язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.07.2017 й. 472-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.07.2017 й.

N 472



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2775-сон ва "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 14 февралдаги ПҚ-2776-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 июлдаги

472-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида" 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорининг 5-бандида:


а) иккинчи хатбошидаги "Молия вазирлиги" сўзлари "Вазирлар Маҳкамаси" сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларда:


а) 61-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзавтойўл" компанияси"" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 65-банддаги "Ўзавтойўл" компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 20 июлдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимининг ташкилий тузилмасидаги "6. Тошкент автомобиль-йўллари институти" сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 30 июндаги 152-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 6-7-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Автомобиль йўллари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5 ва 6-бандлардаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясини" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" ва "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасини" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 15-бандда:

биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 17-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи ва бешинчи хатбошилардаги "ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотларининг" сўзлари "ҳудудий автомобиль йўллари бош бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошидаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 18-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотлари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 19, 26-бандлардаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 22-банддаги, 24-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) иловадаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" ва "ҳудудий шўъба йўл-қурилиш ташкилотлари" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" ва "Автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 1 ноябрдаги 226-сон қарорида:


а) қарорнинг номидан "умумий фойдаланиладиган" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қарорнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни самарали ташкил этиш ва сифатини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


в) 1-бандда:

иккинчи хатбошидаги "умумий фойдаланиладиган" сўзлари чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ.";


г) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан биргаликда тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари қатъий ижро этилишини таъминласин";


д) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд қўшилсин:

"2-1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси жорий йилнинг 1 мартидан кечикмай Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш Кенгаши билан келишган ҳолда:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш бўйича ҳар йилги дастурларни шакллантиради ва тасдиқлайди;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш параметрларини тасдиқлайди;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш бўйича ҳар йилги дастурларни тасдиқлайди";


е) 1-иловада:

илованинг номидаги "умумий фойдаланиладиган" сўзлари чиқариб ташлансин;


1-банддаги "умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини" сўзлари "умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, умумий фойдаланишдаги хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини" сўзлари билан алмаштирилсин;


11-бандда:

"в" кичик бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"узунлиги 55 погон метргача бўлган кўприклар қуриш";

учинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

"г" кичик банднинг иккинчи хатбошидан "40%" рақами чиқариб ташлансин;


21-банднинг "б" кичик бандига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:

"хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларида асос сифатида мавжуд йўл тўшамаларидан фойдаланган ҳолда қопламаларнинг такомиллашган турларини ётқизиш";

учинчи - ўн биринчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


31-бандда:

саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича ишларга, шунингдек тошқин, сел, қор кўчиши, ўпирилиш ҳодисалари, зилзилаларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ишларини бажаришда жалб этилган ходимларни озиқ-овқат, махсус кийим-бош билан таъминлаш;

йўл таъмирлаш пунктлари учун мебель, инвентарь ва ташкилий техника (шу жумладан кўчма вагон-уйлар) сотиб олиш;


ж) 2-иловада:

илованинг номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция

қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган

ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни

қабул қилиб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ":


1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Ушбу Низом умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини, хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини, шунингдек йўл иншоотларини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартибини белгилайди";


2-банддан "ва ўртача" сўзлари чиқариб ташлансин;


3-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"3. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича объектлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

Буюртмачи ташкилотларга қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ишларини бажаришга рухсатномалар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан берилади.";


4-бандда:

биринчи хатбошидан "ва ўртача" сўзлари чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш ишлари сифати устидан давлат назорати белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан амалга оширилади";

олтинчи хатбошидан "ва ўртача" сўзлари чиқариб ташлансин;


III бўлимнинг номидан "ва ўртача" сўзлари чиқариб ташлансин;


6-банднинг биринчи хатбошидан, V бўлимнинг номидан, 18 - 23-бандлардан "ва ўртача" сўзлари чиқариб ташлансин;


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. Ишчи комиссиялар буюртмачининг қарорлари (буйруқлари) билан тайинланади. Ишчи комиссиялар таркибига қабул қилинаётган объектдан фойдаланиш юкланган буюртмачи, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, пудрат ташкилотлари (субпудрат ташкилотлари), йўл ташкилоти, лойиҳа ташкилоти ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради";


12-банднинг еттинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Қуриш ва реконструкция қилиш тугалланган объектларни қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссияси объектни қуриш ва реконструкция қилишни лойиҳалаштиришга топшириқни тасдиқлаган орган томонидан ташкил этилади. Қуриш ва реконструкция қилиш тугалланган объектларни (ёки уларнинг участкаларини - ишга тушириш комплексларини) қабул қилиб олиш бўйича давлат комиссияси таркибига қабул қилинаётган объектлардан фойдаланиш юкланган буюртмачи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, пудрат ташкилотлари (субпудрат ташкилотлар), йўл ташкилоти, лойиҳа ташкилотлари, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари, давлат санитария ва ёнғин назорати органлари (линиядаги бинолар ва қўшимча иншоотлар бўйича), табиатни муҳофаза қилиш органларининг вакиллари, Бош давлат меҳнат техника инспектори ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакиллари киради";


19 ва 20-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектлар буюртмачи (раис), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, пудрат ташкилотлари, йўлга хизмат кўрсатувчи йўл ташкилоти, Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари, лойиҳа ташкилоти (муаллифлик назорати) ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакилларидан иборат таркибда ишчи комиссиялар томонидан фойдаланишга қабул қилинади.

20. Мукаммал таъмирлаш тугалланган объектларни қабул қилиб олишда пудрат ташкилоти ишчи комиссияга лойиҳа-смета ҳужжатларини, ёпилиб кетадиган ишлар далолатномаларини, қурилиш материаллари синовлари журналлари ва далолатномаларини ва назорат намуналарини, мувофиқлик сертификатларини, ишларни бажариш ва муаллифлик назорати журналларини, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг мулоҳазаларини бартараф этиш далолатномаларини тақдим этишга мажбурдир.

Комиссия томонидан бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, шаҳарсозлик нормаларига, ишларни бажариш қоидалари ва стандартларига мувофиқлиги; Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг мулоҳазалари бартараф этилиши; зарур назорат ўлчовлари ва лаборатория синовлари ўтказилган ҳолда ишларнинг сифати; бажарилган ишлар ҳажмлари ва турларининг тасдиқланган лойиҳага, стандартларга, қурилиш нормаларига ва ишларни бажариш қоидаларига мувофиқлиги текширилади.

Бажарилган ишлар натижалари ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича мукаммал таъмирлаш тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисида ишчи комиссиянинг далолатномасида акс эттирилади. Далолатномага ўлчов ведомостлари, лаборатория синовлари натижалари ва ижро ҳужжатлари илова қилинади";


21-банднинг биринчи хатбошидан "(ўртача)" сўзи чиқариб ташлансин;


5-иловада:

"(ўртача)" сўзи чиқариб ташлансин;

"Давархитектқурилиш" қўмитасининг ҳудудий инспекцияси вакили" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг давлат инспекторлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги 242-сон қарорига 3-иловадаги "Ўзавтойўл" автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришда ягона буюртмачи хизматлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 16 майдаги 124-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 48-модда) илованинг изоҳи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"* Ягона буюртмачи хизматлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқармаси, Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги томонидан инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ҳажмларидан қатъи назар, 2,0 миқдорида оширилган коэффициент қўлланилади.

Ушбу оширилган коэффициентлар Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳузуридаги "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича Дирекция" давлат унитар корхонаси ва Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бўйича ҳудудий бош бошқармалари ҳузуридаги "Минтақавий автомобиль йўллари бўйича буюртмачи хизмати" ДУКнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари учун ҳам қўлланилади;

** Оширилган коэффициент миқдори молиялаштиришнинг барча манбалари бўйича инвестиция лойиҳалари ҳажмларига ўзгартиришлар киритилгандан кейин навбатдаги ойдан бошлаб қайта кўриб чиқилади".


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 14 августдаги 231-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 87-модда) билан тасдиқланган Ҳудудларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 15-банднинг 19-кичик бандидаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловадаги "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 1-сон, 6-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзпўлатқурилмалойиҳа" МЧЖни белгиланган тартибда "Ўзоғирсаноатлойиҳа" АКга бирлаштириш тўғрисида".


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 55-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"55. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси".


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 мартдаги 171-ф-сон фармойишининг 2-бандига "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ахборот тизими" сўзларидан кейин ", шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги эгаллаб турган биноларда жойлаштириладиган ва Вазирликнинг ташкилий тузилмасига кирмайдиган ташкилотлар" сўзлари қўшилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 30 ноябрдаги 893-ф-сон фармойишига 2-илованинг 1.1.5.1-бандидаги "шу жумладан Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси объектлари эҳтиёжлари учун" сўзлари "шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси объектлари эҳтиёжлари учун" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги 221-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 18-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"18. Раиснинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади".


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 апрелдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 48-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"48. Ижро этувчи дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ижро этувчи директор бошчилик қилади ва мақоми бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади".






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 7 июлдаги

472-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2003 йил 21 августдаги 361-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 74-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концернини тугатиш ва Навоий кон-металлургия комбинати фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2004 йил 19 майдаги 237-сон қарорига 4-илованинг 10-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 15 февралдаги 64-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 10-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 24 мартдаги 51-сон қарорига илованинг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 23-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" ДАКни молиявий-иқтисодий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 13 мартдаги 76-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Трансйўлқурилиш компанияси" давлат унитар корхонасининг ишлаб чиқариш қувватларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 25 февралдаги 52-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзавтойўл" ДАК иқтисодий ночор корхоналарини молиявий соғломлаштириш бўйича дастурлар - "йўл хариталари"ни тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 9 июндаги 149-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 июль, 28-сон, 649-модда