язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Телерадиоузатиш/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2017 й. ПҚ-3362-сон "Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.10.2017 й.

N ПҚ-3362



"ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ

ТЕЛЕРАДИОКОМПАНИЯСИНИ СИГНАЛ

УЗАТИШНИНГ РАҚАМЛИ ФОРМАТИГА ЎТИШ

УЧУН ЗАМОНАВИЙ МУЛЬТИМЕДИЯ УСКУНАЛАРИ

БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШНИ ТАЪМИНЛАШ ЮЗАСИДАН

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида рақамли телекўрсатувга техник ва технологик жиҳатдан ўтишнинг Давлат дастури тўғрисида" 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сонли қарори ҳамда "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3098-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қўшимча жиҳозлаш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3098-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан "BFE Studio und Median Systeme Gmbh" (Германия) компанияси билан қўшимча барча ускуналар комплексини етказиб бериш, монтаж қилиш, созлаш ва ишга тушириш бўйича 4,5 миллион евро миқдоридаги ускуналарни етказиб бериш шарти билан тузилган импорт шартномасига қўшимча битим тузилган бўлиб, лойиҳани бир йил мобайнида кафолатлаш ва кафолатдан кейинги техник хизмат кўрсатиш ҳамда экспертлар кузатувида бўлишнинг тегишли муддатлари берилишини ҳисобга олган ҳолда жами ишлар 2018 йилнинг 1 майига қадар тўлиқ топширилиши назарда тутилади.


2. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 октябрдаги 340-сонли қарори билан тасдиқланган "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасининг тузатишлар киритилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоби асосий техник-иқтисодий параметрлари билан 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда - Жамғарма) "Асака" акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда - "Асака" АТБ) томонидан қайта молиялаштириладиган фоизсиз кредитини сўндиришнинг прогноз жадвали 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) олиб келадиган ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар рўйхати 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу қарорнинг 3-иловасида* кўрсатилган ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси томонидан олиб келинадиган ускуналар, материаллар ва эҳтиёт қисмлар республикамизда ишлаб чиқарилмаслиги тўғрисида берган хулосалари маълумот учун қабул қилинсин.


4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси "Асака" АТБ билан биргаликда Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан қушимча таъминлаш Жамғармаси томонидан ажратилаётган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қаттиқ назоратни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Сигнал узатишнинг рақамли форматига ўтиш учун Ўзбекистон Миллий телерадиокомапаниясини замонавий мультимедия ускуналари билан жиҳозлаш" лойиҳасини амалга оширишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 14 октябрдаги 340-сонли қарори 2-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари, шунингдек, қарорнинг 1- ва 2-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомапанияси раиси А.Д. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси В.М. Тохирий зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2017 йил 30 октябрь