язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Суд ва бошқа органлар актларини амалга ошириш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.05.2017 й. ПҚ-3016-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.05.2017 й.

N ПҚ-3016



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5059-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг ташкилий-штат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмалари 2-3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида хизматни ўташ тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий аппарати, Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлимлари, Мажбурий ижро бюроси туман бўлимлари ходимларининг ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари 6 - 9-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларининг чекланган сони 12 074 нафар, шу жумладан, марказий аппаратда 142 нафар этиб белгилансин, шундан 1 301 нафари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан, 10 773 нафари Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига:

зарур ҳолларда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг ташкилий-штат тузилмаларига ўзгартишлар киритиш;

Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларига Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликлари киритиш ҳуқуқи берилсин.


3. Белгилансинки, Бюро:

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланадиган ва озод этиладиган директор томонидан бошқарилади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори олдида ҳисобдор ҳисобланади.

Бюро директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосарига тенглаштирилсин.


4. Бюро Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Марказий банки, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг статистик ахбороти юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

Бюрога тугатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаменти, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлардан ишга қабул қилинган ходимларга даражали унвонлар берилиши Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан ҳал этилади;

даражали унвонга эга Бюро ходимлари прокуратура органлари ходимлари ҳисобланади ҳамда уларга прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган имтиёзлар, моддий ва ижтимоий муҳофаза қилиш чоралари татбиқ этилади.


6. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари томонидан Бюро ходимлари зиммасига уларнинг ваколатига кирмайдиган вазифаларни юклаш тақиқланади.


7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Бюронинг штат жадваллари ҳамда харажатлар сметасини тасдиқласин;

2017 йил 1 июлга қадар ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажарганлиги учун Бюро ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Белгилаб қўйилсинки, Бюронинг буюртмасига асосан:

"Ўзавтосаноат" АК Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган меъёрларга мувофиқ, хизматда фойдаланиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминлайди;

"Ўзбекнефтгаз" МХК "Ўздавнефтгазинспекция" ДИ билан келишилган ҳолда ўрнатилган тартибда хизмат ва махсус автотранспорт воситалари ҳамда генераторлар учун керакли ҳажмда бензин ва дизель ёқилғисини ажратилишини таъминлайди.


9. "Ўзстандарт" агентлиги Бюрога табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг яроқлилик ҳолатини мониторинг қилиш мақсадида кўчма лабораториялар учун тегишли рухсат берувчи ҳужжатларни тайёрланишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларининг мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжини ўргансин ҳамда жиҳозланишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Бош прокуратура билан ҳамкорликда бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электр энергияси ва табиий газ етказиб берувчилар билан ўзаро ҳамкорлик тартиби тўғрисидаги низомни;

Истеъмолчиларни электр ва газ тармоқларидан узиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

икки ой муддатда Бюро ходимларининг хизмат кийими ва фарқловчи белгилари намуналарини тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритишни;

уч ой муддатда Бюро ва унинг ҳудудий тузилмаларини юклатилган вазифаларни юқори ва профессионал даражада бажарилишини таъминлай оладиган малакали кадрлар билан, шу жумладан, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК, шунингдек, тугатилаётган Суд департаменти ходимлари таркибидан тўлдирилишини таъминласин.


14. Бюро Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Халқобод кўчаси, 3-тор кўчаси, 2-А уйда жойлаштирилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Бюро ҳудудий тузилмаларининг тўлақонли фаолият юритишини таъминлаш учун жойлаштириш, жиҳозлаш ва бошқа ташкилий масалаларни ҳал этсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 10-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Бош прокуратура, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


17. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бюронинг 2017 йилдаги фаолияти самарадорлигини ўргансин ва зарурат туғилганда, унинг ташкилий-штат тузилмасини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг

ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ







Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими

3



ДИРЕКТОР



Директор ёрдамчиси










































































































































Директорнинг биринчи

ўринбосари - Ташкилий-

назорат ва таҳлил

бошқармаси бошлиғи



Директор ўринбосари - Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бошқармаси бошлиғи



Директор ўринбосари - Энергия ресурслари,  маиший чиқиндилар соҳасида қарздорлик ундирувини

мувофиқлаштириш

бошқармаси бошлиғи




Кадрлар

бошқармаси

10



Суриштирув

ва маъмурий

амалиёт

бўлими


3















































Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар

ҳужжатларини ижро этиш

бошқармаси

23




Энергия

ресурслари,

маиший

чиқиндилар

соҳасида

қарздорлик

ундирувини

мувофиқ-

лаштириш

бошқармаси

34
















Ташкилий-

назорат ва

таҳлил

бошқармаси

11









Ички

хавфсизликни

таъминлаш

бошқармаси

10



Ҳуқуқий

таъминлаш

ва халқаро-

ҳуқуқий

алоқалар бўлими

7









































Жиноят ишлари

бўйича ва маъмурий

судлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими


4
















Назоратни ташкиллаш-

тириш, статистика ва таҳлил бўлими


7









Электр

таъминоти соҳасида

қарздорлик

ундирувини мувофиқлаш-

тириш бўлими

4











































Биринчи бўлим

1



Ишлар бошқармаси

10





























Мурожаатлар билан ишлаш бўлими

4





Иқтисодий судлар

ҳужжатларини ижро

этиш бўлими


4




































Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш маркази

22












Газ таъминоти

соҳасида

қарздорлик

ундирувини мувофиқлаш-

тириш бўлими

4




























Ҳужжатли

текширишлар

бўлими

3





Фуқаролик ишлари

бўйича судлар

ҳужжатларини

ижро этиш бўлими

8
















































Ҳудудий бошқармалар











































Ичик ишлар, солиқ ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими


3





Маиший

чиқиндилар

соҳасида

қарздорлик

ундирувини

мувофиқ-

лаштириш

бўлими

6
































































Туман (шаҳар) бўлимлари





































































Ахборот

таъминоти ва

қидирув бўлими

4







































Энергия

ресурслари

ҳисобининг

автомат-

лаштирилган

тизимларини

мониторинг

қилиш бўлими

7
























































































































"Электрон онлайн-

аукционларни

ташкил қилиш

маркази"

давлат унитар корхонаси

































































Тезкор-

қидирув

фаолияти ҳисоби

бўлими (А

шуъбаси)

3













































































































































































Тезкор бўлим

5




















































































































































































Крими-

налистика

лаборато-

рияси


2




















































































































































































Навбатчи қисм

3























































































































        

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 142 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган - 36 бирлик.


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

2-ИЛОВА


Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ






Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектор

1



Бошқарма бошлиғи



Ички хавфсизликни

таъминлаш шуъбаси

2-3






















































































































































Бошқарма бошлиғининг биринчи

ўринбосари - ташкилий-назорат

ва таҳлил бўлими бошлиғи


Бошқарма бошлиғи ўринбосари - суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими бошлиғи


Бошқарма бошлиғи ўринбосари - энергия ресурслари, маиший чиқиндилар соҳасида қарздорлик ундирувини ташкиллаштириш бўлими бошлиғи



Кадрлар бўлими

3-6























































Биринчи бўлим

1




Ташкилий-назорат

ва таҳлил бўлими

4




Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш бўлими

4-6




Энергия ресурслари, маиший чиқиндилар соҳасида қарздорлик ундирувини ташкиллаштириш бўлими

6-9


















































Суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси

2-3




Мурожаатлар билан

ишлаш шуъбаси

3





















Ахборот таъминоти ва қидирув шуъбаси

2
































Энергия ресурслари ҳисобининг автоматлаш-

тирилган тизимларини мониторинг қилиш шуъбаси

2












Ҳужжатли текширишлар

гуруҳи (шуъбаси)

1-2









Молия-хўжалик

бўлими

4











































































Ахборот-коммуникация

технологияларини жорий

этиш бўлими

2













Тезкор-қидирув фаолияти

ҳисоби шуъбаси

(А шуъбаси)

2



Депозит ҳисобварақлари

билан ишлаш гуруҳи

(шуъбаси)

1-11





























































































Тезкор шуъба

2-4






































































































































Навбатчи қисм

3








































       

Бошқарув ходимларининг умумий сони - 49-72 бирлик.

*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.


Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг умумий сони - 810 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган - 270 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

3-ИЛОВА


Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг

НАМУНАВИЙ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ















Бўлим бошлиғи
































































































































Бошлиқ ўринбосари

1


Бошлиқ ўринбосари

0-1























































Давлат ижрочиси

0-59




Мониторинг ва ҳисоб шуъбаси

2-13


Суриштирувчи

1-2











































Қидирув гуруҳи (шуъбаси)

1-2




Қарздорликни судгача

ундириш шуъбаси

2-3



Ҳисобчи

1














































































Тезкор шуъба

2-3


















































































Энергия ресурслари ва маиший чиқиндилар бўйича қарздорликни ундириш ва назорат қилиш шуъбаси

3-120




























































































































Техник кузатув гуруҳи (шуъбаси)

1-5
































































         

Умумий штат бирликлари сони - 15-198 бирлик, шундан бошқарув ходимлари - 6-68 бирлик (шу жумладан давлат ижрочилари - 2-61 бирлик), ишлаб чиқариш ходимлари - 9-142 бирлик


*) техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида аниқланади.


Мажбурий ижро бюроси туман (шаҳар) бўлимларининг умумий чекланган сони 11 122 бирлик, шундан бошқарув ходимлари - 3 883 бирлик (шу жумладан давлат ижрочилари - 2 729 бирлик), ишлаб чиқариш ходимлари - 7 239 бирлик, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган - 995 бирлик.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси марказий

аппарати ходимларининг Ягона тариф сеткаси

бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Разрядлар


Бюро директори


19

Бюро директорининг биринчи ўринбосари*



Бюро директорининг ўринбосари*



Бошқарма бошлиғи**


18

Бўлим бошлиғи**


17

Бош ҳисобчи


17

Бош: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор;

Бюро директорининг ёрдамчиси


15

Катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор, криминалист


14

Криминалист


13

Бош мутахассис


12

Етакчи мутахассис


11

I-тоифали мутахассис


10

*) Бюро директорининг биринчи ўринбосарига Бюро директори ставкасидан - 3%, Бюро директорининг ўринбосарига - 5% кам миқдорда.

**) Бюро бошқарма ва бўлим бошлиғи ўринбосарига бошқарма ва бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

7-ИЛОВА



Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи

Вилоятлар гуруҳлари бўйича разрядлар


гуруҳдан

ташқари


1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


Бошқарма бошлиғи


18

17

16

16

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари*






Бўлим бошлиғи, бош ҳисобчи


17

16

15

15

Бош тафтишчи


14

14

14

14

Катта: суриштирувчи, тафтишчи, инспектор


13

13

13

13

Суриштирувчи, инспектор


12

12

12

12

Бош мутахассис


11

11

11

11

Етакчи мутахассис


10

10

10

10

I-тоифали мутахассис


9

9

9

9

Ҳисобчи-кассир


8

8

8

8

*) Ҳудудий бошқарманинг бошлиғи ўринбосарига ҳудудий бошқарма бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

Гуруҳдан ташқари


1-гуруҳ


2-гуруҳ


3-гуруҳ


Тошкент шаҳри

Қорақалпоғистон Республикаси,


Бухоро вилояти,

Жиззах вилояти,


Андижон вилояти,


Навоий вилояти,

Сирдарё вилояти


Қашқадарё вилояти,


Наманган вилояти,



Самарқанд вилояти,


Сурхондарё вилояти,



Тошкент вилояти,


Хоразм вилояти



Фарғона вилояти




        





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

8-ИЛОВА



Бюро шаҳар бўлимлари ходимларининг Ягона

тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Шаҳарлар гуруҳлари

бўйича разрядлар


1-гуруҳ


2-гуруҳ


Бўлим бошлиғи - катта давлат ижрочиси


15

14

Бўлим бошлиғининг ўринбосари*




Давлат ижрочиси


14

13

Катта инспектор


12

12

Ҳисобчи


12

12

Давлат инспектори


11

11

Суриштирувчи, инспектор, криминалист


11

11

Бош муҳандис


11

11

Мутахассис


10

10

*) Бюро шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.

1-гуруҳ


2-гуруҳ

Андижон шаҳри,


Гулистон шаҳри,

Бухоро шаҳри,


Жиззах шаҳри,

Қарши шаҳри,


Термиз шаҳри,

Навоий шаҳри,


Урганч шаҳри

Наманган шаҳри,



Нукус шаҳри,



Самарқанд шаҳри,



Фарғона шаҳри



             





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

9-ИЛОВА



Бюро туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг

Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш

РАЗРЯДЛАРИ

Лавозимлар номи


Разрядлар


Бўлим бошлиғи - катта давлат ижрочиси


14

Бўлим бошлиғининг ўринбосари*



Давлат ижрочиси


13

Катта инспектор


12

Ҳисобчи


12

Давлат инспектори


11

Суриштирувчи, инспектор, криминалист


11

Бош муҳандис


11

Мутахассис


10

*) Бюро туман (шаҳар) бўлими бошлиғининг ўринбосарига бўлим бошлиғи ставкасидан 5% кам миқдорда.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 майдаги

ПҚ-3016-сон қарорига

10-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз

кучини йўқотган деб топилган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сонли қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши, 4-банди ҳамда унинг 1-иловаси.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг суд қарорларини ижро этиш, моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 1 ноябрдаги ПҚ-722-сонли қарори 7-иловасининг иловаси.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 29 декабрдаги ПҚ-1900-сонли қарорининг 6-банди ҳамда унинг 4 - 6-иловалари.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сонли қарори 1-бандининг иккинчи - тўртинчи хатбошилари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда Суд ижрочиларининг ҳаёти ва соғлиғини давлат томонидан мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 10 июлдаги 195-сонли қарори 1-бандининг иккинчи хатбоши ҳамда унинг 1-иловаси.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 5 июнь, 22-сон, 425-модда