақамлар ва ҳарфлар билан)



          


        


          




(лавозим


Ф.И.О.


имзо)





Намунавий низомга

9-ИЛОВА



"Тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилддан

олинган ҳужжатлар бўйича

МАЪЛУМОТНОМА


_____________даги ______-сонли ҳужжат йиғмажилддан ______ варақда олинди.

     


(бошқа йиғмажилдга тикилган тақдирда, янги йиғмажилд рақами кўрсатилади;


     


юборилганда - қаерга юборилган, қанча муддатга, юбориш ва қайтариш санаси кўрсатилган ҳолда;


     


йўқ қилинганда - йўқ қилиш далолатномаси рақами ва санаси)

Асос:


              


        


          




(лавозим


Ф.И.О.


имзо)

       





Намунавий низомга

10-ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

ташкилот раҳбари

____________ ____________________

(имзо                             Ф.И.О.)


201__ йил "___" _____________

___________________________________

(ташкилотнинг номи)



Тижорат сири акс этган моддий жисмлар ва

"тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар

мавжудлигини текшириш ______-сон

ДАЛОЛАТНОМАСИ

Асос



(ҳар йилги хатлов, тижорат сири акс этган моддий жисмлар йўқотилганда, тижорат сири

           

акс этган моддий жисмларни рўйхатга олиш, ҳисобини юритиш, сақлашга масъул шахс алмашганда

          

(бўшаганда) ўтказиладиган навбатдан ташқари текшириш)

Текширишда қуйидагилар аниқланди:

1. Ҳисобга олиш маълумотлари бўйича ҳаммаси бўлиб ҳисобда туради:


________та тижорат сири акс этган моддий жисм;


________та "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар.

Мавжуд:


________та тижорат сири акс этган моддий жисм;


________та "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар.

Аниқланмади:


________та тижорат сири акс этган моддий жисм;


________та "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар.

2. Ҳисобга олиш маълумотларига киритилмаган қуйидагилар аниқланди:


________та тижорат сири акс этган моддий жисм;


________та "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар.

3. Тижорат сири акс этган моддий жисмлар аҳволининг тавсифи


         

(қониқарли, қониқарсиз, шикастлар билан, шикастсиз)

"тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар аҳволининг тавсифи


         

(қониқарли, қониқарсиз, шикастлар билан, шикастсиз)

Комиссия томонидан тижорат сири акс этган моддий жисмлар ёки ____________________________________-сонли "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар танлаб олиш йўли билан текширилди.


Улардан: ___________________та тижорат сири акс этган моддий жисмлар ёки ____________________________________ сонли "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар мавжуд;

___________________та тижорат сири акс этган моддий жисмлар ёки ____________________________________-сонли "тижорат сири" грифи қўйилган йиғмажилдлар аниқланмади.

Текшириш натижаси бўйича қарор


Комиссия раиси:


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

Комиссиянинг масъул котиби


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

Комиссия аъзолари:


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)


      


      




(лавозими,


Ф.И.О.


имзо)

20__ йил "___" ________________.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 1 август, 30-сон, 370-модда