язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Никоҳ ва оила/ Фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш. ФҲДЁ органлари. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.11.2016 й. 387-сон "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.11.2016 й.

N 387



ФУҚАРОЛИК ҲОЛАТИ

ДАЛОЛАТНОМАЛАРИНИ ҚАЙД ЭТИШ

ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2016 йил 14 ноябрдаги

387-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Оила кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 18-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши, шунингдек қарорга 1-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2003 йил 25 августдаги 365-сон қарорининг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 8-сон, 77-модда), шунингдек қарорга 2-илова.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илова 18-бандининг "а" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Адлия органлари ва муассасалари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2010 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-255-сон Қонуни) 2010 йил 28 декабрдаги 319-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 74-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Дафн этишга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 14 июндаги 174-сон қарорига 2-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 6-сон, 51-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Апостиль қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 11-сон, 90-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 566-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2016 йил, 11-сон, 104-модда