язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Фавқулодда вазиятлар, уларнинг оқибатларини бартараф этиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.08.2017 й. 606-сон "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2017 й.

N 606



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАВҚУЛОДДА

ВАЗИЯТЛАР ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 июндаги ПҚ-3029-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеоролия хизмат маркази тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари тўғрисидаги низом (устав)ларни тасдиқласин;

тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Р.М. Джураев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 августдаги

606-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 11 апрелдаги 143-сон қарорининг 1 - 8, 15, 16, 18 - 26-бандлари, шунингдек қарорга 1 - 6-иловалар.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида" 2001 йил 2 мартдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚҚТ, 2001 й., 5-сон, 22-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2002 йил 1 майдаги 150-сон қарорига илованинг 5-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2002 й., 5-сон, 23-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизматини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 37-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолияти тўғрисида" 2004 йил 20 апрелдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2004 й., 4-сон, 38-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри Давлат қўмитаси ҳузуридаги давлат геодезия назорати инспекцияси тўғрисидаги, ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати тўғрисидаги, давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарорига 4-иловасининг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2005 й., 2-сон, 12-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарори иловасининг 37 ва 38-бандлари (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27 модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 69-банди (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги 321-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, ҚТ, 2001 й., 22-сон, 428-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 14 август, 32-сон, 818-модда