ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

ЎзР ВМ 01.05.2003 й. 199-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎзР ВМ 01.05.2003 й. 199-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 15.06.2017 й. 375-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчи томонидан тегишли банк муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маҳаллий органларининг табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси ҳисоб рақамларига ўтказилади.



16-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Юридик шахсларнинг турли ҳудудларда жойлашган бўлинмалари ва филиаллари юридик шахс бўлмаса ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлишмаса атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини юридик шахслар тўлайди. Компенсация тўловлари корхоналарнинг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари ва филиаллари жойлашган ҳудудларнинг табиатни муҳофаза қилиш жамғармаларига йўналтирилади.




ЎзР ВМ 03.02.2010 й. 11-сон Қароридан олдинги таҳрири



3-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


3. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқова оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг норматив ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча), шунингдек аварияли ва зарбли масса компенсация тўловлари объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:




ЎзР ВМ 06.02.2006 й. 15-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-бандининг олдинги таҳрири


2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилар, идоравий мансублигидан, мулкчилик шакллари ва хўжалик фаолияти ташкил этилишидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи (оқава оқизувчи) ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар ҳисобланади.



12-банди саккизинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда Ккр қуйидаги боғлиқликда аниқланади:

Т/р

Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш (оқизиш) ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган нормативлар (лимитлар)дан ортиқ бўлган (қисқартирувчи) ҳажми

(баравар)

Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари

(Ккр)


1.

1,05 дан 1,059 гача


1,1

2.

1,06 дан 1,1 гача


1,25

3.

1,11 дан 1,2 гача


1,7

4.

1,21 дан 1,3 гача


2,2

5.

1,31 дан 1,5 гача


3,0

6.

1,51 дан 2,0 гача


4,0

7.

2,1 ва ундан юқори


5,0

         

































Время: 0.0203
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск