язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.08.2017 й. 639-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.08.2017 й.

N 639



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда

истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш,

шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон

Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш

тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 29 майдаги ПФ-5059-сон Фармонини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2017 йил 30 майдаги ПҚ-3016-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 августдаги

639-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда):


а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Белгилаб қўйилсинки, 5-иловага мувофиқ корхоналарга ҳақи тўланмаганлиги учун табиий газ беришни қисқартириш белгиланган тартибда энергия билан таъминлашнинг технологик ва авария брони даражасигача, табиий газ беришни тўлиқ узиб қўйиш эса - фақат суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин";


б) қарорга 3-иловада:


12-банднинг биринчи хатбошидаги "камида 50" сўзлари "100" рақами билан алмаштирилсин;


25-банддаги "ой тугагандан кейин 10 кун мобайнида" сўзлари "ҳар ойнинг 10-санасига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда):


а) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) қарорга 2-иловада:


6-банднинг биринчи хатбошидаги "камида 50" сўзлари "100" рақами билан алмаштирилсин;


7-бандда:

биринчи хатбошидаги "ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" сўзлари "Бюронинг ҳудудий бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошидаги "ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан" сўзлари "Бюронинг ҳудудий бўлинмаси томонидан" сўзлари билан алмаштирилсин;


20-банднинг "а" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


Электр энергияси истеъмолчилари ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомга 3а-иловадаги "Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси" сўзлари "Бюронинг ҳудудий бўлинмаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 12-банддаги "ой тамом бўлгандан кейин 10 кун мобайнида" сўзлари "ҳар ойнинг 10-санасига қадар" сўзлари билан алмаштирилсин";


б) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. 12-бандда назарда тутилган муддат тугагандан кейин қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда, истеъмолчи - жисмоний шахс газ билан таъминлаш тармоғидан белгиланган тартибда мажбурий узиб қўйилади";


в) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-бандидаги бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Давлат рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бошқармаларининг туман (шаҳар) бўлимлари давлат ижрочилари томонидан белгиланган тартибда кимошди савдоларида сотиш ҳолатлари бундан мустасно".


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишда хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкни сақлаш тартиби ҳамда шартлари тўғрисидаги низомда:


а) 2 ва 7-бандлардаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


б) 4-бандда:

биринчи хатбошидаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


в) 5-банд ва 12-банднинг иккинчи хатбошидаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


г) 6-банднинг бешинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда Суд департаменти деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин.


д) 9-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"9. Автомототранспорт воситаси хатланган тақдирда давлат ижрочиси ушбу мол-мулкдан бошқа шахсларнинг фойдаланишини ва бошқача тарзда тегилишини чеклашни (муҳрлаб қўйишни) таъминлаши шарт.

Автомототранспорт воситалари давлат ижрочиси томонидан белгиланадиган уларнинг сақланиши учун тегишли шарт-шароитлар таъминланадиган (ваколатли органлар, ДЙҲХХ органлари ва бошқа ташкилотларнинг тўхташ жойлари, омборлари, жарима майдончалари) махсус ажратилган жойларга қўйилади.

Давлат ижрочиси савдога қўйилган автомототранспорт воситасини сақлаш жойини ўзгартиришга ва уларнинг сақланишини таъминлаш учун зарур шарт-шароитларга эга бўлган ихтисослаштирилган савдо ташкилотларида автомототранспорт воситаларини сақлаш жойлари мавжуд бўлган тақдирда уни унга сақлаш учун беришга ҳақлидир. Бунда қабул қилиш-топшириш далолатномаси тузилиб, давлат ижрочиси, мол-мулкнинг сақланиши учун масъул бўлган шахс, шунингдек мол-мулкнинг сақланиши учун янгидан тайинланган масъул шахс томонидан имзоланади";


е) 10-банднинг иккинчи хатбошидаги ва 14-банддаги "Суд департаменти" сўзлари "Бюро" сўзи билан алмаштирилсин;


ж) 11-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошидаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Давлат ижрочиси томонидан ижро хатти-ҳаракатларини амалга оширишда қарздорда қурол-яроғлар, ўқ-дорилар, наркотик воситалар, психотроп моддалар ва радиоактив материаллар борлиги аниқланган тақдирда давлат ижрочиси дарҳол тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакилини ушбу ҳолат юзасидан қарор қабул қилиш учун чақиради ва у етиб келгунга қадар бундай мол-мулкнинг қўриқланишини таъминлайди";


и) 20 ва 23-бандлардаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


к) 22-банддаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин;


л) 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Давлат ижрочиси хатланган мол-мулкни сақлаш учун қайси сақловчига топширган бўлса, ўша сақловчи давлат ижрочисининг ёзма равишдаги розилигисиз ушбу мол-мулкдан фойдаланиши мумкин эмас. Банкка ёки Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига ёки инвестиция воситачисига масъулиятли сақлаш учун топширилган мол-мулк бўйича, шунингдек мол-мулкнинг хоссаларига кўра, ундан фойдаланиш унинг йўқ бўлиб кетишига ёки қиммати пасайишига олиб келган тақдирда, давлат ижрочиси бундай розиликни беришга ҳақли эмас. Агар мазкур мол-мулкдан фойдаланиш унинг сақланишини таъминлаш учун зарур бўлса, давлат ижрочисининг розилиги талаб этилмайди";


м) 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"24. Зарур ҳолларда давлат ижрочиси хона ва омборларни, шу жумладан уларга хатланган мол-мулк сақлаш учун жойлаштирилганда ёки давлат ижрочиси томонидан мазкур хоналар ва омборлардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда муҳрлаб қўйишга ҳақли. Хона ва омборларни муҳрлаб қўйиш тўғрисида ёки улардан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисида қарор қабул қилишда давлат ижрочиси қарздорнинг ёки бошқа шахснинг ушбу хонадаги ва хатланмаган бошқа мол-мулкдан фойдаланиш имкониятини ҳисобга олади.

Давлат ижрочиси ва бошқа шахслар хатланган мол-мулкка сақловчи иштирокида йўл қўйилиши мумкин. Хатланган мол-мулкка нисбатан ижро хатти-ҳаракатларини амалга ошириш пайтида, шу жумладан мол-мулкни кўздан кечириш, танишиш, баҳолаш ва олиб қўйиш вақтида сақловчининг иштирок этиши мумкин бўлмаган тақдирда мол-мулкка ва хонани очишга давлат ижрочисининг ва икки нафар гувоҳнинг иштирокида рухсат этилади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади".


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 1-иловада:


а) 12-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

12.

Судлар ва адлия муассасаларини ривожлантириш жамғармаси (Адлия вазирлиги, Олий суд, Олий хўжалик суди)

Умумий юрисдикция судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси


16


Хўжалик судлари томонидан кўриладиган ишлар бўйича жарималар ва давлат божлари суммаси


12


ФҲДЁ бўлимлари томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси


16


Нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божлари суммаси


12


Адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларини, адвокатлик бюроларини, фирмаларини, ҳайъатларини, нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини аккредитациядан ўтказганлик, нодавлат нотижорат ташкилоти, рамзи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг дубликатини берганлик учун, адвокатлик фаолиятини лицензиялаганлик, юридик кадрларни малака аттестациясидан ўтказганлик учун ундириладиган маблағлар, шунингдек адлия органлари томонидан ундириладиган жарималар суммаси


80


Ижро этиш бўйича бюджетга ундирилган суммалар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарзлар ундирилиши бундан мустасно


24


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 августдаги ПҚ-458-сон қарори билан тасдиқланган Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида автомототранспорт воситалари ва кўчмас мулкни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандида назарда тутилган ҳолларда Бюронинг туман (шаҳар) бўлимлари депозит ҳисоб рақамига ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларида қатнашиш учун қўйилган закалатлар


80

";

            

б) қуйидаги мазмундаги 33-позиция қўшилсин:

           

"

33.

Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси

Республика истеъмолчиларига энергия ресурсларини сотишдан тушган маблағлар


10


Ваколатли органлар томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган мол-мулкларни сотишдан, шунингдек, қарздорнинг мол-мулкини сотиш ҳисобига солиқ қарздорлигини (давлат божидан ташқари) ундиришдан тушган маблағлар


8


Давлат ижрочилари томонидан ундириладиган ижро йиғими маблағлари


80


Мол-мулкни сотиш ёки баҳолаш бўйича зиммасига олинган шартномавий мажбуриятларни бажармаганлик (зарур даражада бажармаганлик) учун биржаларга, баҳолаш, махсус савдо ва риэлторлик ташкилотларига, бошқа шахсларга солинадиган жарималар ва пенялар


80




".

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 29 мартдаги 93-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 3-сон, 22-модда):


а) муқаддимадан "ҳамда "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 83-моддасига" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) қарорга иловада:


3-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;


4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"4. Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимларига тегишли лавозимларга мувофиқ қуйидаги мартаба даражалари берилади:

        

Ўзбекистон Республикаси Ҳақиқий давлат адлия маслаҳатчиси


-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига


1-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосарига



2-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосарларига



3-даражали давлат адлия маслаҳатчиси

-

Қонунчилик бош бошқармаси бошлиғига,

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъати аъзолари бўлган бошқарма бошлиқларига;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазирига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига;

Тошкент давлат юридик университети ректорига



1-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бошқармалари ва мустақил бўлимлари бошлиқларига;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарларига;

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази бошлиғига;

Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорига;

Тошкент давлат юридик университети проректорларига



2-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқарма бошлиқларининг ўринбосарларига, бошқармалар бўлимлари бошлиқларига;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирининг ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарларига;

Тошкент юридик коллежи директорига;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорига;

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази бошлиғининг ўринбосарига;

Республика юристлар малакасини ошириш маркази директорининг ўринбосарларига



3-даражали адлия маслаҳатчиси

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бош консультантларига;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бўлим бошлиқларига;

давлат нотариал идораларининг катта нотариусларига;

ФҲДЁ органлари мудирларига;

Тошкент юридик коллежи директорининг ўринбосарига;

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицей директорининг ўринбосарига





1-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг етакчи консультантларига;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг бош консультантларига;

давлат нотариал идораларининг катта нотариуслари ўринбосарларига;

нотариал архивлар мудирларига;

ФҲДЁ органлари мудирларининг ўринбосарларига;

ФҲДЁ органлари архивлари мудирларига



2-даражали юрист

-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг катта консультантларига;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг етакчи консультантларига;

давлат нотариал идораларининг нотариусларига;

ФҲДЁ органларининг 1-тоифали инспекторларига.



3-даражали юрист

-

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг катта консультантлари ва консультантларига;

нотариуслар ёрдамчиларига;

ФҲДЁ органларининг 2-тоифали инспекторларига


";

            

в) 16-банд чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-1-бандидаги "суд ижрочисининг" сўзлари "давлат ижрочисининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 78-модда):


а) 5-банддаги "ва тўлов интизомига риоя этиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 6-банд чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 1-сон, 1-модда):


а) 2-банднинг тўртинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлаш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-иловада:


25-банднинг тўртинчи хатбошидаги, 42-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги, 46-банднинг саккизинчи хатбошидаги "суд ижрочисининг" ва "суд ижрочиси" сўзлари тегишли келишикдаги "давлат ижрочисининг ва "давлат ижрочиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


61-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника ва молиявий таъминлаш департаменти" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси" сўзлари билан алмаштирилсин;


71-банднинг саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"суд қарори ёки давлат ижрочиси қарори ёхуд давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган кўп йиллик дарахтларни бериш далолатномаси кўп йиллик дарахтларга бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади".


12. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 120-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 5-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағларига ва бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятларига қаратиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 12-банддаги "суд ижрочилари" сўзлари "давлат ижрочилари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 13-банддаги, 16-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 18-банддаги "суд ижрочисининг" сўзлари "давлат ижрочисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Давлат ижрочилари бюджет ташкилотларининг молиявий мажбуриятлари бўйича ундирувни назарда тутадиган ижро ҳужжатларини (давлат ижрочисининг қарорини) тегишли ғазначилик бўлинмаларига тақдим этадилар";


г) 19-банддаги "Суд" сўзи "Давлат" сўзи билан алмаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 10-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланганлик учун тўлов сифатида тушган маблағларни, жарима суммалари ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлардан етказилган зарар учун ундирилган суммаларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандидаги "суд" сўзи "давлат" сўзи билан алмаштирилсин.


14. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 1-модда) билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 7-банднинг биринчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаментининг (кейинги ўринларда Суд департаменти деб аталади)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда Бюро деб аталади)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"15. Бюронинг туман (шаҳар) бўлими рўйхатдан ўтказувчи органнинг билдиришномасини олган кундан бошлаб ўн кундан кечиктирмай иш юритувида тугатилаётган ННТ қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатининг мавжудлигини белгиланган тартибда аниқлаштиради. Тегишли ижро ҳужжати мавжуд бўлса, давлат ижрочиси ижро иши юритишни қонунда белгиланган тартибда тамомлайди ва тугатиш тартиботи доирасида ижро этиш учун тугатиш комиссиясига юборади";


в) 26-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги, 27-банддаги, 30-банднинг ўн иккинчи хатбошидаги, 40-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилардаги "Суд департаменти" ва "Суд департаментининг" сўзлари тегишли равишда "Бюро" ва "Бюронинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 35-банднинг иккинчи хатбошидаги "Суд департаментининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "Бюронинг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 1-иловада:

"Тадбирлар" устунининг "2-босқич" позициясидаги "Суд департаменти бўлими" сўзлари "Бюронинг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг "4-босқич" позициясидаги "Суд департаментининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "Бюронинг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

"6-босқич", "7-босқич" ва "8-босқич" позицияларидаги "Суд департаменти" сўзлари "Бюро туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин";


е) 2-иловада:

"Тадбирлар" устунининг "3-босқич" позициясидаги "Суд департаментининг" сўзлари "Бюронинг" сўзи билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг "5-босқич" позициясидаги "Суд департаментининг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари "Бюронинг туман (шаҳар) бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Тадбирлар" устунининг "7-босқич" позициясидаги "Суд департаментининг ҳудудий бўлими" сўзлари "Бюронинг ҳудудий бўлими" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Субъектлар" устунининг "8-босқич" позициясидаги "Суд департаменти" сўзлари "Бюронинг" сўзи билан алмаштирилсин;

"Бажариш муддати" устунининг "9-босқич" позициясидаги "Суд департаменти" сўзлари "Бюронинг" сўзи билан алмаштирилсин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 16 августдаги

639-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф

этилаётган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 24а-илова.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 22 сентябрдаги 383-сон қарори.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексини тасдиқлаш тўғрисида" 2013 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-360-сон ҳамда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2016 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2015 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-398-сон қонунлари)" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига 1-илованинг 39-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг уставига ўзгартириш киритиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида ("Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)" 2017 йил 31 майдаги 327-сон қарорига илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 21 август, 33-сон, 864-модда