язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш. Хайрия фаолияти/ ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (4-илова) олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 23.08.2011 й. 240-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (4-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 04.09.2019 й. 729-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кексалар ва ногиронлар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийларини (кейинги ўринларда санаторийлар деб аталади) ташкил этиш ва уларнинг фаолияти тартибини белгилайди. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



3-банднинг олдинги таҳрири


3. Санаторийлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, ушбу Низомга, шунингдек ўз уставларига амал қиладилар. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



4-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Санаторийларнинг, шу жумладан, республика санаторийларининг уставлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Санаторийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Ногиронлар ва кексаларни бепул санаторий-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд)



9-банд ўн тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


йилнинг ҳар чорагида санаторийларнинг фаолияти, соғломлаштиришнинг моддий-техника базаси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади; (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врач лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳри Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 17.10.2016 й. 347-сон Қароридан олдинги таҳрири



5-банднинг олдинги таҳрири


5. Санаторийлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.



13-банднинг олдинги таҳрири


13. Дам олувчиларни овқат билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.

Дам олувчиларни юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан белгиланади.



14-банднинг олдинги таҳрири


14. Санаторийлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:

даволаш-профилактика муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларидан, санаторийларнинг иши учун зарур бўлган, шу жумладан, дам олувчиларнинг касалликлари хусусияти ва кечиши тўғрисидаги маълумотларни олиш;

даволаш-профилактика муассасалари, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш масалалари бўйича тавсиялар бериш;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига санаторийларнинг ишини яхшилаш, дам олувчиларнинг касалликлари профилактикаси ва уларни соғломлаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

санаторийлар ходимларининг қонуний манфаатларини белгиланган тартибда ҳимоя қилиш.



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Бош врач санаторийга бевосита раҳбарлик қилади. Бош врач лавозимига тайинлаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.