язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар/ Қонунлар ва Олий Мажлис палаталари қарорлари/ 2017 й./ Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2017 й. ЎРҚ-455-сон "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 18.12.2017 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 20.12.2017 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2017 й.

N ЎРҚ-455



СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ МУНОСАБАТИ

БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 5 майда қабул қилинган "Банкротлик тўғрисида"ги 1054-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган 474-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 5, 63-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 12, 414-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 133-модда, N 9, 330-модда; 2010 йил, N 9, 337-модда; 2011 йил, N 10, 270-модда; 2012 йил, N 12, 334-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 9, 244-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 312-модда; 2017 йил, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонуннинг мақсади юридик шахслар, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат";


2) 3-модданинг ўн олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздор - пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган, якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс, агар пул мажбуриятлари ва мажбурий тўловлар бўйича мажбуриятлар аввалги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса";


3) 5-модданинг иккинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркорга" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


4) 8-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


5) 11-модда учинчи қисмининг еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи";


6) 17-модданинг иккинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркорга" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) 18-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"якка тартибдаги тадбиркорлар ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахслар, агар уларга нисбатан банкротлик таомили жорий этилган бўлса";


8) 28-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш кўрилаётганда қуйидаги таомиллар қўлланилади";


9) 36-модданинг иккинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 37-модданинг:

биринчи қисми "якка тартибдаги тадбиркор ёхуд" деган сўзлардан кейин "якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ёки" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

тўртинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


11) 38-модда иккинчи қисмининг:

иккинчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


12) 39-модданинг биринчи қисми "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


13) 128-модданинг олтинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


14) 145-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Келишув битими тузиш тўғрисидаги қарор қарздор номидан тегишинча қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ёхуд қарздорнинг раҳбари, ташқи бошқарувчи ёки тугатиш бошқарувчиси томонидан қабул қилинади";


15) 147-модданинг иккинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


16) 150-модданинг учинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


7) X бобнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"X БОБ. ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРНИНГ ЁКИ

ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОР МАҚОМИНИ

ЙЎҚОТГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСНИНГ

БАНКРОТЛИГИ";


18) 174 ва 175-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"174-модда. Якка тартибдаги тадбиркор ёки якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний

шахс банкротлигининг тартибга солиниши


Якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар мазкур бобда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ушбу Қонуннинг I - III боблари қоидалари қўлланилади.


175-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний

шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс, кредитор, прокурор, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари ва бошқа ваколатли органлар томонидан берилиши мумкин.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида ариза бериш ҳуқуқига кредиторлар ҳам эга, ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятдаги бошқа талаблар қўядиган кредиторлар бундан мустасно.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги, алиментларни ундириш тўғрисидаги талабларни, шунингдек шахсий хусусиятдаги бошқа талабларни қўядиган кредиторлар ўз талабларини тақдим этишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг талаблари, агар улар банкротлик таомили қўлланилаётганда билдирилмаган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги таомили тугаганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади";


19) 176-модданинг:

биринчи қисми "якка тартибдаги тадбиркорнинг" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

бешинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


20) 177, 178 ва 179-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"177-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки

якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний

шахснинг тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулки


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулки тугатиш массасига кирмайди.

Иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ҳамда банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган бошқа шахсларнинг асослантирилган илтимосномасига биноан қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлган ноликвид мол-мулкини ёки реализация қилинишидан келган даромад кредиторларнинг талабларини қондиришга моҳиятан таъсир этмайдиган мол-мулкини тугатиш массасидан чиқаришга ҳақли.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ушбу модда иккинчи қисмининг қоидаларига мувофиқ тугатиш массасидан чиқариладиган мол-мулкининг умумий қиймати энг кам иш ҳақи миқдорининг эллик бараваридан ортиқ бўлмаслиги керак. Бундай мол-мулк рўйхати иқтисодий суд томонидан тасдиқланиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади, ажрим устидан шикоят берилиши (протест келтирилиши) мумкин.


178-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний

шахс битимларининг ҳақиқий эмаслиги


Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза иқтисодий судга берилганидан кейин қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг ўз мол-мулкини бошқа шахсга ўтказиш ёки манфаатдор шахсларга бошқа усулларда бериш билан боғлиқ битимлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битимлардир.

Кредиторнинг талабига биноан иқтисодий суд ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмаган битим ҳақиқий эмаслигининг оқибатини қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг битим предмети бўлган мол-мулкини қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс мол-мулки таркибига қайтариш тариқасида ёки ундирувни манфаатдор шахсларда турган тегишли мол-мулкка қаратиш тариқасида қўллайди.


179-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг

банкротлиги тўғрисидаги ишни иқтисодий судда кўриш


Иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги аризани қабул қилиш билан бир пайтда унинг мол-мулкини хатлайди, қонун ҳужжатларига мувофиқ ундирувни қаратиш мумкин бўлмаган мол-мулк бундан мустасно. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг пул мажбуриятлари бажарилиши хусусида учинчи шахслар томонидан асосли кафиллик берилган ёки кафолатланган бошқа таъминот тақдим этилган тақдирда иқтисодий суд мазкур қарздорнинг илтимосномасига биноан унинг мол-мулкини (мол-мулкининг бир қисмини) хатловдан чиқариши мумкин.

Иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиши ёки келишув битимига эришилиши учун банкротлик тўғрисидаги ишни кўришни қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг аризасига биноан узоғи билан бир ой муддатга кечиктириши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор фуқарога ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан мерос очилганлиги тўғрисида маълумот бўлган тақдирда, иқтисодий суд якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги тўғрисидаги иш юритишни мерос тақдири тўғрисидаги масала қонунда белгиланган тартибда ҳал қилингунга қадар тўхтатиб туришга ҳақли.

Агар қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган муддатда кредиторларнинг талаблари қондирилганлигини кўрсатувчи далил-исботларни тақдим этмаган ва белгиланган муддатда келишув битимини тузмаган бўлса, иқтисодий суд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилади";


21) 180-модда:

номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"180-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний

шахсни банкрот деб топишнинг оқибатлари";


биринчи қисмининг биринчи хатбошиси "якка тартибдаги тадбиркорни" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарорни иқтисодий суд барча маълум кредиторларга улар ўз талабларини тақдим этадиган муддатни кўрсатган ҳолда юборади, бу муддат икки ойдан ошмаслиги керак. Иқтисодий суднинг ана шундай қарорини юбориш қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс ҳисобидан амалга оширилади";

қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш чоғида қўлланилмайди";


22) 181-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги қарори ҳамда ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси қарздорнинг мол-мулки сотилишини амалга ошириш учун давлат ижрочисига юборилади. Қуйидагиларнинг мол-мулки, бундан ушбу Қонунга мувофиқ тугатиш массасига кирмайдиган мол-мулк мустасно, сотилиши керак:

қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг барча мол-мулки;

қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан олинган мол-мулк. Бунда мол-мулкнинг, жисмоний шахснинг аввалги тадбиркорлик фаолияти даврида олинган мол-мулкка кириши-кирмаслиги иқтисодий суд томонидан белгиланади.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг кўчмас мол-мулкини ёки қимматли кўчар мол-мулкини доимий бошқарув зарур бўлганда иқтисодий суд мазкур мақсадлар учун тугатиш бошқарувчисини тайинлайди ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилайди. Бундай ҳолларда қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг мол-мулки тугатиш бошқарувчиси томонидан сотилади.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг мол-мулкини сотишдан тушган, шунингдек мавжуд нақд пул маблағлари қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилган иқтисодий суднинг депозитига киритилади";


23) 183-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қтисодий суд депозитига киритилган пул маблағлари ҳисобидан кредиторларнинг талабларини қондиришдан олдин банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш ва иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини бажариш билан боғлиқ харажатлар қопланади, шунингдек қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлса, шу фуқаронинг талаблари қондирилади";


24) 184-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"184-модда. Қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний

шахсни мажбуриятлардан озод қилиш


Банкрот деб топилган қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тугаганидан кейин мазкур тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганда кредитор томонидан билдирилган талабларни келгусида бажаришдан озод этилади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган талаблар бундан мустасно.

Кредиторларнинг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаблари, алиментларни ундириш тўғрисидаги талаблар, шунингдек шахсий хусусиятдаги, иқтисодий суднинг қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорини ижро этиш тартибида қаноатлантирилмаган ёки қисман қаноатлантирилган ёхуд қарздор якка тартибдаги тадбиркорни ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсни банкрот деб топиш таомили амалга оширилаётганида билдирилмаган бошқа талаблар ўз кучида қолади ва қарздор якка тартибдаги тадбиркорнинг ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг банкротлиги таомили тамомланганидан кейин тегишинча тўла ҳажмда ёки қаноатлантирилмаган қисми ҳажмида тақдим этилиши мумкин.

Қарздор якка тартибдаги тадбиркор ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс томонидан мол-мулкнинг яширилганлиги ёки унинг ўз мол-мулкини учинчи шахсларга ғайриқонуний тарзда берганлиги фактлари аниқланган тақдирда банкротлик жараёнида талаблари қондирилмаган кредитор ундирувни ана шу мол-мулкка қаратиш талабини тақдим этишга ҳақли. Бунда якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахснинг бундай мол-мулки деганда унинг аввалги тадбиркорлик фаолиятидан олинган мол-мулки тушунилиши керак";


25) 188-модда "Ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки қарздор якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, N 11-12; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 182-модда; 2002 йил, N 1, 20-модда, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 5, 90-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, N 1, 3, 5-моддалар, N 4, 156, 164-моддалар, N 8, 367-модда, N 9, 416-модда, N 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, N 4, 192-модда, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 9, 337-модда; 2010 йил, N 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, N 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106, 109-моддалар, N 12, 336-модда; 2013 йил, N 10, 263-модда; 2014 йил, N 5, 130-модда, N 12, 343-модда; 2015 йил, N 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 9, 510-модда) 26-моддаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"26-модда. Якка тартибдаги тадбиркорнинг ва якка

тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган

жисмоний шахсларнинг банкрот бўлиши


Якка тартибдаги тадбиркор кредиторларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлган талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.

Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс кредиторларнинг талабларини қаноатлантиришга қодир бўлмаса, агар тегишли талаблар унинг илгариги тадбиркорлик фаолиятидан келиб чиққан бўлса, белгиланган тартибда банкрот деб топилиши мумкин.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни банкрот деб топиш таомилларини амалга оширишда унинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган мажбуриятлари бўйича кредиторлари ҳам ўз талабларини қўйишга ҳақли. Мазкур кредиторларнинг улар томонидан шундай тартибда қўйилмаган талаблари банкрот деб топиш таомили тугалланганидан кейин ҳам ўз кучини сақлаб қолади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахс банкрот деб топилган тақдирда, унинг кредиторларининг талаблари ушбу Кодекснинг 56-моддасида назарда тутилган тартибда қаноатлантирилади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида кўрсатилган шахсни суд томонидан банкрот деб топишнинг ёки унинг ўзини банкрот деб эълон қилишининг асослари ва тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади".


3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августда қабул қилинган "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги 474-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 9, 232-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 5, 89-модда, N 9-10, 182-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 5, 67-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 5, 152-модда, N 9, 312-модда, N 12, 415-модда; 2006 йил, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 12, 608-модда; 2008 йил, N 12, 640-модда; 2009 йил, N 12, 474-модда; 2010 йил, N 9, 336-модда; 2012 йил, N 4, 105-модда; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 385-модда; 2017 йил, N 6, 300-модда) 6-моддаси биринчи қисмининг 18-бандидаги "уч кунлик муддатда" деган сўзлар "уч иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 29 апрелда қабул қилинган "Электрон тижорат тўғрисида"ги 613-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 22 майда қабул қилинган ЎРҚ-385-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, N 5, 178-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:


1) 11-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Электрон тижорат иштирокчиси - товарларни (ишларни, хизматларни) сотувчи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан, фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга оширган тақдирда эса тегишли лицензияни олган пайтдан эътиборан электрон тижоратни амалга ошириш ҳуқуқига эга";

учинчи қисм тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги мазмундаги 11-1-модда билан тўлдирилсин:


"11-1-модда. Электрон тижорат соҳасида ҳисоб-китоблар


Электрон тижорат соҳасида ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Электрон тўловлар тўғрисида"ги, "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова, N 12; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 138-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартишлар киритилсин:


1) 22-модда:

қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ мониторинги - солиқ назоратининг инсофли солиқ тўловчиларига солиқ солишнинг жорий масалаларини ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашган ҳолда, давлат солиқ хизмати органлари ва инсофли солиқ тўловчилар ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутувчи шакли";

йигирма иккинчи - ўттиз саккизинчи хатбошилари тегишинча йигирма учинчи - ўттиз тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


2) қуйидаги таҳрирдаги 22-2-модда билан тўлдирилсин:


"22-2-модда. Йирик солиқ тўловчилар


Йирик солиқ тўловчилар - Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган мезонлардан келиб чиққан ҳолда, солиқ маъмуриятчилигига мансуб бўладиган айрим тоифадаги юридик шахслардир. Йирик солиқ тўловчилар бўйича мезонлар солиқ тўловчиларга солиқ солиш тартибини танлаш ёки ўзгартириш ҳуқуқини бермайди.

Йирик солиқ тўловчилар жумласига киритилган юридик шахслар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида бу ҳақда ҳисобга қўйилган жой бўйича ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади";


3) 45-модда:

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Йирик солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларига тақдим этади";

учинчи - ўн иккинчи қисмлари тегишинча тўртинчи - ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


4) 9-бобнинг номидаги "солиқ қарзини" деган сўзлар "солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 54 ва 55-моддалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"54-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни

кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг умумий шартлари


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш:

солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш ҳисобидан солиқ таътиллари тарзида берилади ва бунда солиқ тўловчига тўлаши керак бўлган тегишли солиқ тўловларини маълум бир муддат давомида камайтириш ва кейинчалик тўлаш имконияти тақдим этилади;

солиқ қарзини бир йўла ёки босқичма-босқич тўлаган ҳолда тўлаш муддатини кейинроқ муддатга кўчириш тарзида берилади.

Солиқ таътиллари:

вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган инсофли солиқ тўловчиларга - солиқ таътили бериш тўғрисида тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга берилади. Инсофли солиқ тўловчиларга охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб келган солиқ тўловчилар киради;

ягона солиқ тўловини тўловчиларга, бундан ушбу Кодекс 350-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида кўрсатилган солиқ тўловчилар мустасно, ягона солиқ тўловини тўлаш бўйича давлат рўйхатидан ўтган пайтдан эътиборан бир йилгача бўлган муддатга берилади.

Солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш бир ойдан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга берилади. Бунда солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш солиқ қарзининг жамига ёки бир қисмига нисбатан амалга оширилиши мумкин.

Инсофли солиқ тўловчиларга солиқ таътиллари, шунингдек солиқ қарзини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки у ваколат берган орган томонидан берилади.

Ягона солиқ тўловини тўловчиларга солиқ таътиллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилади.

Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар давлат солиқ хизмати органига ёзма билдириш, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали билдириш юбориб, текширувлар натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек молиявий санкциялар суммаларини тўлашни уларнинг ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой ичида тенг улушларда тўлашга ҳақли.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича пеня ҳисоблаш тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиш даври бошланганидан эътиборан тўхтатиб турилади.

Ушбу модданинг қоидалари божхона тўловларини ва давлат божини тўлашга нисбатан татбиқ этилмайди. Божхона тўловларини ва давлат божини тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ҳамда бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва асосларда амалга оширилади.


55-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни

тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб

тўлашнинг амал қилишини тугатиш


Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши у берилган муддат ўтганидан кейин тугайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлашнинг амал қилиши солиқ тўловчи кечиктирилган ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг жами суммасини кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш муддати ўтгунига қадар тўлаган ёки солиқ тўловчи кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш шартларини бузган ҳолларда муддатидан илгари тугатилади";


6) 56-модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларидаги "уч кунлик муддатда" деган сўзлар "уч иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


7) 57-модданинг иккинчи қисмидаги "ўттиз иш куни ичида" деган сўзлар "ўн беш иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


8) 58-модданинг тўртинчи қисмидаги "ўттиз иш куни ичида" деган сўзлар "ўн беш иш куни ичида" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 62-модданинг иккинчи қисми "якка тартибдаги тадбиркор" деган сўзлардан кейин "ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


10) 67-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг";

еттинчи - ўн биринчи хатбошилари тегишинча саккизинчи - ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"солиқ мониторинги";


11) 70-модда қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчи томонидан аниқланган тафовутларнинг асослари ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи қўшимча ҳисобланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилади.

Солиқ мониторинги амалга ошириладиган солиқ даври учун камерал назорати ўтказилмайди, бундан солиқ мониторинги муддатидан илгари тугатилган ҳоллар мустасно";


12) қуйидаги мазмундаги 71-1-модда билан тўлдирилсин:


"71-1-модда. Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг

ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги

юзасидан мониторинг


Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ солинадиган базани аниқлаштириш мақсадида ходимларнинг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлигини аниқлаш учун амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари томонидан жойларга чиққан ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, мавжуд ходимларнинг сонини бирма-бир санаб чиқиш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш учун қуйидагилар асос бўлади:

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган камерал назорат натижаларига кўра, давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчилар томонидан тақдим этилган ҳисоботларда иш ҳақи фонди, шунингдек ходимлар сони камайтирилганлигини тахмин қилиш имконини берадиган тафовутлар ёки номутаносибликлар мавжудлиги;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;

вазирликлар ва идораларнинг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ маълумотларида ва ҳисоботларида кўрсатилган ходимлар сони ўртасида фарқларнинг мавжудлиги.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан амалга ошириладиган мониторинг тўғрисидаги маълумотлар текширишларни рўйхатга олиш китобига киритилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш тўғрисидаги буйруқ давлат солиқ хизмати органларининг раҳбари ёки раҳбар ўринбосари томонидан қабул қилинади. Буйруқда мониторинг амалга ошириладиган субъект, фаолиятнинг асосий тури, жойи ва муддатлари, мониторингни амалга ошириш учун асос бўлган фарқ ёки номувофиқликлар, шунингдек давлат солиқ хизмати органларининг мониторингни амалга оширувчи ходимлари кўрсатилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга оширувчи ходимлар томонидан солиқ тўловчидан бошқа ахборот ёки тушунтиришлар талаб қилишга ёхуд унинг молия-хўжалик фаолиятига бошқача шаклда аралашишга йўл қўйилмайди.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг натижалари бўйича у амалга оширилган куни давлат солиқ хизмати органининг масъул ходими томонидан маълумотнома тузилади. Маълумотнома солиқ тўловчининг мансабдор шахси ёки мониторинг жараёнида бевосита иштирок этган вакили иштирокида тузилади ва бир нусхаси уларга топширилади.

Солиқ тўловчи хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторинг натижалари бўйича тузилган маълумотномани олишни ёки маълумотнома билан танишишни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси бу ҳақда мазкур маълумотномага тегишли ёзув киритади. Бунда маълумотноманинг бир нусхаси почта орқали буюртма хат билан юборилади.

Мониторинг натижаларидан фақат хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлигини амалга оширишда, шунингдек солиқ солинадиган базани аниқлашда фойдаланилади.

Хўжалик юритувчи субъектлар ходимларининг ҳисоботдаги ва ҳақиқий сонининг мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади";


13) қуйидаги мазмундаги 12-1-боб билан тўлдирилсин:


"12-1-боб. Солиқ мониторинги


76-1-модда. Солиқ мониторингининг умумий қоидалари


Ушбу Кодексга мувофиқ солиқ мониторингининг предмети солиқ мониторингида иштирок этаётган солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланишидан иборатдир.

Солиқ мониторинги ўтган йил якунларига кўра, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра энг кам иш ҳақининг етмиш минг баравари миқдоридан ортиқни ташкил этган солиқ тўловчига нисбатан амалга оширилиши мумкин.

Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризаси бўйича давлат солиқ хизмати органи билан солиқ тўловчи ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинуви регламентига мувофиқ давлат солиқ хизмати органининг солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида амалга оширилади.

Аризанинг шакли ва ўзаро ахборот алмашинуви регламенти Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Солиқ тўловчи томонидан кейинги йилда солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмасдан ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилади.

Мазкур аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат солиқ хизмати органи солиқ мониторингини амалга ошириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисида бир ой ичида қарор қабул қилади.

Солиқ мониторингини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак. Солиқ мониторингини амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторингини амалга ошириш тўғрисидаги ариза ўз вақтида тақдим этилмаганлиги ёки белгиланмаган шаклда тақдим этилганлиги, шунингдек регламент талабларига риоя этилмаганлиги асос бўлади.

Солиқ мониторингини амалга ошириш ёки амалга оширишни рад этиш тўғрисидаги қарор у қабул қилинган кунда солиқ тўловчига ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.


76-2-модда. Солиқ мониторингини амалга ошириш


Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан амалга оширилади.

Солиқ мониторинги солиқ тўловчининг ҳузурига бормасдан давлат солиқ хизмати органи жойлашган ерда амалга оширилади.

Солиқ тўловчи солиқ мониторингида иштирок этиш тўғрисидаги аризани тақдим этган йилдан кейинги йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар бўлган календарь йил солиқ мониторингининг даври ҳисобланади.

Солиқ мониторинги солиқ мониторинги амалга ошириладиган йилнинг 1 январидан бошланиб, кейинги йилнинг 1 июнига қадар амалга оширилади.

Солиқ мониторингини амалга оширишда давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши билан боғлиқ зарур ҳужжатлар, маълумотлар, тушунтиришларни талаб қилиб олишга ҳақли.

Талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар, маълумотлар ва тушунтиришлар давлат солиқ хизмати органига ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда тақдим этилади.

Солиқ мониторинги жараёнида талаб қилиб олинадиган ҳужжатлар, маълумотлар ва тушунтиришлар солиқ тўловчи томонидан тегишли талабнома олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда тақдим этилиши керак.

Талаб қилиб олинадиган ҳужжатларни, маълумотларни ва тушунтиришларни ушбу модданинг еттинчи қисмида белгиланган муддат ичида тақдим этиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ тўловчи бу ҳақда сабабларини кўрсатган ҳолда тегишли давлат солиқ хизмати органини талабномани олган кундан эътиборан уч кунлик муддатда ёзма шаклда, шу жумладан электрон шаклда хабардор қилиши шарт.


76-3-модда. Давлат солиқ хизмати органининг

асослантирилган фикри


Давлат солиқ хизмати органининг асослантирилган фикри деганда (бундан буён матнда асослантирилган фикр деб юритилади) солиқ тўловчи томонидан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши масалалари юзасидан давлат солиқ хизмати органининг фикрини акс эттирувчи ҳужжат тушунилади.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар нотўғри ҳисобланганлиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланмаганлиги аниқланганда асослантирилган фикр давлат солиқ хизмати органининг ташаббуси билан тузилади.

Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўғри ҳисобланиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши борасида солиқ тўловчида шубҳалар мавжуд бўлганда, у солиқ мониторингини ўтказаётган давлат солиқ хизмати органига мазкур масалалар юзасидан ўз фикрини баён этган ҳолда, асослантирилган фикрни тақдим этиш тўғрисида сўров юборишга ҳақли.

Асослантирилган фикр сўров олинган кундан эътиборан бир ой ичида ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.

Солиқ тўловчи асослантирилган фикрни олган кундан эътиборан бир ой ичида давлат солиқ хизмати органини ушбу фикрга розилиги тўғрисида унинг ижросини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, хабардор қилади.

Солиқ тўловчи асослантирилган фикрга рози бўлмаган тақдирда, ўз эътирозларини асослантирилган фикрни олган кундан эътиборан бир ой ичида давлат солиқ хизмати органига тақдим этади.

Давлат солиқ хизмати органи солиқ тўловчининг эътирозлари олинган кундан эътиборан уч кун ичида уларни биргаликда муҳокама қилиш жараёнини бошлаш ва ўзаро келишув тузиш учун юқори турувчи давлат солиқ хизмати органига юборади.


76-4-модда. Ўзаро келишув жараёни


Ўзаро келишув жараёни асослантирилган фикрни тузган давлат солиқ хизмати органи ходимлари, солиқ тўловчи ва юқори турувчи давлат солиқ хизмати органи вакиллари иштирокида, эътирозлар олинган кундан эътиборан бир ой ичида амалга оширилади.

Ўзаро келишув натижалари бўйича тузилган хабарнома асослантирилган фикрни тузган давлат солиқ хизмати органи томонидан тузилган куннинг ўзида солиқ тўловчига ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилади.


76-5-модда. Солиқ мониторингини

муддатидан олдин тўхтатиш


Солиқ мониторинги қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:

1) солиқ тўловчи томонидан ўзаро ахборот алмашинуви регламенти талаблари бажарилмаганда, шунингдек солиқ тўловчининг асослантирилган фикрга ёки ўзаро келишув натижалари бўйича тузилган хабарномага розилиги (рози эмаслиги) тўғрисида маълумотлар тақдим этмаганда;

2) солиқ мониторингини амалга ошириш даврида давлат солиқ хизмати органига молиявий ва солиқ ҳисоботларини топшириш муддатлари бузилганда;

3) солиқ мониторингини амалга ошириш даврида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаганда;

4) солиқ мониторингини қўллаш даврида ҳисобланган солиқ тўловлари камайишини, зарарлар миқдорининг ошишини назарда тутувчи аниқлаштирилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари тақдим этилганда;

5) солиқ мониторингини амалга ошириш жараёнида солиқ тўловчи томонидан нотўғри ахборот тақдим этилганда;

6) ҳужжатлар, маълумотлар ва тушунтиришлар ўзаро ахборот алмашинуви регламентида белгиланган талаблар солиқ тўловчи томонидан мунтазам равишда бузилган ҳолда тақдим этилганда;

7) солиқ тўловчи томонидан солиқ мониторингини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида ариза тақдим этилганда.

Солиқ мониторингини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин давлат солиқ хизмати органи шу куннинг ўзида солиқ тўловчини ёзма шаклда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор этади";


14) 84-модда:

ўн биринчи қисмидаги "товарлар ҳаракати" деган сўзлар "товарларни олиб ўтиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали электрон тижорат шаклида амалга оширилган товарларни олиб ўтиш" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг домен номлари тизимини белгиловчи орган тегишли маълумотлар базасига уланиш учун дастурий воситаларни тақдим этиш орқали давлат солиқ хизмати органларига домен номлари администраторлари тўғрисидаги ахборотдан фойдаланиш имкониятини беради";

ўн иккинчи қисм ўн учинчи қисм деб ҳисоблансин;


15) 91-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Cолиқ мониторинги амалга оширилган солиқ даври учун молия-хўжалик фаолияти бўйича режали текширувлар ўтказилмайди, бундан солиқ мониторинги муддатидан илгари тугатилган ҳоллар мустасно";

тўртинчи - ўн биринчи қисмлари тегишинча бешинчи - ўн иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;


16) 92-модда биринчи қисми тўртинчи хатбошисининг ва тўртинчи қисми бешинчи хатбошисининг ўзбекча матнидаги "қайд этиш дафтарини" деган сўзлар "рўйхатга олиш китобини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


17) 155-модданинг ўн олтинчи қисмидаги "ўттиз кун" деган сўзлар "ўн беш иш куни" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


18) 348-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдорлари бўлган, солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахслар инвестиция лойиҳаси амалга оширилмаганлиги тўғрисида хулосани беришга ҳақли бўлган ваколатли органнинг хулосаси чиқарилганидан кейинги ойдан эътиборан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтади";


19) 354-модданинг:

учинчи қисми чиқариб ташлансин;

тўртинчи - саккизинчи қисмлари тегишинча учинчи - еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин.


6-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


8-модда. Ушбу Қонун 2018 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                   Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 1 январь


"Халқ сўзи", 2018 йил 1 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2018 йил 8 январь, 1-сон, 7-модда