язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.08.2017 й. ПҚ-3223-сон "Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

17.08.2017 й.

N ПҚ-3223



ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА АХБОРОТ

АГЕНТЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2017 йил 11 августдаги ПФ-5148 сонли Фармони асосида матбуот ва оммавий ахборот воситалари, ноширлик, матбаа, кутубхоначилик, ахборот-ресурс соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, мавжуд ҳуқуқий-норматив ва моддий-техник базани такомиллаштириш, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, бошқарувнинг бозор муносабатларига хос усулларини кенг қўллаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларининг тузилмалари 3- ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директорига зарур ҳолларда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси тузилмаларига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларини сақлаш, шунингдек, уларнинг моддий- техник базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги ташкилотларнинг шартнома асосидаги ажратмалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини сақлаш, шунингдек, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши инобатга олинсин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари, Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" давлат илмий нашриёти давлат корхонаси давлат кўчмас мулки объектларида ижара тўловисиз жойлаштирилади;

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги "Тонг юлдузи" ва "Класс!" газеталари ҳамда "Гулхан" ва "Ғунча" журналларини нашр этиш билан боғлиқ харажатларнинг мазкур нашрларни ўз даромадлари билан таъминланмаган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармаларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар учун зарур бўлган маблағларни 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг харажатлари параметрлари доирасида ажратсин, 2018 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида назарда тутсин.


5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 30-уйда жойлаштирилсин.


6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бир ой муддатда, ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва фаолият йўналишларини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 19 август






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 августдаги

ПҚ-3223-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ













Ўзбекистон Матбуот

ва ахборот агентлиги


























































































     

Нашриёт-матбаа ижодий уйлари (НМИУ):

1. "Ўзбекистон" НМИУ давлат корхонаси

2. Ғафур Ғулом номидаги НМИУ давлат корхонаси

3. "Ўқитувчи" НМИУ давлат корхонаси

4. Чўлпон номидаги НМИУ давлат корхонаси

     


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси



Кўзи ожизлар босмахонаси давлат корхонаси


"Маъмурий бинолардан фойдаланиш бошқармаси" давлат корхонаси




































Қорақалпоғистон Республикаси Матбуот ва ахборот агентлиги,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари





























































1. "Ҳаёт" нашриёти давлат корхонаси

2. "Насаф" нашриёти давлат корхонаси

3. "Фарғона" нашриёти давлат корхонаси

4. "Наврўз" нашриёти давлат корхонаси

5. "Хоразм" нашриёти давлат корхонаси

6. "Наманган" нашриёти

    

7. "Зиё" нашриёти давлат корхонаси

8. "Зарафшон" нашриёти давлат корхонаси

9. "Бухоро" нашриёти давлат корхонаси

10. "Билим" нашриёти давлат корхонаси

11. "Қорақалпоғистон" нашриёти давлат корхонаси

12. А. Навоий нашриёти давлат корхонаси

13. Жиззах нашриёти давлат корхонаси

      










"Ўзбекистон миллий энциклопедияси"

Давлат илмий нашриёти давлат корхонаси















      

"Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази" давлат муассасаси

       


























           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 августдаги

ПҚ-3223-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Матбуот ва ахборот

агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ



Ёрдамчи



Бош директор



Ҳайъат





































































Бош директорнинг биринчи ўринбосари




Бош директор ўринбосари



Иқтисодий таҳлил, прогнозлаштириш ва молиялаштириш бошқармаси

4



























Ахборот сиёсати масалалари, оммавий ахборот воситалари, нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва китоб тарғиботи бошқармаси

5




Матбаа корхоналари фаолиятини кўллаб-қувватлаш, стандартлаштириш, модернизациялаш ва инновация бошқармаси

4
















Бухгалтерия ҳисоби бўлими

3

































Юридик бюро

2




Матбуот тарқатиш, китоб савдоси, кутубхона фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими

2























Ахборот-таҳлил бўлими

2






Кадрлар бўлими

1



































Лицензиялашни ташкил этиш ва назорат бошқармаси

4




Халқаро алоқаларни мувофиқлаштириш ва инвестициялар бўлими

1



Ахборот хизмати - матбуот котиби

1

































Махсус қисм

1











Умумий бўлим

2



АКТни ривожлантириш ва ахборот хавфсизлиги бўлими

1







































Меҳнат ва фуқаро муҳофазаси бўлими

1
























        

Агентлик марказий аппарати тузилмаси ходимларининг умумий чекланган сони - 38 нафар (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно).

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчиликда ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 августдаги

ПҚ-3223-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси

Матбуот ва ахборот агентлиги

ТУЗИЛМАСИ









Директор














































































Оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда матбаачиликни ривожлантириш бўлими

2





Бош бухгалтер

1































        

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 4 нафар (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно).

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчиликда ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 17 августдаги

ПҚ-3223-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар матбуот

ва ахборот бошқармаларининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор














































































Оммавий ахборот воситалари ва нашриётлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда матбаачиликни ривожлантириш бўлими

1-2





Бухгалтерия

1































        

Ходимларнинг умумий чекланган сони - 3 (4) нафар (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно).

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар қонунчиликда ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 28 август, 34-сон, 879-модда