язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Инвестициялар/ Хорижий инвестициялар/ ЎзР Президентининг 30.11.1996 й. ПФ-1652-сон Фармонининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР Президентининг 30.11.1996 й.

ПФ-1652-сон Фармонининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 06.03.2019 й.

ПФ-5684-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


- корхонанинг низом жамғармаси 600 миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас; (ЎзР Президентининг 29.09.2017 й. ПФ-5197-сон Фармони таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 24.05.2017 й.

ПФ-5055-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


1. Белгилаб қўйилсинки, 1998 йилнинг 1 апрелидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:



1-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.




ЎзР Президентининг 27.03.1998 й.

ПФ-1981-сон Фармонидан олдинги таҳрири



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Белгилаб қўйилсинки, 1997 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидаги шартларга жавоб берадиган янгидан ташкил этиладиган корхоналар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига киради:

корхонанинг низом жамғармаси 300 минг АҚШ долларига тенг суммадан кам бўлиши мумкин эмас;

корхона иштирокчиларидан бири албатта хорижий юридик шахс бўлиши шарт;

хорижий сармоялар улуши корхона низом жамғармасининг камида 30 фоизини ташкил этиши зарур.

Янги ташкил этилаётган корхоналар мазкур шартларга жавоб бермаган тақдирда хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар жумласига кирмайди ҳамда корхона жойлашган ҳудуддаги шаҳар ва туман ҳокимликларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.