ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

ЎзР Президентининг 28.07.2017 й. ПҚ-3161-сон Қарори билан тасдиқланган Регламентнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР Президентининг 28.07.2017 й. ПҚ-3161-сон

Қарори билан тасдиқланган Регламентнинг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 07.08.2018 й.

ПФ-5504-сон Фармонидан олдинги таҳрири



121-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


121. Афв этиш ҳукм қилинган шахсга нисбатан инсонпарварлик ифодаси бўлиб, уни жазодан тўлиқ ёки қисман озод қилади ёки суд томонидан белгиланган жазони бошқа енгилроқ жазо билан алмаштиради.




ЎзР Президентининг 01.08.2018 й.

ПФ-5497-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Регламентга 2-илова 29-позициясининг олдинги таҳрири

29.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги



ЎзР Президентининг 03.04.2018 й.

ПФ-5395-сон Фармонидан олдинги таҳрири



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Девонга келиб тушган қонун Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига юборилади.

Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати қонун билан тартибга солинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чи??ан ҳолда, уни эксперт жиҳатдан ўрганиб чиқиш ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолашга киритиш учун бошқа таркибий тузилмаларга юбориши мумкин.



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати қонуннинг ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди. Ҳуқуқий экспертиза натижасида қонунни имзолаш мумкинлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг эътирозлари билан қайтариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрланади.

Қонун Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматининг хулосаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилади.



22-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилинишини ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисоби ва назорат нусхалари юритилишини ташкил этиш учун;



49-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига - норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, парламентаризм, сайлов ва сиёсий тизим, суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилиш, судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек фуқаролик, сиёсий бошпана бериш, амнистия ва афв этиш масалалари бўйича;



56-банднинг олдинги таҳрири


56. Лойиҳа ҳуқуқий экспертизадан ўтқазилгандан кейин Девоннинг тегишли таркибий тузилмаси раҳбари томонидан кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси, шунингдек бошқа мансабдор шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилиши мумкин.



64-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилишни ташкил этиш (зарурат бўлганда) ҳамда уларнинг тизимли ҳисобини ва назорат нусхаларини юритиш учун;



65-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


65. Лойиҳани имзолашга киритган Девоннинг таркибий тузилмаси лойиҳа имзолангандан кейинги кундан кечиктирмай уни қуйидагиларга юборилишини таъминлайди:



66-банднинг олдинги таҳрири


66. Девоннинг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг электрон шаклларини, шунингдек уларга ахборот-таҳлил материалларни ҳужжатни ижрочилар ва аҳолига етказиш бўйича чора-тадбирлар амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборади.



Регламентга 1-илованинг олдинги таҳрири


Регламентга

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг қонунларини

имзоланиш ва эълон қилиш тартиби

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1. ҚП томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан маьқулланган қонунни ЎР Президентига имзолаш ва эълон қилиш учун юбориш

ОМ Сенати, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса - ОМ ҚП


     

1. Қонун ПДга тегишли кузатув хати билан юборилади. Хатга:

Қонунчилик Палатаси ва Сенатнинг қарори;

ахборот-таҳлилий материаллари илова қилинади.


2. Тақдим этилган қонун ҚП Спикери ва Сенат Раиси томонидан, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса ҚП Спикери томонидан имзоланган бўлиши лозим.

      


Ўн кун давомида









2. Қонуннинг эксперт жиҳатдан ишланиши

ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати ва бошқа хизматлари


     

Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати, қонун билан тартибга солинган масалалар мазмунидан келиб чиқиб, қонунни эксперт жиҳатдан ишлаш учун тегишли хизматларга ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига имзолаш учун юбориши мумкин.

         


ПДга қонун киритилгандан кейин ўттиз кун давомида








3. Қонунни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш

ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати


        

1. ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати қонунни ҳуқуқий экспертизадан ўтказилишини таъминлайди.


2. Ҳуқуқий экспертиза натижаси бўйича қонунни имзолаш мумкинлиги ёки уни ЎР Президентининг эътирозлари билан қайтариш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрланади.

       









      

4. Қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун киритиш

      

Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати ва ПД бошқа хизматлари


     

Қонун ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматининг хулосаси билан бирга ЎР Президентига кўриб чиқиш учун киритилади.

      










5. Қонунни рўйхатга олиш ва тарқатиш

ПД Умумий бўлими


          

Имзоланган қонунга рақам, сана ва имзоланган жой қўйилади. Қонуннинг тарқатиладиган нусхалари ПД Умумий бўлимининг муҳри билан тасдиқланади.

Имзоланган қонуннинг асли барча имзолар ва маълумот материаллари билан бирга ПД Умумий бўлимда сақланиши лозим.

Қонун тарқатиш реестрига киритилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборилади.

         


Қонун имзоланган кун









6. Қонунни чоп этиш ва эълон қилиш

ПД Умумий бўлими


          

Имзоланган қонун:

ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиниши ва уларнинг тизимлаштирилган ҳисоби ва назорат нусхалари юритилишини ташкил этиш учун;

Олий Мажлиси палаталарига - "Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси"да эълон қилиш учун;

"Халқ сўзи" ва "Народное слово" газеталари таҳририятига - эълон қилиш учун;

Адлия вазирлигига - "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами"да, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш, уларнинг тизимлаштирилган ҳисоби ва назорат нусхаларини юритиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказиш учун;

ПД ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизматига - ОАВда қонунни имзолангани ҳақидаги ахборотни эълон қилиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизматига - Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-ресурсида эълон қилиш учун юборилади.

            


Қонун имзоланган кун









7. Қонунни ижрочиларга етказишни ташкил қилиш

Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати


         

Юборилади:

Адлия вазирлигига - ахборот-таҳлилий материалларни электрон шаклда қонунни ижрочиларга етказиш чораларини амалга ошириш учун;

тегишли ташкилотларга - қонун матнининг электрон шаклини норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда эълон қилиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизматига - қонун матнининг электрон шаклини Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-ресурсида эълон қилиш учун.

         


Қонун имзоланган кун









8. Қонун ижросини ташкил этиш ва таъминлаш

      

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Конституциявий суди, Олий суди, Бош прокуратураси

        


       

Қонун ижросини ташкил этиш ва таъминлаш чора-тадбирлари назорат режасига мувофиқ амалга оширилади.

         


Бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, қонун имзоланган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда



   

Регламентга 4-илованинг олдинги таҳрири


Регламентга

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,

қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш,

кўриб чиқиш, имзолаш ва эълон қилиш

СХЕМАСИ

           

Босқичлар

Ижрочилар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1. Лойиҳани ПДга кўриб чиқиш учун киритиш

Вазирлар Маҳкамаси, Судьялар олий кенгаши, Конституциявий суд, Олий суд, Адлия вазирлиги, ИИВ, МХХ, Бош прокуратура, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, ТИВ, Ҳисоб палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, зарур ҳолларда - бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотлари (ЎзР Президентининг 03.11.2017 й. ПФ-5228-сон Фармони таҳриридаги устун)


      

1. Лойиҳалар қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки ПД хизматлари раҳбарларининг топшириғига кўра, шунингдек, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилади.


2. Манфаатдор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан келишилган лойиҳалар ПДга киритилади.


3. Кузатув хати лойиҳани киритаётган орган раҳбари томонидан ПД тегишли хизматини кўрсатган ҳолда имзоланади.

      


Белгиланган муддатларда









    

2. Лойиҳани кўриб чиқиш учун масъул бўлган ПД хизматини аниқлаш

    

ПД Умумий бўлими


        

ПД хизматлари фаолият йўналишларига мувофиқ лойиҳани ишлаб чиқиш учун масъул хизматни аниқлаш.

      


Лойиҳа ПДга киритилган кунда









3. Лойиҳани кўриб чиқиш

ПД масъул хизмати


       

1. Лойиҳани эксперт жиҳатдан кўриб чиқиш, зарур ҳолларда уни қайта ишлаш.


2. Агар лойиҳада ПД бошқа хизматлари юритувига кирувчи нормалар мавжуд бўлса, лойиҳа ПД кўрсатилган хизматларига келишиш учун юборилади, улар лойиҳани кўриб чиқади ва имзолайди ёки у бўйича ўз эътирозлари ва таклифларини беради.


3. Лойиҳанинг ҳуқуқий экспертизаси ПД Сиёсий-ҳуқуқий хизмати томонидан амалга оширилади.

      


Лойиҳа ПДга киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида (ш. ж. келишиш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш - 3 кунлик муддатда)









4. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритиш

ПД масъул хизмати


        

1. Узил-кесил кўриб чиқилган лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритилади.


2. Агар лойиҳани қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки жиддий қайта ишлаш талаб этиладиган ҳолатда ёки ПД тегишли хизмати томонидан қайта ишланади, ёки тегишли хулоса билан лойиҳани киритган органга қайтарилади.

       











5. Ҳужжатни рўйхатдан ўтказиш ва тарқатиш

ПД Умумий бўлими


         

1. Имзоланган ҳужжатга рақам, сана ва имзолаш жойи қўйилади. Ҳужжатнинг тарқатиладиган нусхалари Умумий бўлимнинг муҳри билан, давлат сирини ташкил этувчи маълумотларни ўз ичига олган нусхалар эса - Режим бўйича хизматнинг муҳри билан тасдиқланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати тарқатиш реестрига киритилган давлат органлари ва бошқа ташкилотларга юборилади.

    


1. Имзоланган кун

2. Ижрочиларга етказиш - бир кунлик муддатда, шошилинчларини эса - зудлик билан









6. Ҳужжатни эълон қилишни ташкил этиш

ПД масъул хизмати, ПД Умумий бўлими


           

1. Лойиҳани кўриб чиқишга масъул ижрочи ПД тегишли хизмати раҳбари билан келишган ҳолда ҳужжатни, шунингдек унга шарҳларни матбуотда эълон қилиш заруриятини белгилайди.


2. Рўйхатдан ўтказилган ҳужжатнинг нусхаси Умумий бўлим томонидан қуйидагиларга юборилади:

ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига - норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбаларда чоп этишни ташкил этиш ҳамда уларнинг тизимли ҳисобини ва назорат нусхаларини юритиш учун (зарурат бўлганда);

Олий Мажлиси палаталарига - "Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси"да эълон қилиш учун (зарурат бўлганда);

Адлия вазирлигига - "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами" ва Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш учун (зарурат бўлганда), шунингдек уларнинг тизимли ҳисобини ва назорат нусхаларини юритиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга етказиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизматига - Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-ресурсида эълон қилиш учун (зарурат бўлганда).

       


Ҳужжат имзоланган кун









7. Ҳужжатни ижрочиларга етказишни ташкил этиш

ПД масъул хизмати


        

1. Лойиҳани имзолашга киритган хизмат уни қуйидагиларга юборилишини таъминлайди:

АП Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизматига - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг, шунингдек ахборот-таҳлил материалларини электрон шаклларини;

тегишли ташкилотларга - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг электрон шаклини расмий эълон қилиш учун (зарурат бўлганда);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизматига - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатининг электрон шаклини Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-ресурсида эълон қилиш учун (зарурат бўлганда).

ПД Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжати ҳамда унинг ахборот-таҳлил материалларининг электрон шаклларини ҳужжатни ижрочилар ва аҳолига етказиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун Адлия вазирлигига юборади

         


Ҳужжат имзолангандан кейинги кундан кечиктирмасдан



           



ЎзР Президентининг 06.03.2018 й.

ПФ-5370-сон Фармонидан олдинги таҳрири



Регламентга 3-илова 10-бандининг олдинги таҳрири


10. Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари, шунингдек, тармоқ ва ҳудудий ривожлантириш концепциялари. (ЎзР Президентининг 13.02.2018 й. ПҚ-3527-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 13.02.2018 й.

ПҚ-3527-сон Қароридан олдинги таҳрири



Регламентга 3-илова I бўлим 10-бандининг олдинги таҳрири


10. Ўзбекистон Республикасининг йиллик инвестиция дастурлари ва маҳаллий хом ашё асосида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурлари.
























































Время: 0.2249
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск