язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2017 й. 282-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.05.2017 й.

N 282



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ АЙРИМ

ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019

йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва

уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини

тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2853-сон қарорининг 20-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарор талабларига мувофиқлаштирсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 12 майдаги

282-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 8-сон, 61-модда):


а) Ўзбекистон Республикаси бозорларида савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларида:


28-банднинг иккинчи хатбошига "Бозор ҳудудида ер участкалари ажратишга" сўзларидан кейин (деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари ҳудудида қонун ҳужжатларига мувофиқ замонавий савдо мажмуалари қуриш учун ер участкалари ажратиш бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин;


38-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"автотранспорт воситаларининг вақтинча сақлаш хизматлари кўрсатишдан тушган даромадлар";

бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


42-банднинг иккинчи хатбошига "100 та ва ундан кўп турғун" сўзларидан кейин "(деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари учун 50 та ва ундан ортиқ савдо ўринлари)" сўзлари қўшилсин;


46-банднинг биринчи хатбошидаги "бироқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган энг кам миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) Ўзбекистон Республикасида савдо комплекслари фаолиятини ташкил этиш қоидаларининг 37-бандидаги "бироқ ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган энг кам миқдорлардан паст бўлмаган миқдорда" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 июлдаги 213-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 7-сон, 48-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 23-бандига "вақтинча сақлаш" сўзларидан кейин "(автотранспорт воситаларининг деҳқон (озиқ-овқат) бозорларининг автомобиллар тўхташ жойида вақтинча тўхтаб туриши бундан мустасно)" сўзлари қўшилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 май, 20-сон, 363-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 5-сон, 70-модда