язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирининг 12.12.2016 й. 284-мҳ-сон "Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 12.12.2016 й. 2090-11-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.12.2016 й.

N 2090-11




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.12.2016 й.

N 284-мҳ


БУЙРУҒИ



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 11 январдаги 6-сон "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 40-бандига қўшимчалар киритиш ҳақида"ги, 2016 йил 7 июндаги 190-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига давлат уй-жой фондини хусусийлаштириш тартибини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ва 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 30 мартдаги 64-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2090, 2010 йил 30 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 13-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси (Д. Якубова) ҳамда Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Ш. Саидов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.



Вазир                                                      М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА



Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни

амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 58 ва 58-1-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"58. Тошкент шаҳрида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.

Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг (кейинги ўринларда Рўйхат деб юритилади) 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида ёки Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тўғрисидаги низомнинг иловасидаги Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг (кейинги ўринларда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати деб юритилади) 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.

58-1. Тошкент вилоятида жойлашган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини, шунингдек Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйиш, кўчмас мулкдан (кўчмас мулкнинг бир қисмидан) воз кечиш ва кўчмас мулкни ўзгага беришнинг бошқа усулларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.

Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.".


2. 80-банднинг саккизинчи хатбошиси "бошқармаларидан" деган сўздан кейин "(Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонасидан)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


3. 80-1 ва 80-2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"80-1. Тошкент шаҳрида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.

Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.

80-2. Тошкент вилоятида жойлашган хусусийлаштирилган уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисми бўйича олди-сотди, айирбошлаш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя шартномаларини нотариал тасдиқлаш, агар сотиб олувчи томон Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахс ҳисобланса (Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса) амалга оширилади.

Бунда, нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган шахснинг паспортига қўйилган доимий прописка штампини текширади. Агар паспортда Рўйхатнинг 2, 5, 9 - 11-бандлари асосида ёки чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 2, 3 ва 6-бандлари асосида қўйилган доимий прописка штампи мавжуд бўлса, нотариус ички ишлар органининг доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномасини талаб қилади.

Бу ҳолатда мазкур шахснинг паспортига доимий прописка штампи қўйилган санадан бошлаб у Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида уч йил доимий яшаган бўлиши лозим.".


4. 96-бандда:

иккинчи хатбошидаги "далолатномаси" деган сўз "ордери" деган сўз билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Бунда, корхонага бўлган мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ордер мазкур хусусийлаштирилган корхонанинг қуйидаги кўчмас мулклари учун (қонунга мувофиқ хусусийлаштирилмайдиган объектлар бундан мустасно) ҳам мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб ҳисобланади:

хусусийлаштирилган корхоналардаги давлат мулкини хусусийлаштиришда аниқланмаган кўчмас мулк;

хусусийлаштиришда тасарруф этиш ҳуқуқисиз фойдаланишга берилган, корхона ҳудудида жойлашган кўчмас мулк.".


5. Қуйидаги мазмундаги 132-1-банд билан тўлдирилсин:

"132-1. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни гаровга (ипотекага) қўйишда, ушбу Йўриқноманинг 57, 58, 58-1 ва 58-2-бандлари қоидаларига риоя қилинади.".


6. 136-банднинг еттинчи хатбошиси "бошқармалари" деган сўздан кейин "(Тошкент шаҳрида - "Тошкент шаҳрида уй-жойга давлат ордерлари ва маълумотлар бериш маркази" давлат унитар корхонаси)" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


7. 215-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳужжатсиз шаклдаги қимматли қоғозлар ҳисобга олиш регистрларидаги ёзувлар тарзида тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида сақланади.".


8. 258-банддаги "депозитарийлардан" деган сўзлар "инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 260-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"260. Банкда (бошқа кредит ташкилотида) сақланаётган омонат, мерос берувчининг номидаги қимматли қоғозлар мавжудлигини тасдиқлашда, нотариус меросхўрлардан омонат дафтарчасини (банк омонати шартномасини ёки омонат мавжудлигини исботловчи бошқа тегишли ҳужжатни), қимматли қоғозларга нисбатан эса тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг маълумотномасини талаб қилади. Тадбиркорлик субъектлари нотариал ҳаракатни амалга ошириш юзасидан мурожаат этса, ушбу маълумотнома тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсидан идоралараро сўров орқали олинади. Омонат дафтарчалари нусхалари ва маълумотномалар мерос ишига бириктирилган бўлиши керак.".


10. 325-банднинг олтинчи хатбошисидаги "депозитарий" деган сўз "тегишли инвестиция воситачиси ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" деган сўзлар билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 19 декабрь, 50-сон, 569-модда